Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»


-модда. Шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тартиби



Download 441,05 Kb.
bet52/66
Sana23.05.2022
Hajmi441,05 Kb.
#608065
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66
Bog'liq
«ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА Шарҳ 2018

37-модда. Шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тартиби
Ушбу Қонун 36-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослардан бири мавжуд бўлганда, профилактик ҳисобга олишни амалга ошириш учун масъул бўлган шахс шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисида ички ишлар туман, шаҳар бўлимининг, бошқармасининг бошлиғи томонидан тасдиқланадиган қарор чиқаради. Мазкур қарор шахсни профилактик ҳисобга қўйиш учун асослар мавжудлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мансабдор шахс томонидан олинган кундан эътиборан ўн кун ичида чиқарилади. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нисбатан шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор улар яшаш жойига етиб келган кундан эътиборан уч кун ичида чиқарилади.
Шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарорда қарорни чиқарган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, у чиқарилган сана ва жой, у қайси шахсга нисбатан чиқарилган бўлса, ўша шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш, иш, ўқиш жойи) ва профилактик ҳисобга қўйиш асослари кўрсатилади. Шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор мазкур қарорни чиқарган шахс томонидан имзоланади.
Шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор профилактик ҳисобга қўйилган шахсга имзо қўйдириб эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради. Қарор ушбу шахсга тасдиқланган пайтдан эътиборан уч кун ичида, у яшаш жойида бўлмаган ҳолларда эса, унинг турган жойи аниқланган пайтдан эътиборан уч кун ичида эълон қилиниши керак. Қарор эълон қилинганда шахсга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, бу ҳақда қарорда қайд қилинади.
Шахснинг хулқ-атворини назорат қилиш ва унга нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари ўз вақтида қўлланилишини таъминлаш мақсадида шахс профилактик ҳисобга қўйилган кунда ички ишлар органлари томонидан профилактика иши очилади.



Ш А Р Ҳ

1. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 25 август куни қабул қилинган буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома»нинг 67-бандида («Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуннинг 36-моддаси биринчи қисмида) кўрсатилган асослардан бири мавжуд бўлганда, профилактик ҳисобга олишни амалга ошириш учун профилактика (катта) инспектори шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисида шаҳар, туман ички ишлар органи бошлиғи томонидан тасдиқланадиган қарор чиқаради.


Шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор профилактика (катта) инспектори томонидан шахсни профилактик ҳисобга қўйиш учун асослар мавжудлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мансабдор шахсга келиб тушган кундан эътиборан ўн кун ичида чиқарилади. Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахсларга нисбатан шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор улар яшаш жойига етиб келган кундан эътиборан уч кун ичида чиқарилади.
2. Шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарорда профилактика (катта) инспекторининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, қарор чиқарилган сана ва жой, профилактик ҳисобга олинаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш, иш, ўқиш жойи) ва профилактик ҳисобга қўйиш асослари кўрсатилади. Шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор мазкур қарорни чиқарган профилактика (катта) инспектори томонидан имзоланади ва сўнгра ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланади.
3. Шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор профилактик ҳисобга қўйилган шахсга имзо қўйдириб эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради. Бироқ профилактик ҳисобга олиш муддати қарор чиқарилиб, ИИБ бошлиғи тасдиқлаган кундан ҳисобланади. Қарор ушбу шахсга тасдиқланган пайтдан эътиборан уч кун ичида, у яшаш жойида бўлмаган ҳолларда эса, унинг турган жойи аниқланган пайтдан эътиборан уч кун ичида эълон қилиниши керак. Қарор эълон қилинганда шахсга унинг қонун ва қонуности ҳужжатларда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, бу ҳақда қарорда қайд қилинади. Акс ҳолда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва тартиблар қўпол равишда бузилган ҳисобланади.
4. Шахснинг хулқ-атворини назорат қилиш ва унга нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари ўз вақтида қўлланилишини таъминлаш мақсадида шахсни профилактик ҳисобга қўйган профилактика (катта) инспектори томонидан ҳисоб профилактика иши очилади ва юритилади, шунингдек ички ишлар органи раҳбари томонидан тезкор, хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда заруратга қараб бошқа соҳавий хизматларга аниқ топшириқлар берилади. Профилактика иши ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида юритиладиган «Ҳисоб профилактика ишини қайд этиш» китобига қайд этиб, тартиб рақами берилади.
Ҳисоб профилактика ишида шахс ҳақидаги умумий маълумотлар, ҳисобга олиш ҳақидаги қарор ва асослар, яшаш шароитининг ўрганиб чиқилганлиги, унга нисбатан олиб борилаётган профилактик-назорат ишлари ёзиб борилади. Шунингдек, бу борада тўпланган ҳужжатлар хронологик ва тизимли равишда рўйхатга киритилиб, тикиб борилади.
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб келган шахсларнинг ҳисоб профилактика ишида жазони ижро этиш муассасасидан озод этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома нусхаси, ишга жойлаштириш тўғрисидаги шаҳар-туман меҳнат бўлимларига, ҳаётга мослашишлари учун дастлабки ёрдам кўрсатиш мақсадида жойлардаги ижтимоий кўникма марказлари ва махсус комиссияларга юборилган хатларнинг нусхаси, келгусида ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги тўғрисида расмий огоҳлантириш хужжати, Ахборот маркази ва манзил-маълумотлар бюросининг маълумотлари, яқин қариндошлари ва жиноий алоқалари чизмаси, бармоқ изларининг «Сонда» базасига киритилганлигини тасдиқловчи, шунингдек яшаш ва иш жойидан тавсифнома, мураббий бириктирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, доимий ёки вақтинчалик яшаш жойини текширилганлиги ҳақидаги профилактика инспектори ёки бошқа сохавий хизмат ходимларининг билдиргилари жамлаб борилади (бошқа қўшимча хужжатлар талаб этилмайди).
Профилактик ҳисобда турган барча тоифадаги шахсларнинг рўйхатлари ички ишлар органи навбатчилик қисмидаги компьютернинг алоҳида файлида сақланади ва ушбу маълумотлардан хизматда фойдаланилади. Рўйхат хисобот ойининг якуни бўйича ички ишлар органи ҳисобни қайд этиш инспектори томонидан Ахборот марказидан олинган маълумотлар асосида янгилаб борилади.



Download 441,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish