8 .7-расм. Сувли лок
Шуни эсдан чиқармаслик керакки агар лок бир неча марта тайёрланадиган бўлса қуригандан кейин унинг ранги турлича бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун бундай локни бир марта бўяладиган юзага етадиган қилиб тайёрлаб олинади. Мой қолдиқлари мавжуд юзага сувли лок сепилмайди. Зарурат бўлса, бундай юзалар олдин ювилиб, қуритилиб, кейин лок сепилиши мумкин. Шунингдек, хонадаги намликнинг миқдори 50% дан кўп бўлса сувли лок сепиш тавсия этилмайди. Чунки, намликнинг меъёридан кўп бўлиши, нуқсон пайдо бўлишига олиб келади. Локни сепиш жараёнида унинг қалинлигига эътибор бериш талаб қилинади. Локнинг бирлашган жойлари қалинлиги ошиб кетса, унинг ранг туси қорамтир бўлади.
Ёғоч учун лок қандай танланади?
Бундай қараганда ёғочга лок танлаш жуда оддий бўлиб масала бўлиб кўринади. Лекин, масалага бундай ёндошиш хато ҳисобланади. Чунки, бунда унинг бир қатор нозик томонларини ҳисобга олиш зарур. Лок бу юзани ҳимоялаш учун махсус қоплама ҳисобланади. Ҳимоя қопламаси ишончли бўлиши учун лок танлашда қуйидагиларни инобатга олиш керак:
1.Едирилишга чидамлилик. Бу ерда юзанинг нима мақсадда ишлатилишига эътибор қаратилиши керак. Агар юзага катта куч таъсир қилмаса, унда оддий лок қопламасини қўллаш мумкин. Агар бу пол қопламаси бўлса, у катта кучланиш таъсирида бўлади ва бу ҳолатда юқори даражадаги едирилишга чидамли локни танлаш керак бўлади.
2.Ҳидланиш. Агар ташқарида жойлашган ёғоч буюмлар бўлса, уларни ёқимсиз ҳид чиқарадиган локлар билан ҳам қоплаш мумкин. Масалан, полиэфир, акрил ёки полиуретан локлари билан қоплаш мумкин. Агар локланадиган юза бинонинг ички қисмида бўлса, унда амалда ҳеч қандай ҳид чиқармайдиган сув асосидаги локларни ишлатиш қулай.
3.Ёнғинга чидамлилик даражаси. Бунда, ишлов бериладиган юза қандай даражадаги ҳарорат таъсирида бўлишини билиш лозим. Агар асоснинг ёниб кетиш хавфи кўпроқ бўлса, унда иссиқликка бардошли локни танлаган маъқул.
4.Лок таркибидаги компонентлар миқдори. Ҳозирги кунда икки турдаги локлар мавжуд: бир компонетли ва икки компонентли. Бир компонентли локнинг ўзига хослиги шундаки, унинг таркибидан учувчан модда чиқиб кетиши натижасида, яъни лок қуригандан кейин ҳимоя қатлами ҳосил бўлади. Икки компонентли локнинг ўзига хослиги шундаки, еритувчи ва қотирувчи кимёвий реакцияси тугагандан кейин ҳимоя қатлами ҳосил бўлади. Унинг сифати бир компонентли локка нисбатан анча юқори бўлади. Бу асосий омиллардан бири бўлса, худди шундай омиллардан яна бири ёғоч жинслари турли-туманлигига эътиборни қаратиш лозим. Масалан, бир ёғоч жинсининг ғоваклиги кўп бўлса, бошқа ёғочга мос келадиган лок унга тўғри келмайди. Локнинг қуриш ва ялтироқ қатлам ҳосил қилиши ҳар хил бўлади. Ташқарида жойлашган ёғоч буюмларига мўлжалланган локлар бир нечта меъзон талабларига жавоб бериши керак: ультрабинафша нурлардан ҳимоялаш, ҳароратлар ўзгариши, намлик ва ҳ.к. Бино ичида жойлашган ёғоч буюмларга мўлжалланган локларга эса бундай талаблар қўйилмайди. Демак юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, ёғоч учун мўлжалланган локларни танлашга жиддий эътибор бериш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |