Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»



Download 441,05 Kb.
bet9/66
Sana23.05.2022
Hajmi441,05 Kb.
#608065
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   66
Bog'liq
«ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА Шарҳ 2018

Ҳуқуқий чоралар - амалдаги қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига йўналтирилган чора-тадбирлардан иборат бўлса, ижтимоий чораларжамият аъзоларида умуминсоний, миллий ва диний қадриятларни шакллантириш, умум тан олинган ахлоқ-одоб қоидаларига амал қилинишини таъминлаш, миллий ўзликни англаш кабиларни ташкил этади. Ташкилий чораларҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастур (давлат, ҳудудий ва соҳавий дастур) ва режаларни ишлаб чиқиш, уларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашни ташкил этиш кабилар билан изоҳланади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир бошқа чора-тадбирларга сиёсий, маданий, маърифий, мафкуравий каби чора-тадбирларни ҳам киритиш мумкин.
6. Шахснинг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатини қуйидагилар келтириб чиқаради:
- шахснинг ғайриижтимоий хулқ-атворга ёки турмуш тарзига эгалиги;
- шахснинг илгари маъмурий ёки жиноий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилганлиги;
- шахснинг рецидивист, хавфли рецидивист ёки ўта хавфли рецидивист эканлиги.
7. Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахс. Ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли келгусида ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган жисмоний шахслар ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахс дейилади.
Бундай тоифадаги шахслар манавий ва ахлоқий қадриятларни менсимайдиган, ҳуқуқий негилистик кайфиятга эга бўлиб ҳуқуқбузарлик содир этишга жуда яқин ҳолатда бўлади.


4-модда. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш;
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш;
ҳуқуқбузарликдан жабрланувчиларни, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш;
жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфини камайтириш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар фаолиятининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.



Ш А Р Ҳ

1. Илмий-амалий шарҳланаётган ушбу қонуннинг 3-моддасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаснинг мақсадлари (ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш) назарда тутилган бўлиб ушбу мақсадларга эришиш учун тегишли вазифалар ҳам белгиланган.


2. Шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишининг таъминланиши ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектларининг жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш орқали амалга оширилади.
3. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий воситаларидан бири ҳисобланади. Чунки ҳуқуқий маданиятли шахс ҳуқуқ нормаларидан бохабар бўлиши билан бирга уларга тўлиқ амал қилади ва бундай тоифадаги шахслар ҳуқуқбузарлик содир этишдан йироқ бўлади.
4. Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг «Жиноятларнинг олдини олиш чоралари» деб номланган олтинчи бўлими, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимнома» номли 313-моддаси ҳамда «Ҳуқуқбузарлик сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан милициянинг ёзма тақдимномаларини бажариш чораларини кўрмаслик» номли 196-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
5. Ҳуқуқбузарликдан жабрланувчиларни, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси билан таъминланади.
6. Жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфини камайтириш ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси асосида таъминланади. Жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфи «виктимлик» дейилади. Мазкур хавф ёки виктимлик учта, яъни виктимлик паст, ўртача ва юқори бўлган даражаларга ажратилади.

Download 441,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish