Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли


“Аллоҳ шайтон васвасасидан паноҳ беришини сўрайман”



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/198
Sana22.04.2022
Hajmi1,96 Mb.
#572499
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   198
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim, Odilxon Yunusxon o\'g\'li. Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

“Аллоҳ шайтон васвасасидан паноҳ беришини сўрайман”.
Сулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
билан ўтиргандим, икки киши сўкишиб қолди. Улардан бирининг юзи қизариб, томирлари бўртиб кетди. 
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен бир сўзни биламан, агар (мана шу одам) ўшани айтса, 
ундаги нарса кетади. Агар “Аувзу биллааҳи минаш-шайтон”, деса, ўша ҳолатдан қутулади”, дедилар. Шу 
пайт унга: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сенга шайтондан паноҳ тила, деб айтдилар”, дейишди. У 
эса: “Менда жиннилик борми?” деди” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насоий ривояти). 
Бундан ташқари, ғазабни босиш учун қуйидагилар тавсия этилади: 
1. Аллоҳни эслаш. 
Аллоҳ таоло айтади: “Улар имон келтирган, қалблари Аллоҳни зикр қилиш билан ором оладиган 
зотлардир. Огоҳ бўлинглар, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олади” (“Раъд” сураси, 28-оят). 
Демак, ким Аллоҳни тили, қалби билан эсласа, ғазабланишдан узоқ бўлади. 
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам васиятларига амал қилиш. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам олдиларига келиб, насиҳат сўради. У зот: “Ғазабланма!” дедилар. У яна сўрайверди, ҳар сафар 
“Ғазабланма!” деган жавоб олди (Бухорий ривояти). 
Мана шу ривоятда барчамиз учун ажойиб ибрат бор. Расули акрамдан насиҳат сўраган одам 
“Ғазабланма!”ни жуда оддий қабул қилиб, яна зиѐда қилишни сўрайверди. Аммо Расулуллоҳ ғазабдан 
сақланиш муҳим нарсалигини билдириш учун ҳар сафар “Ғазабланма!” деб такрорлайвердилар. Демак, ким 
ғазабини тийса ѐки ғазаб таъсирида бирон ножўя иш қилиб қўйишдан сақланса, мақсадга мувофиқ бўлади. 
3. Жим туриш, гапирмаслик. 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Ўргатинглар, осон қилинглар. Зинҳор оғир қилманглар! Агар сизлардан биронтангиз ғазабланса, сукут 
сақласин” (Бухорий “Ал-адабул-муфрад”да, Аҳмад “Муснад”да ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ). 
4. Таҳорат қилиш. 
Абу Воил айтади: “Биз Урва ибн Муҳаммад ибн Саъдийнинг олдига кирдик. Бир киши у билан 
гаплашиб ўтириб, жаҳлини чиқарганди, Урва туриб таҳорат қилиб келди. Кейин: “Менга отам бобом 
Атийядан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта ғазаб шайтондан. Шайтон 
оловдан яратилган. Олов сув билан ўчирилади. Агар сизлардан бирон (киши) ғазабланса, таҳорат қилсин”, 
деган эканлар”, деди” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Байҳақий ривояти. Ривоят санади заиф). 
5. Ҳолатни ўзгартириш. 
Абу Зар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга: 
“Сизлардан бирон киши ғазабланса, турган бўлса, ўтириб олсин. Агар ғазаби кетса, кетди. Бўлмаса, 
ѐнбошлаб олсин!” деганлар” (Абу Довуд, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). 
6. Ғазабни тийиш, уни қайтариш асл мардлар иши эканини билиш. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
шундай деганлар: “Курашда ғолиб чиққан кучли эмас, балки ғазабланганида ўзини тия билган кучлидир” 
(Бухорий, Муслим, Молик, Аҳмад, Байҳақий ривояти). 
Ибн Қаййим мазкур ҳадисни шундай шарҳлаган: “Нафси устидан ҳоким бўлган одам кишиларни 
жангда мағлуб қилгандан кучли дея эътироф этилишга муносиброқдир”. 
Зурқоний: “Кишининг ғазаби қайнаганида уни мулойимлик билан синдирса, сабот билан ундан 
ғолиб келса, ғазаб таъсирида бирон ножўя иш қилиб қўймаса, у жангда кишиларни ер тишлатувчи 
паҳлавондек бўлади”, деган. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


93 

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish