Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»



Download 441,05 Kb.
bet45/66
Sana23.05.2022
Hajmi441,05 Kb.
#608065
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   66
Bog'liq
«ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА Шарҳ 2018

31-модда. Расмий огоҳлантириш
Расмий огоҳлантириш шахсга унинг ғайриижтимоий хулқ-атворни давом эттиришига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида ёзма равишда тушунтиришдан, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахсни ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантиришдан иборат бўлади.
Расмий огоҳлантириш ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасанинг ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга оширишга масъул бўлган мансабдор шахси томонидан чиқарилади ҳамда шахсга имзо қўйдириб эълон қилинади, у имзо қўйишдан бош тортган тақдирда эса, расмий огоҳлантиришга бу ҳақда ёзиб қўйилади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасанинг ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга оширишга масъул бўлган мансабдор шахси расмий огоҳлантириш чиқарилганлиги тўғрисида у қайси шахсга эълон қилинган бўлса, ўша шахснинг иш (ўқиш) жойидаги иш берувчига (маъмуриятга) ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилишга ҳақли.
Расмий огоҳлантиришнинг шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



Ш А Р Ҳ

1. Ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атворини ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллигининг моҳиятини англаб етмаган ва пушаймон бўлмаган, профилактик ҳисобга олинган ҳамда маъмурий назоратда турувчи шахслар расмий огоҳлантириладилар ва бу ҳақда улардан огоҳлантириш хатлари олинади. Бунда олинган огоҳлантириш хатлари огоҳлантирилган шахсга нисбатан юритилаётган профилактик ҳисоб ишига ёки йиғма жилдга тикилади.


Шахсдаги ғайриижтимоий хулқ-атвор, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллик ҳолати аниқланганда, унда ходим қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу шахс илгари расмий огоҳлантирилган-огоҳлантирилмаганлигини текшириши шарт.
Агарда шахснинг бир йил ичида илгари расмий огоҳлантирилганлиги аниқланса, у ҳолда унинг илгари ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик ҳақида расмий огоҳлантирилганлиги оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши лозим.
2. Жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, ҳаракати ёки ҳаракатсизлигини ёхуд ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахс аниқланган жойнинг ўзида масъул шахс томонидан ушбу шахсга нисбатан расмий огоҳлантириш чиқарилади.
Расмий огоҳлантириш масъул шахс томонидан ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтда, олиб борилаётган профилактик тадбирлар жараёнида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда чиқарилади.
Расмий огоҳлантириш бланкасининг шакли икки қисмдан — фуқарога тақдим қилинадиган расмий огоҳлантириш ҳамда масъул шахсда қоладиган унинг қирқиб олинадиган қисмидан иборат бўлади.
Расмий огоҳлантириш бланкаси расмийлаштирилганда унга барча ёзувлар қора ёки ҳаворанг сиёҳда, тушунарли қилиб ёзилади.
Масъул шахс расмий огоҳлантириш бланкасини расмийлаштираётган пайтда шахснинг ёнида унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, расмий огоҳлантириш бланкасининг тегишли графалари шахснинг сўзидан тўлдирилади.
Масъул шахс расмий огоҳлантириш бланкасини расмийлаштирганидан сўнг уни имзолайди.
Расмий огоҳлантириш бланкасининг қирқиб олинадиган қисми расмий огоҳлантирилаётган шахс томонидан ҳам имзоланади. Расмий огоҳлантирилаётган шахс имзо қўйишдан бош тортган тақдирда эса расмий огоҳлантириш бланкасига бу ҳақда ёзиб қўйилади.
Расмий огоҳлантириш расмийлаштирилганидан сўнг у расмий огоҳлантирилган шахсга берилади, бланканинг қирқиб олинадиган қисми масъул шахсда қолади.
Расмий огоҳлантириш бланкаси қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланиб, ўз серияси ҳамда рақамига эга бўлади.
Расмий огоҳлантириш бланкалари ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар томонидан қуйи турувчи тизим учун марказлаштирилган ҳолда белгиланган тартибда тайёрланади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи субъектлар томонидан эълон қилинган расмий огоҳлантиришлар жамланиб борилади.
3. Масъул шахс, расмий огоҳлантириш чиқарилганлиги тўғрисида у қайси шахсга эълон қилинган бўлса, ўша шахснинг иш (ўқиш) жойидаги иш берувчига (маъмуриятга) ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига қуйидаги ҳолларда хабар қилишга ҳақли:
шахс ғайриижтимоий хулқ-атворга эга эканлигини англаб етмаган ва қилган ишидан пушаймон бўлмаган ҳолларда;
шахснинг ғайриижтимоий хулқ-атвори унинг иш (ўқиш) жойидаги жамоага, шунингдек яшаб турган жойидаги маҳалла фуқароларининг тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солиши ёки тарбияси ва руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолларда;
шахсда ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойилликнинг шаклланишига туртки берган омил ёхуд шахснинг ҳуқуқбузарлик содир этишига имкон берган шарт-шароит бевосита унинг иш (ўқиш) жойидаги жамоа ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг муносабати ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳаракатсизлиги (бефарқлиги, лоқайдлиги) билан боғлиқ бўлган ҳолларда.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи субъектлар ўз ваколатлари доирасида, ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар ҳақида иш (ўқиш) жойидаги иш берувчини (маъмуриятни), яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ва содир этилган ҳуқуқбузарликнинг ҳолатларини, шунингдек уларга имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитларни кўрсатган ҳолда хабардор қилишга ҳақли.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи субъектлар шахснинг расмий огоҳлантирилганлиги ёки ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ҳолати, шунингдек унга имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитлар ҳамда уларни бартараф этиш ҳақида юборган хабарномасига ўз муносабатини билдирмаган ва бир ойлик муддатда жавоб бермаган корхона, муассаса, ташкилот, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳақида прокуратура органлари ҳузурида тузиладиган ҳуқуқбузарликлар профилактикасини мувофиқлаштирувчи кенгашга мурожаат қилиши мумкин.
4. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи барча субъектлар тизимида расмий огоҳлантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февралдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган расмий огоҳлантириш шаклини ҳамда уни чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 60-сонли қарори билан тасдиқланган ягона шаклда бўлади.



Download 441,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish