Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси


Иссиқлик сақловчи ва энергия тежамкор



Download 26,09 Mb.
bet66/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

8.3.Иссиқлик сақловчи ва энергия тежамкор
бўёқнинг янги авлоди
Энерго тежамкор бўеқлар америкалик конструкторлар томонидан
70-йиллардаёқ тақлиф этилган технология асосида яратилган ультра замонавий композицион ашё ҳисобланади.
Америкалик олимлар атмосферадан ўтувчи жуда юқори температурага ҳам ҳамда космик паст даражадаги температурага ҳам бирдек бардошли махсус ашё яратишлари керак эди. Олиб борилган тадқиқотларнинг натижаси сифатида янги ашё таркиби полимер матрица ва махсус тўлдирувчидан (микросфера зарралари, ғовакчалари) иборат бўлган энерго тежамкор бўёқлар яратилди.




8.4-расм.Бўёқларнинг янги авлоди
Таркибнинг асосий хусусияти ундаги зарраларнинг ўлчами, уларни тайёрлашда фойдаланилган ашё ҳамда уларнинг бўёқдаги сонига қараб белгиланади. ХХ асрнинг 80- йилларида суюқ полимер ва микросфера зарраларидан ташкил топган иссиқликдан мухофазаловчи қопламалар ҳам пайдо бўлган.
Микросфералар кукун ҳолатида бўлиб, жуда кичик зарралар диаметри 10 дан 200 мкм гача ҳамда қалинлиги 2 мкм бўлган сфералардан ташкил топган.Жуда тез фурсатда энерго тежамкор бўёқлар ривожланган мамлакатлар бозорларида пайдо бўлди. Бугунги кунда ишлаб чиқарувчилар таркибида майда зарралари бўлган керамик ва шиша микросфералик энерго тежамкор бўёқларни ҳамда иситиш хусусиятига эга шпаклевкаларни таклиф этишмоқда. Керамик энерго тежамкор қўшимчалар энерго тежамкор изоляция гул қоғозлари учун ҳам бир компонент бўлиб хизмат қилади. У оддий гул қоғоздан олдин суртилади ва девордаги баъзи нотекисликларни бартараф этиш, хонани иссиқлик изоляция қилиш имқонини ҳам беради.
Қопламанинг энерго тежамкорлик эффекти таркибнинг қуригач эластик ва зич мембранага айланувчи, полимеризация (паст молекулали органик бирикмалардан юқори молекулали органик бирикмаларнинг ҳосил бўлиши ёки ҳосил қилиш) хусусияти орқали таъминланади. Микросфералар иқлим назорати вазифасини ҳам бажаради. Энерго тежамкор лок бўеқ ашёларидан фойдаланиш уйда ўз-ўзини бошқарувчи микроклимат (микроиқлим) ҳосил қилиш имконини беради.
Интерьер бўёғи бўлган энерго тежамкор лок-бўёқ ашёлари ўзида вакуум ўзакли керамик микросфераларни мужассам этган бўлиб, у иссиқлик оқимини қайтаради ва сочиб, тарқатиб юборади. Шу тарзда бўёқ климат тизимларига хонада қулай ҳароратни ушлаб туришга ёрдам бериб ўзининг иқлим назорат вазифасини бажаради. Йилнинг иссиқ вақтида деворнинг энергия тежамкор қатлами бинода ҳавонинг тез исиб кетишига йўл қўймайди. Худди шундай қиш мавсумида ҳам ушбу қатлам хонада иссиқ ҳавони узоқроқ ушлаб туради ва уй секинроқ совийди. Бундай турдаги бўёқдан фойдаланиш иситиш ва кондинцация (ҳаво хароратини бир меъёрда сақлаш) учун энергия сарфини ҳам тежаш имконини беради.
Хусусий турар жойларда энергия тежашнинг қўшимча шартларига (экономик иситиш жиҳозлари, деразаларни совуқ ўтмайдиган қилиш) ҳам риоя қилиниши бир қанча қатламда бўяш натижасида сезиларли иссиқлик йўқолиши камайишини кузатиш мумкин. Энерготежамкор бўёқларни турар жой ва ишлаб чиқариш биноларида, ташқи ва ички деворларни, тўсувчи конструкцияларни, том, откос (кесаки), балкон, лоджияларни бўяшда фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, улар кам иситилувчи ва намлик даражаси юқори бўладиган хоналарни (ҳаммом, хожатхона, душ хоналари, кийиниш хоналари), иқлим тизимини (кондиционирования) (труба, мост, нефт, газ, сув учун идишлар) бўяшда ҳам ишлатилиши мумкин.
Энерго тежамкор бўёклар иссиқлик йўқолишини камайтиради, конструкцияларни коррозия ва қизишдан асрайди, конденсат ҳосил бўлишини олдини олади, эксплуатация харажатларини камайтиради ҳамда чиройли эстетик кўриниш бахш этади. Энерго тежамкор бўёқларнинг асосий афзалликлари.
Энергия тежамкор бўёқларни бошқа ашёлар билан солиштирадиган бўлсак, улар бир қатор афзалликларга эга:
• Қурилиш ва таъмирлаш ишларининг турли босқичларида фойдаланилади, турли юзаларга ишлатиш, суртиш мумкин
• Жуда яхши иссиқлик изоляцияси хусусиятларига эга ва юзани коррозиядан асрайди
• Узоқ муддат хизмат қилади ( 10 йиллик кафолатга эга)
• Мураккаб шаклдаги юзаларда ҳам ишлатилади
• Конструкцияга қўшимча оғирлик ҳосил қилмайди
• Нам хоналарда конденсат ва моғор ҳосил бўлишига йўл қўймайди
• Мураккаб монтаж талаб қилмайди
• Гипоаллерген
• Тозалаш учун қулай
• Антистатик
• Зич
• Юқори декоратив сифатга эга
• Конструкциянинг хизмат муддати ва таъмирлаш ишлари орасидаги муддатни узайтиради.
Хоссаларига кўра энерго тежамкор бўёқлар юқори сифатли лок-бўёқ ашёлари ҳисобланади. Рангини ихтиёрий равишда танлаш мумкин. У билан ишлаш учун кўникманинг кераги йўқ, у юзага тез ва осон сурилади.
Энергия тежамкор лок-бўёқ ашёларининг сири иссиқлик оқимини қайтариш ва ажратиб юбориш тамойилига асосланиб таъсир этувчи ғовак микросфералар ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, бўёқ диаметри 30 мкм гача бўлган шиша ёки керамик жуда кичик сферик гранулаларни ўзида мужассам этади. Микросфераларнинг ичи ғовак, яъни ички қисми вакуум, маълумки, вакуум абсолют теплоизолятор ҳисобланади. (вакуумнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти нолга тенг).
Деворга сурилган бўёқ икки тарафлама таъсир учун тўсиқ хосил қилади: ички хавони ташкарига чиқиб кетишига қаршилик кўрсатади ва кўчадаги ҳавонинг кириб келишини олдини олади. Бундан ташқари, микросфералар деворларнинг музлаш ҳавфи ва конденсатлар пайдо бўлишини олдини олади ва ўз навбатида уйни бузилишдан сақлайди. Ажабланарли бироқ умум маълум қоидаларга риоя қилинса ҳамда энерго тежамкор бўёқ қатламини бир неча баробар сурилса кондиционер ва иситиш мосламалари сонини камайтириш ҳам мумкин.
Ҳулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда дунё миқёсида атрофга зарари кам табиий қурилиш ашёларига талаб ортиб бормоқда. Бу ўз навбатида ҳам иқтисодий, ҳам экологик тарафдан самарали натижа беради. Юқорида сўз юритилган янги авлод энергия тежамкор лоқ-бўёқ ашёлари ҳам одатий лок-бўёқ ашёларидан кўп жиҳатдан афзаллиги билан ажралиб туради. Бу ундан оммавий равишда фойдаланиш имконини беради.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish