Hozirgi dramaturgiyaning umumiy ko'rinishi Режа



Download 55,99 Kb.
Sana17.11.2022
Hajmi55,99 Kb.
#867565
Bog'liq
Hozirgi dramaturgiyaning umumiy ko\'rinishi


Hozirgi dramaturgiyaning umumiy ko'rinishi
Режа

  1. Hozirgi dramaturgiyaning umumiy ko‘rinishi.

  2. Hozirgi dramalar janri, qahramonlar, tarixiy shaxslar haqidagi dramalar muammosi.

  3. Hozirgi dramalarda janriy yangilanishlar.

  4. Hozirgi dramalarning sahna talqinlari.

  5. Hozirgi dramaturgiyamiz namoyandalari.

Адабиётлар

  1. Ҳафиз Абдусаматов. Истиқлол ва драматургия./”Мустақиллик давриўзбек адабиёти” китобида. Т., Ғ. Ғулом номидаги нашриёт. 2006.107-126 – бетлар.

  2. У. Норматов. Нафосат гурунглари. Т., Муҳаррир. 2010.

  3. Т. Шермурод. И. Исмоил. Усмон Азим ижодиёти. Тошент. 2011.

  4. Қ. Йўлдош. Ёниқ сўз. Т., Янги аср авлоди. 2006.

  5. Усмон Азим. Адибнинг умри. Тошкент. Чўлпон. 2011.

  6. Д. Қуронов ва бошқалар. Адабиётшунослик луғати. Т., Академнашр. 2010.



Мустақилликдан нур ва илҳом олган ўзбек драматурглари ўзларининг ижобий миллий анъаналарини, ижодий тажрибаларини сақлаган ҳолда, янги даврда ўзларига хос ривожланиш йўлидан бормоқдалар ва энг қийин адабиёт турида талайгина саҳна асарларини яратдилар ва яратмоқдалар. Мустақиллик даври драматргиясида тарихий мавзу ва ўтмиш ҳамда фольклор-этнография мотивларини акс эттириш катта ўрин эгаллайди. Булар ичида Амир Темур, ал-Фарғоний ҳамда имом ал-Бухорий каби улуғ даҳоларнинг образларини яратишда драматургларимиз жиддий ижодий меҳнат қилганликлари яққол кўзга ташланади.
А. Орипов “Соҳибқирон” шеърий драмани илҳом билан ёзди. О. Ёқубов эса бу мавзуда бирданига икки саҳна асари яратиб, “Фотиҳи Музаффар ёки бир париваш қиссаси” ҳамда “Авлодларга васият” асарларида Амир Темур фаолияти асосида муҳим масалаларни қўяди. О. Ёқубовнинг биринчи асарида Бибихонимга оид афсонадан фойдаланиб, халқ ижодининг мотивларига суяниб ҳақгўйлик, покликни ҳимоя қилиш лозимлигини таъкидлаган. Иккинчи драмасида эса оташин муҳаббат ўзига хос оҳангда талқин қилинади, тожу тахт учун олиб борилган курашларга катта ўрин берилади. Амир Темур ҳақидаги драмалар ичида пухтароқ чиққани А. Ориповнинг “Соҳибқирон”идир. Бу асар аввало, чиройли шеър шаклида ёзилиши билан ажралиб туради. Бадиий пухталиги, гўзал тили жиҳатидан ҳам бошқа драмалардан жиддий фарқ қилади. А. Орипов улуғ зотни буюк саркарда, улкан мамлакатларни бирлаштириб, юксак давлат яратган арбоб, олижаноб инсон сифатида таърифлар экан, ҳоқоннинг бу фазилатларини улуғлаган ҳолда қон тўкишларини ҳам четлаб ўтмади. Хожа Аҳмад Яссавий билан Амир Темурни руҳан, туш орқали учраштириб, икки зотнинг диалоглари орқали улуғ ҳокимнинг ҳаққоний қиёфасини очишга сазовор бўлади.
Ушбу драмалардан ташқари Т. Акбархўжаевнинг “Замон ўғли”, Қ. Абдунабиевнинг “Амир Темур ва Йилдирим Боязид” каби драмалари Амир Темур шахсияти ҳақида тўлароқ тасаввур туғдиришга имкон берган. Буларда улуғ ҳоқоннинг босиб ўтган жанговар ҳаёт йўли, яъни ёшлиги, балоғати, етуклик даври ўз аксини топган.
Драматургияни бойитган пьесаларнинг бир нечаси буюк аллома Ал- Фарғоний фаолиятига бағишланди. Улар “Пири коинот”(Ҳ. Расул), “Алломанинг ёшлиги”(И. Раҳим), “Ал-Фарғоний”(Ж. Жабборов), “Осмонга сиғмаган муҳаббат”(Й. Сулаймонов), “Башар аллома”(Нуруллохон ҳожи)лардан иборат.
Имом ал-Бухорий сиймоси ҳам драматургияда каттагина ўринни эгаллайди. Бу улуғ аллома ҳақидаги ўнга яқин драмалар дунё юзини кўрди. Ж. Расултоевнинг “Муқаддас зиё”, С. Эҳсоннинг “Муҳаддис”,М. Эргашевнинг “Саодат йўли”, У. Қўчқорнинг “Расулуллоҳ котиби”, Р. Магдиевнинг бир кечалик туш”, Т. Жуматовнинг “Имом ал-Бухорий”, М. Ҳамидованинг “Бухорий муҳаббати” каби асарларини тилга олишни жоиз деб биламиз.
Булардан ташқари бой тарихимиз, ўтмишдаги воқеа-ҳодисаларни кўтариб чиққан, улардан замонга боп муаммоларни кўтариб чиққан драмалар бисёрдир. Й. Муқимовнинг “Мангу машъал”, унинг Ҳ. Расул билан ҳамкорликда ёзган “Муқаддас Тахтизар”, Р. Бобожоннинг “Юсуф ва Зулайҳо”, У. Азимнинг “Алпомишнинг қайтиши”, Э. Самандарнинг “Жалолиддин Мангуберди”, “Аждодлар қиличи”, З. Муҳиддинов, М. Ҳамидоваларнинг “Заҳириддин Муҳаммад Бобур”, Э. Хушвақтовнинг “Машраб”, А. Суюннинг “Сарбадорлар”, Н. Қобулнинг “На малакман,на фаришта”(Машраб) каби асарлари тарихни акс эттиришда янгиликлар олиб кириши билан бирга, драматургиямизни турли мавзулар, ҳар хил характерлар билан бойитишга хизмат қилди.
Мустақилликдан кейинги йилларда миллий драматургиямизга истеъдодли қаламкашлар кириб келдилар. Усмон Азим, Салҳиддин Сирожиддинов, Санжарали Имомов, Эркин Хушвақтов, Холиқ Хурсандов, Рустам Маъдиев, Насрулло Қобил, Комил Аваз, Тоир Юнусов каб адибларимиз драма жанрининг оғирлигини ўз зиммаларида кўтариб келмоқдалар.
У. Азимнинг “Бир қадам йўл” драмаси миллий драматургиямизнинг ютуғи бўлди. Бир қадам йўл – умр йўли, туғилмоқ ва ўлмоқ ораси. Инсоннинг ҳам қавми қалбидан жой олмоғи учун ҳам унинг истиқболига ташланган бир қадам кифоя. Ана шу бир қадам йўлни босиб, умр поёнига етиб қолган чол, кўрингки, бир қадам наридаги Самарқандни кўрмабди. Умр бўйи орзу қилибди, интилибди-ю, аммо сира фурсат топмабди. Мана, энди ниятини амалга оширмоқ илинжида. Шаҳардан келган бойвачча ўғил — Шокир отасини муаззам шаҳар томошасига олиб бормоқчи. Лекин ният амалга ошгунча ўтадиган икки-уч кунлик фурсат шунчалар тиғиз, шунчалар серташвишки, охир-оқибат яна сафарни кейинроққа суришга тўғри келиб қолади. Шу кунлар адоғида эса паймонаси тўлиб юрган чолнинг армони ушалмай, умри ҳам адоғига етади…
Усмон Азим-драматургнинг «Бир қадам йўл» номли 90-йилларда ёзилган илк пьесасининг фабуласи ана шундан иборат. Аммо шу бир неча сатрда баёнини топган фабула таркиби зиддиятларга, эҳтиросларга, поэтик монолог ва диалогларга ниҳоятда бой. Муҳими, драматургнинг айни ўзи ҳаво олиб турган муҳит – жамият ҳақидаги фикрлари, мушоҳадалари, айтадиган дарду изтироблари кўп. Шунчалар кўпки, гоҳи уларнинг орасида қолиб, бош мақсаддан чалғиб ҳам кетишингиз мумкин. Булар чолнинг кенжа ўғли Қосим тақдирига аянчли муҳр босган Афғонистон воқеалари, катта ўғил Жўра билан хотини Саодатнинг ишу юмушлар гирдобига ғарқ бўлаёзган меҳру муҳаббати, ўртанча ўғил Шокирнинг наркомафия дунёсидаги хатарли ҳаётию хотини Беғамнинг адоқсиз ғамга кўмилган азобли турмуши, хорижлик Муҳаммад Чагананинг Ватан соғинчи, Салиманинг Қосимга боғланган армонли севги изҳорлари… ва ҳоказо, ва ҳоказо. Бу чалкаш, мураккаб тақдирлар аро яна воқе турмуш, жамият ҳаёти ва инсон табиати билан боғлиқ қанчадан-қанча дардлар, муаммолар, ишоралар. Пьесанинг бош қаҳрамони – чолнинг «ичдаги дард сўзга айланавермас экан» деган фикрини ҳам эътиборга оладиган бўлсак, асарни бошдан-охир инсон дардлари, армонлари ҳақида дея таърифлаш мумкин. .
Усмон Азим драмаларида ижтимоий дард салмоғи ниҳоятда кучли. Хусусан, юқорида зикр этилган илк пьеса – «Бир қадам йўл»дан бошлаб худди шундай замонавий мавзулардаги «Бозор», «Жазава» асарларида ёки, айниқса, «Кундузсиз кечалар», «Адибнинг умри», «Абдулла Қаҳҳор» ижтимоий-тарихий драмаларида ва ҳатто енгилроқ ҳазмдаги «Ўтган замон ҳангомалари», «Бахт қуши» комедияларида ҳам дард даражаси залворли, дардмандлик миқёслари кенг. Булар қаторига драматургнинг ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари асосидаги «Алпомишнинг қайтиши», «Тоҳир ва Зуҳра» асарларини ҳам қўйиш мумкин. Албатта, уларда ижодкорнинг дарди турли воқеа-ҳодисалар, турфа образлар мисолида турлича намоён бўлади. Аммо барча асарлар негизидаги дард, тасвирдаги замону маконидан қатъи назар, бугунги ижтимоий воқеликка муносабат бўлиб, айнан шу давр жамият тараққиётига хизмат қиладиган ҳодиса ўлароқ жаранглайди, моҳият касб этади.
«Бозор» — яқин ўн йиллар аввал воқе бўлган ижтимоий кайфият маҳсули. Мустақиллик эълон қилингач, кутилмаганда юз берган буюк ҳодиса жамиятни дастлаб каловлантириб қўйди. Иқтисодий ҳаётдаги беқарорлик, қийинчиликлар, умумжамиятимиздаги ички тарқоқлик, аста-секинлик билан ўрмалаб кириб бўй кўрсата бошлаган табақаланиш, тафаккурда, қалбда пайдо бўлган бўшлиқ, фикр тушкунлиги, руҳсизлик каби ҳолатлар мафкурада, унинг ташувчиси — адабиёт ва санъатда ҳам парокандаликни авж олдирди. Барча соҳалардаги мослашувчан одамлар вазиятдан ўз манфаатларига кўра фойдаланиш эвини қила бошладилар, турмуш-маишатларини изга солиб, тўкис яшайвердилар. Ўтиш палласининг туйқус зарбаларидан эсанкираб, қийинчилик ва муҳтожликларга рўбарў бўлганлар ҳаётида, келажагида на умид, на ишонч кўрмай, афтода ҳолатга тушдилар. Адабиёт, санъатни қисмат билиб юрганлар эса мавжуд ижтимоий таназзулни ниҳоятда оғир ўтказдилар. Умидсизликка берилдилар. Бу жабҳанинг ёвқурроқлари эса қатъий муросасизликка тушиб, биров эшитса-эшитмаса, ўз норозиликларини билдиришга шошилдилар. Кўпроқ публицистик адабиёт ривожига туртки берадиган бу йўл, албатта, бесамар эмас эди. Жамиятнинг муайян тоифалари орасида акс садо берар, ҳар қалай, адабиёт ва санъатнинг қудрати ҳақидаги эски таъмни яна оғизни чучуклаштириб, ёдга солиб қўярди.
«Бозор» пьесаси — ана шундай дамлар маҳсули, муаллифнинг табиатидаги қизғинлик айни алам-оташдаги саркашлиги билан омухталаниб, битикларга айланган дард изҳори, ичдан тўкилиш, ижодий бўшаниш намунаси.
Асардаги воқеалар бир кунда, бир ерда бўлиб ўтади. Бир вақтлар обком (област партия комитети)нинг катталаридан бўлиб, замон ўзгаргач «янги ўзбек»ка айланган Абдураҳмон Қосимов таниқли адиб, ростгўй, ҳамиятли инсон Эркин Равшаннинг иқтисодий ночорлигидан фойдаланиб, ўзи ҳақида китоб ёзишга кўндирган, уни ҳашаматли далаҳовлисига олиб келиб, бўлган-бўлмаган «саргузаштлар»ини ўз фойдасига мослаб ҳикоя қилиб беради. Шу жараёнда баҳс қўзғалиб, кун давоми кечган воқеалар, саҳнада пайдо бўладиган персонажлар ўша бир-бири билан табиатан мутлақо чоғишолмайдиган икки хил тушунча ва дунёқарашдаги шахснинг тўқнашувлари моҳиятини намоён этишга хизмат қилади. Бу моҳият шуки, буқаламунсифат мослашувчан одамлар қўли баланд келган жамиятда ҳар қандай олий тилаклар, юксак маслак, ҳақиқат, ҳалоллик ғорат этилади, кераксиз нарсадек четга улоқтирилади. Нафс, таъма, манфаат, риё салтанати ҳукмронлик қилади.
Ана шу салтанатига суяниб Қосимов ўзини чексиз имконият эгаси деб билади. Пул, давлат бўлса дунёда сотилмайдиган нарса йўқ деб ҳисоблайди. Ва шу йўл билан барча ўзига керак одамларни бўйсундиришга интилади. Қарангки, машҳур кинорежиссёр, таниқли ҳофиз унинг измига юрибди-ю, ёзувчи Эркин Равшан гоҳ у, гоҳ бу бўлиб турибди. Қосимов билан Эркин Равшан диалоглари, Мавлон ва Мустафо ҳақиқатчи саҳналаридаги фикрлар ёзувчини «бозордаги мол» бўлиб қолишдан асранишга, ёлланиб, ўзи истамаган «китобни ёзиш» ниятидан қайтишга даъват қилса, хотини Сайёра яна ўша мардикорликка мажбурлайверади. Йўқ, унинг мақсади ёмонлик ёки эри билан ёқимсиз кечган турмуши учун аламзадалигини қондириш эмас, балки чорасизлик, азбаройи фарзанди бахти учун куйиниш, оналик ҳаққи… Эркин Равшан аёлини тушунади, фарзанди учун ўз ақидаларидан бир оз чекинишга ҳам рози. Аммо Мавлон мисолида тўғрилик, ҳалолликка содиқ инсоннинг самимиятини туйгач, чекиниш бутун умр сиғинган эътиқодига хиёнат эканини англайди. Муросасиз туйғулар исканжасида ўлимни ягона чора деб топади. Бу ўртада уни севган гўзал санъаткор қиз Ойдиннинг аламли эътирофлари ҳам асосий қаҳрамоннинг фожеий йўл тутишига туртки беради.
Усмон Азим Миллий академик драма театрининг адабий эмакдоши сифатида шу труппа учун ва, албатта, воқелик талаби, эҳтиёжи билан қай бир маънода «адабий учлик» - «трилогия» деб атаса бўладиган уч пьеса ёзди: Чўлпон ҳақида «Кундузсиз кечалар», Ойбекка бағишлаб «Адибнинг умри» ва «Абдулла Қаҳҳор» номли ижтимоий-тарихий-биографик асар. Уларни асосий қаҳрамонлари ҳаётига оид воқеабандлик жиҳатидан изчил бир-бирини давом эттирувчи трилогия деб бўлмайди, аммо бошқа талай хусусиятларига кўра, бу уч асар бир-бирини тўлдиради. Аввало давр, пьесаларда акс этган ижтимоий воқелик бир – Ўзбекистонда Шўролар салтанати қурилиб, ҳукмронлик қилган йиллардан қарийб эллик йили оралиғида кечган воқеалар акс этади уч асарда. Табиийки, давр бир экан, ижтимоий муҳит, муносабатлар, турмуш манзараларида ҳам муштараклик бўлиши аниқ. Иккинчидан, пьесаларнинг адабий-жанрий мансублиги ҳам бир хил – ижтимоий-тарихий-биографик драмалар. Учинчидан, ҳар учала пьесанинг қаҳрамонлари ҳам реал тарихий шахслар, қаламга олинган ҳодисалар ҳам айни тарихий воқелик. Тўртинчидан, пьесалар бош қаҳрамонларининг касб-коридан ташқари, муаллиф тасвирлаганидек, уларнинг кечмишлари, дунёқараши, тақдирлари ҳам ўхшаш. Чўлпон ҳам, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор ҳам даврига сиғмаган, ҳурфикрлилиги, миллатпарварлиги, ҳақпарварлиги, муросасизлиги учун жабр кўрган, таъқиб ва тазйиқларга учраган. Истеъдоди, обрў-эътибори боис ҳасадгўйларнинг туҳматларига дучор бўлган. Шуларга қарамай, иродаси букилмаган, жисмоний азобларга дош бериб, руҳан синмаган. Бошқа катта-кичик ҳолатлар, деталлардаги умумийликни санамаганда ҳам, қайд этилган муштаракликларга суяниб уч пьесани ижтимоий-тарихий трилогия деб дадил айтишга асос етарли.
Ёш драматурглар ҳақида гап кетганда, биринчи навбатда кўз ўнгимизда Эркин Хушвақтовнинг ижодий фаолияти гавдаланади. У қисқа вақт ичида ўндан ортиқ пьесалар ёзди, улар саҳна юзини кўрди. Драматург халқ оғзаки ижодини, миллий урф-одатларимизни, удумларимизни яхши ўрганиб чиққан. Ўз асарларининг тили устида жиддий ишлаган. Улар ҳам содда, халқона, равон, ширали. Мақол, қочиримларга бой. Унинг “Чимилдиқ”, “Қаллиқ ўйин”, “Қирмизи олма”, “Андишали келинчак”, “Аёлғу” каби саҳна асарларининг характерли томони шундаки, уларнинг барчасига иложи борича удумлар руҳи, мазмуни сингдириб юборилган.
Эркин Хушвақтов асосий ижодини фольклор-этногарафияда бўлган мавзуларни ёритишга, ундаги муаммоларни кўтаришга қаратган. Унинг бу нияти таҳсинга сазовор. Чунки ўзбек халқини кўз-кўз қилиб кўрсатдиган, мақтовга лойиқ бўлган удумлари, урф-одатлари бисёр. Яқин ўтмишда уларга етарли эътибор берилмади, айримлари унутилди, қораланди. Бу жиҳатдан Э. Хушвақтовнинг зўр бериб удумларимизни бадиий асарлар орқали саҳнага олиб чиқишлари, уларни кўтариб янги замон томошабинларига намойиш этиши таҳсинга лойиқдир.
Жиддий мавзудаги пьесалар ёзиш борасида кекса драматургларимизнинг ижодий меҳнатлари диққатга сазовордир. Шукруллонинг “Тўйдан кейин томоша”, Э. Самандарнинг “Башорат”, О. Ёқубовнинг “Бир кошона сирлари” каби асарларида ҳаётимизнинг долзарб муаммолари, давр учун зарур бўлган масалаларни қаламга олганлар.
“Бир кошона сирлари”да муаллиф ўз ғоявий ниятини очиб бериш учун икки оиланинг ҳаётини олади, булар орқали жамиятда юз бераётган ишларга кўз ташлайди. Адабиётшунос У. Норматов драма ҳақида шундай ёзади: “Драмадаги воқеа- можаролар асосан янги чиққан тадбирор-миллионер хонадонида, унинг ҳашаматли кўркам кошонасида, айни шу кошона – улкан моддий бойлик билан боғлиқ ҳолда кечади. Бу хонадоннинг собиқ бекаси кечаги оддий дўкондор, кўркам ва шаддод аёл Дилора, унинг қўлида ишлайдиган оддий тачкачи Сарвар қандай қилиб қисқа фурсатда бундай ҳадсиз бойлик – бойлик мартабани қўлга киритди, деган савол, шунингдек, уларнинг оилавий тарихи томошабинни қизиқтиради, асар давомида бу саволларга жавоб ҳам топади. Бироқ асарни, ундаги персонажларни ҳаракатга келтирган бадиий асос, бош муаммо бу эмас. Ундаги асосий нарса моддий бойлик билан маънавият, ўткинчи майллар билан табиий туғулар, боқий қадриятлар орасидаги номувофиқликлардан келиб чиққан зиддиятлардир; аниқроғи, мазкур драма қалб кошонаси сирлари, шахс жумбоғи. Инсон қалбининг ҳеч қанақа андозаларга сиғмайдиган турфа жилолари, ғаройиб синоатлари тўғрисидаги асардир”.
Юқорида номлари тилга олинган ижодкорларнинг ҳар бири ўз услуби, ўз муаммолари, ўз қаҳрамонлари билан миллий драматургиямиз хазинасини бойитишда катта ҳисса қўшдилар.
Download 55,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish