Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»


Профилактик ҳисоб ишини юритаётган профилактика (катта) инспектори қуйидаги мажбуриятларга эга



Download 441,05 Kb.
bet49/66
Sana23.05.2022
Hajmi441,05 Kb.
#608065
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   66
Bog'liq
«ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА Шарҳ 2018

5. Профилактик ҳисоб ишини юритаётган профилактика (катта) инспектори қуйидаги мажбуриятларга эга:
профилактик ҳисобга олинган шахс билан ишлашда ҳуқуқбузарлик профилактикасининг асосий принципларига тўлиқ риоя этиш;
профилактик ҳисобда турган шахснинг хулқ-атворини тезкор-профилактик кузатувга олиш ҳамда шахсга унинг индивидуал ва ижтимоий-психологик хусусиятларидан келиб чиқиб профилактик чора-тадбирларни белгилашга ёндашиш ва шу асосда профилактик таъсир этиш усул ва шаклларини танлаш, шунингдек қўллаш;
профилактик ҳисобга олинган шахсга якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларнинг асослари ва ҳуқуқий оқибатларини тушунтириш, ўзига нисбатан юритилаётган профилактик ҳисоб ҳужжатлари билан таништириш, юридик ёрдам кўрсатиш, шунингдек ижтимоий ва моддий жиҳатдан (иш, ўқиш, яшаш жойи билан таъминланиши, оиласи ва яшаш жойидаги маҳалла аҳли билан киришиб кетиши кабиларда) ёрдам бериш чораларини кўриш;
юқори турувчи орган, мансабдор шахс ҳамда мувофиқлаштирувчи кенгашнинг сўровига биноан профилактик ҳисоб ишларини тақдим этиш, шунингдек уларнинг профилактик ҳисобга олинган шахсга нисбатан якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан берган буйруқ, кўрсатма, топшириқ ва қарорларини тўлиқ ва ўз вақтида ижро этиш.
Профилактика (катта) инспектори ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажаришлари мумкин.


35-модда. Ўзига нисбатан профилактик ҳисобга олиш юритиладиган шахслар
Профилактик ҳисобга олиш қуйидаги шахсларга нисбатан юритилади:
1. илгари судланганларга улар жиноий жазони ўтаганидан сўнг, ўзига нисбатан маъмурий назорат ўрнатилган шахслар бундан мустасно;
2. ўзига нисбатан суднинг жазо тайинланмаган айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахсларга;
3. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасига мувофиқ айбдорлик тўғрисидаги масала ҳал қилинмасдан туриб ўзига нисбатан жиноят иши тугатилган ёхуд реабилитация қилмайдиган асослар бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарор чиқарилган шахсларга;
4. ўзига нисбатан қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси танланган жиноят содир этишда айбланувчиларга;
5. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40, 41, 45, 47, 52, 56, 58, 61, 106, 131, 1651, 183, 184, 1841, 1842, 1843, 187, 188, 1881, 189, 1891, 190, 191, 201, 202, 2021, 240, 241-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганларга;
6. ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтганларга.



Ш А Р Ҳ



1. Илгари судланганларга улар жиноий жазони ўтаганидан сўнг, ўзига нисбатан маъмурий назорат ўрнатилган шахслар бундан мустасно, яъни:
- суд томонидан Жиноят кодексининг 43-моддасида назарда тутилган жазо тайинланиб, жазони тўлиқ ёки қисман ўтаган шахслар;
- тайинланган жазони қўллашдан озод қилувчи амнистия акти эълон қилинганлиги учун жазодан озод қилиб, айблов ҳукми чиқарилган шахслар;
- ҳукм эълон қилингунга қадар қамоқда бўлган вақти ЖКнинг
62-моддасида назарда тутилган дастлабки қамоқни ҳисобга олиш қоидаларини назарда тутиб суд томонидан тайинланган жазо чорасига тенг ёки бу чорадан ортиқ бўлганлиги учун жазодан озод қилиб, айблов ҳукми чиқарилган шахслар;
2. ўзига нисбатан суднинг жазо тайинланмаган айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахсларга, яъни:
- содир этган жиноят учун жазо тайинлашни истисно этадиган амнистия акти эълон қилинганлиги боис жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқарилган шахслар;
- жиноят учун айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш муддати ўтиб кетганлиги боис жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқарилган шахслар;
- ҳукм чиқариладиган вақтга келиб, қилмиш ижтимоий хавфлилигини йўқотган ёки уни содир этган шахс ижтимоий хавфли бўлмай қолганлиги боис жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқарилган шахслар (касаллиги ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлиги оқибатида жазодан озод қилинган шахслар);
- жамоат бирлашмалари ва жамоалар томонидан қўлланиладиган жамоат таъсир чоралари ёки маъмурий жазо чоралари кўриш йўли билан тузалишига эришиш мумкин деб топилганлиги боис жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқарилган шахслар (шартли ҳукм қилинган, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси ва бошқа қўлланилган шахслар);
- Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексини 71-моддасига мувофиқ ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги муносабати билан жазодан озод қилинган шахслар;
3. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг
84-моддасига мувофиқ айбдорлик тўғрисидаги масала ҳал қилинмасдан туриб ўзига нисбатан жиноят иши тугатилган ёхуд реабилитация қилмайдиган асослар бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарор чиқарилган шахсларга, яъни:

3.1. «Жиноят ишини Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасига асосан тугатиш ёки реабилитация қилмайдиган асосларга кўра қўзғатишдан рад этиш тўғрисида қарор чиқарилган шахслар», яъни Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасига асосан жиноят содир этилишида айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилган қуйидаги шахслар:
- жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги учун жиноят иши тугатилган шахслар;
- эълон қилинган амнистия акти содир этилган жиноят ёки шахсга дахлдор бўлганлиги учун жиноят иши тугатилган шахслар;
- айнан шу айблов бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми мавжудлиги учун жиноят иши тугатилган шахслар;
- шу айблов бўйича ишни тугатиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ажрими (қарори) ёки ваколатли мансабдор шахснинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёхуд ишни тугатиш ҳақида бекор қилинмаган қарори мавжудлиги учун жиноят иши тугатилган шахслар;
- иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг шикояти бўлмаганлиги учун жиноят иши тугатилган шахслар (ЖПКнинг 325-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
- ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли жиноят иши тугатилган шахслар;
- ишни тергов қилиш ёки судда кўриб чиқиш пайтига келиб, қилмиш ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган ёхуд вазият ўзгариши оқибатида бу шахс ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлмай қолган деб эътироф этилганлиги cабабли жиноят иши тугатилган шахслар.
3.2. Содир этилган ижтимоий хавфли қилмиши юзасидан Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 4-6-бандларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланганлиги учун жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш қарори чиқарилган шахслар:
- жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги учун жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш қарори чиқарилган шахслар;
- айнан шу айблов бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми мавжудлиги учун жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш қарори чиқарилган шахслар;
- шу айблов бўйича ишни тугатиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ажрими (қарори) ёки ваколатли мансабдор шахснинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёхуд ишни тугатиш ҳақида бекор қилинмаган қарори мавжудлиги учун жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш қарори чиқарилган шахслар;
- иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг шикояти бўлмаганлиги учун жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш қарори чиқарилган шахслар (ЖПКнинг 325-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
4. ўзига нисбатан қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси танланган жиноят содир этишда айбланувчиларга, яъни:
- муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар;
- шахсий кафиллик, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар;
- гаров эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар;
5. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40, 41, 45, 47, 52, 56, 58, 61, 106, 131, 1651, 183, 184, 1841, 1842, 1843, 187, 188, 1881, 189, 1891, 190, 191, 201, 202, 2021, 240, 241-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганларга;
Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнининг юқорида назарда тутилган нормалари бўйича шахсга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарорнинг қабул қилиниши ушбу турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга профилактик ҳисоб ишини юритишга асос бўлиб хизмат қилади.
6. ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтганларга.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил
26 ноябрь куни қабул қилинган «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 268-сонли қарори билан тасдиқланган «Алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаб тўғрисидаги Низом»нинг III-бўлимида белгиланган «Тарбияланувчиларни ихтисослаштирилган мактабга жойлаштириш ва мактабдан чиқариш тартиби»га асосан тарбияланувчилар ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан чиқариладилар.
Мазкур Низомга кўра, «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари» деганда «Ихтисослаштирилган мактаб ва касб-ҳунар коллежи» тушунилиб, улар алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болаларга таълим беришни, уларнинг касб-ҳунар тайёргарлиги ва ижтимоий-педагогик реабилитациясини амалга оширувчи ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ҳисобланади.
Тарбияланувчининг ихтисослаштирилган муассасада бўлиши педагоглар кенгашининг ушбу муассаса (мактаб, касб-ҳунар коллежи) раҳбари томонидан тасдиқланган қарори асосида мазкур муассаса жойлашган жойдаги вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг қарори билан тўхтатилади, бу ҳақда тарбияланувчи шу муассасадан чиққунга қадар камида бир ой олдин унинг яшаш жойидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга хабар берилади, комиссия вояга етмаган шахсни ишга жойлаштириш ёки таълим муассасасига юбориш ва унга зарур моддий-маиший шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўриши шарт.
Ихтисослаштирилган муассасадан чиқарилаётган вақтда, якуний давлат аттестациясидан ўтган тарбияланувчиларга белгиланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатлар берилади.
Таълимни якунламаган тарбияланувчиларга белгиланган намунадаги маълумотнома берилади.
Ўн олти ёшгача бўлган тарбияланувчилар, ихтисослаштирилган муассасадан чиқарилаётган вақтда доимий яшаш жойларига ихтисослаштирилган мактаб ёки ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи ходимлари, ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахслар кузатувида юбориладилар.
Вояга етмаганлар ихтисослаштирилган мактабларда ўн беш ёшга етгунгача, ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида эса — ўн саккиз ёшга етгунгача сақланадилар.
Келгусида ғайриижтимоий хулқ-атворини давом эттирмаслигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган шахслар ички ишлар органларининг профилактика хизмати ходимлари томонидан профилактик ҳисобга олинадилар (хулқ-атвори тузалганлиги сабабли ушбу таъсир чорасини қўллашни давом эттиришга муҳтож эмас деб топилиб, мазкур муассасаларда бўлиши юзасидан суд томонидан белгиланган муддат ўтишидан олдин чиқарилган шахслар бундан мустасно).
Профилактика хизмати ходимлари профилактик ҳисобга олинган шахслар билан якка тартибда профилактик чора-тадбирларни амалга оширишда шахснинг ёши, жинси, руҳий ҳолати, ижтимоий аҳволи, маълумоти ва мутахассислиги, эҳтиёжлари, қизиқишлари, қобилиятлари каби шахсий хусусиятларини эътиборга олиши лозим ҳисобланади.



Download 441,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish