Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли


“Ким бир кунда юз марта “Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдуҳув лаа шарийка лаҳ, лаҳул



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/198
Sana22.04.2022
Hajmi1,96 Mb.
#572499
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   198
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim, Odilxon Yunusxon o\'g\'li. Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

“Ким бир кунда юз марта “Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдуҳув лаа шарийка лаҳ, лаҳул 
мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр”, деса, ўн нафар қулни озод қилгандек 
бўлади, унга юзта ҳасана 
(савоб, яхшилик)
ѐзилади, юзта гуноҳи ўчирилади, кечгача унинг учун 
шайтондан сақловчи қўрғон бўлади. Бирон киши у олиб келганидан афзалини келтиролмайди. 
Магар ким бундан кўпроқ қилса, 
(ўша одам шундай фазилатга эришади)

(Бухорий, Муслим, Термизий 
ривояти).
Ҳадиси шарифларда айтилишича, банда Қуръони каримни ўқиш билан жин ва шайтонлардан 
ҳимояланади. Хусусан, “Бақара”ни, “Оятул курсий”ни ўқиб юрган одам Аллоҳнинг паноҳида бўлади. 
3. “Бақара” сурасини ўқиш. 
َةَرْػةَرُى ِبَِأ ْنَع
ُوْنَع ُللها َيِضَر
ُللها ىَّلَص ِللها َؿوُسَر َّفَأ
َؿاَق َمَّلَسَو ِوْيَلَع 

َلا 
ْنِم ُرِفْنَػة َفاَطْيَّشلا َّفِإ َرِباَقَم ْمُكَ وُيُػب اوُلَ َْتِ
ِةَرَقَػبْلا ُةَروُس ِويِف ُأَرْقُػ يِذَّلا ِتْيَػبْلا
َر .
َو ُها
ُم
ْن ِل
ٌم 
َو ّْػتلا
ْر ِم
ِذ
ُّي
َو
َّنلا
َن
ِئا
ُّي.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Уйларингизни қабристонга айлантириб олманглар. “Бақара” 
(сураси)
ўқиладиган уйдан шайтон 
қочади”
(Муслим, Термизий, Насоий ривояти). 
Тирик инсонлар яшайдиган жойда Аллоҳ зикр этилади, намоз ўқилади, Қуръон тиловат қилинади. 
Акс ҳолда бундай уй қабристонга айланиб қолади. Аллоҳ зикридан холи уйни жинлар, шайтонлар ўзига 
макон қилиб олади. Аллоҳ эсланадиган хонадонга шайтонлар яқинлашмайди. 
4. “Оятул курсий”ни ўқиш. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга 
рамазон закотини қўриқлашни тайинладилар. (Мен уни қўриқлар эканман,) бир киши келиб, қўл тиқиб 
таомдан ола бошлади. Уни ушлаб олиб: 
– Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига олиб бораман! – дедим. 
– Мени қўйиб юбор. Мен ҳожатманд кишиман, бола-чақам бор, ўта муҳтожман! – ялинди у. 
Уни қўйиб юбордим. Тонг отгач, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: 
– Кеча асиринг нима қилди, эй Абу Ҳурайра? 
– Бола-чақаси борлигини, қаттиқ муҳтожлигини айтиб ялинганди, раҳмим келиб қўйиб юбордим. 
– У сени алдаган, (эртага) яна қайтиб келади. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Яна қайтиб келади” деган сўзларидан унинг 
келишини билиб, кузата бошладим. (Айтилганидек,) у келди. Таомдан ола бошлаши билан ушлаб олиб: 
– Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига олиб бораман! – дедим. 
– Мени қўйиб юбор. Муҳтожман, бола-чақам бор. Бошқа қайтиб келмайман! – деб сўз берди. Унга 
раҳм қилиб қўйиб юбордим. Тонг отганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: 
– Эй Абу Ҳурайра, кеча асиринг нима қилди? 
– Келиб муҳтож эканини, бола-чақаси борлигини айтиб зорланганди, кўнгилчанлик қилиб яна қўйиб 
юбордим. 
– У сени алдаган. (Эҳтиѐт бўл,) яна қайтиб келади. 
Мен уни яна пойладим. Ҳалиги киши келиб, таомдан ола бошлаган заҳоти шартта ушлаб: 
– Энди сени Расулуллоҳнинг олдиларига олиб бормасам бўлмайди. Бу учинчиси. “Бошқа қайтиб 
келмайман”, деб сўз бериб, барибир яна келдинг! – дедим. Шунда у: 
– Мени қўйиб юборсанг, сенга фойдали калималарни ўргатаман, – деди. 
– Улар қандай калималар экан? 
www.ziyouz.com kutubxonasi


91 
– Агар тўшагингга ѐтсанг, “Оятул курсий” – “Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қойювм”ни 
охиригача ўқи. Шунда Аллоҳ томонидан сен учун бир ҳимоячи (фаришта) тушади, шайтон тонггача яқин 
кела олмайди. 
Мен уни қўйиб юбордим. Кун ѐришганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: 
– Кеча асиринг нима қилди? 
– Ё Расулуллоҳ, фойдали калималарни ўргатишни ваъда қилганди, қўйиб юбордим. 
– У қайси калималар экан? 
– У менга: “Агар тўшагингга ѐтсанг, “Оятул курсий” – “Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл 
қойювм”ни бошидан охиригача ўқи. Шунда сенга Аллоҳ тарафидан бир қўриқчи (фаришта) тушади, 
шайтон тонггача сенга яқинлашмайди”, деб айтди. 
– У ѐлғончи бўлсаям, (бу сафар) рост гапирибди. Эй Абу Ҳурайра, уч кечадан бери ким билан 
гаплашаѐтганингни биласанми? 
– Йўқ. 
– Ўша (сенга одам шаклида кўринган аслида) шайтон эди (Бухорий ривояти). 
“Оятул курсий”ни фарз намозидан сўнг, уйқудан олдин ўқилса, Аллоҳнинг изни билан бандага жин 
ҳам, шайтон ҳам зарар етказолмайди. Уйқудан олдин “Оятул курсий”ни ўқиган банда безовта бўлмайди, 
тинч ухлайди. 

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish