Ёғочларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси
9.2-жадвал
|
Дарахтнинг жинси
|
Ҳажмий киришиши, %
|
Сикилишдаги мустахкамлик чегараси, кгc/см2 (0,1 МПа)
|
|
|
Толалар бўйлаб
|
Толаларига кўндаланг
|
|
|
Радиал
|
Тангенциал
| Қарағай |
0,44
|
600-750
|
120-130
|
60-67
|
| Арча |
0,43
|
565
|
70-75
|
55-58
|
| Эман |
0,43
|
750-760
|
115-120
|
170-175
|
| Қора қайин |
0,47
|
445
|
103
|
135
|
|
Ёғочнинг жинсига кўра статик эгилишга мустаҳкамлиги
9.3-жадвал
Дарахт жинси
|
Ҳажмий оғирлик, кг/м3
|
Статик эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси, кгс/см2
|
Қарағай
Эман
Оқ қайин
Арча
Терак
Тилоғоч
|
500-570
700-770
600-650
450-475
400-430
560-570
|
790
840
860
700
740
920
|
Ёғочларнинг мих ушлашлик қобилияти
9.4-жадвал
|
Дарахт жинси
|
Ҳажмий оғирлик, кг/м3
|
Михни тортгандаги қаршилиги
|
|
Радиал
|
Тангенциал
|
Граб
Оқ қайин
Эман
Қарағай
Арча
Терак
|
700-720
600-660
660-700
550-600
400-410
340-400
|
100
92
75
63
44
37
|
89
65
64
42
29
28
|
|
9.3. Ёғоч ашёларнинг хиллари
Қурилишда ишлатиладиган ёғоч ашёлар 2 турга тилинган ва тилинмаган бўлинади.
Ў з навбатида улар хари ва ходага бўлинади. Учининг диаметри 14 см ва бундан катта бўлган, ҳамда ҳар икки сантиметрдан кейин бир текисда йўғонлашиб борадиган тилинмаган ёғочлар хари деб аталади (9.1-расм). Агар тилинмаган ёғоч учининг диаметри 14 см дан кам бўлса, у ҳолда хода (диаметри 8-11 см) ёки ходачалар (диаметри 3-7см) деб аталади.
9.1-расм. Қурилишда ишлатиладиган ёғоч хиллари.
1-қурилишбоп хари, 2-ярим хари, 3-чорак хари, 4, 5- тилинган тахта, 6-тилинмаган тахта,
7-горбиль, 8-брус, 9-ҳар томони тилинган тоза тахта, 10-шпунтли тахта,
11-часпак, 12-плинтус, 13-зина тутқичи.
Хариларнинг узунлиги Давлат стандартларига мувофиқ, 3-9 метр атрофида бўлади. Лекин, қурилишда ўртача 4-7 метр узунликдаги харилар кўпроқ ишлатилади. Уларнинг диаметри тубидан учига қараб ҳар 1 метрда 1 см дан 1,5 см гача камайиб боради. Тилинган ёғочлар олишда, ҳар метрда 1,5 см дан кўпроқ ингичкалашган харилар яроқсиздир. Чунки, тахта тилишда уларнинг кўп қисми чиқитга чиқиб кетади.
Тилинмаган ёғочлар сифатига кўра сортларга бўлинади. Биринчи сортга юқори сифатли харилар киради. Бундай харилардан биноларнинг оғирлик кучи таъсир этувчи конструкциялар, дурадгорлик ва мебел буюмлари тайёрланади. Иккинчи сортга айрим нуқсонлари бўлган, аммо замбуруғ билан касалланмаган харилар киради. Бу сортдаги ёғочлар куч таъсирида ишлайдиган конструкциялар, қолиплар ва шунга ўхшашларни тайёрлашга кетади. Учинчи сорт хариларда нуқсонлар кўп бўлади, лекин чириш касаллиги бўлмаслиги керак. Бундай ёғочлар эса бино ва иншоотларнинг иккинчи даражали қисмлари сифатида, ёғоч бинолар қуришда ва шу кабиларда ишлатилади.
Хари тўрт томонидан арраланса, тўғри тўртбурчак ёки квадрат кесимли тоза кесилган брус ҳосил бўлади. Бруслар кесимининг ўлчами 100-220 мм чегарасида белгиланади.
Қурилишда асосан устунлар сифатида квадрат кесимли бруслар томбоп ёпма тўсинлар, стропила тўсинлар ва тўртбурчак кесимли бруслар ишлатилади.
Кўпинча, кўндаланг кесими тўғри тўртбурчакли тоза қирқилган брус ҳосил қилишга зарурат бўлмайди. Ёғочни тежаш мақсадида харининг тўрт томони чала арраланиб, юмалоқ қиррали брус ҳосил қилинади. Фақатгина икки томони арраланган хари икки кандли брус деб аталади.
Қурилиш учун узунлиги 1 дан 7 м гача, эни 120 дан 300 мм гача ва қалинлиги 110 дан 225 мм гача бўлган бруслар яроқли ҳисобланади.
Ёғоч ашёларнинг қурилишда энг кўп ишлатиладиган хили - тахтадир. Тахта деганда эни қалинлигидан уч марта ортиқ бўлган ёғочни тушуниш лозим.
Тахталарнинг ўлчамлари стандартлаштирилган. Тахтанинг эни 80 дан 300 мм гача бўлади. Улар қалинлиги жиҳатдан икки хил: юпқа ва қалин хилларга бўлинади. Юпқа тахталарнинг қалинлиги 8, 16, 19 ва 25 мм, қалин тахталарники эса 40, 50, 60 ва 100 мм бўлади.
Қурилишда олдиндан йўниб тайёрлаб қўйилган ёғоч элементлардан, полбоп шпунтли тахталар, часпаклар, полнинг деворга туташган бурчагига қоқиладиган плинтуслар ва зинапоя тутқичи, каби ярим фабрикат буюмлар кенг ишлатилмоқда. Йўнилган тахталар кўндаланг кесимнинг шаклига кўра: тўғри тўртбурчакли (рандалангандан кейин ҳам ўзининг аввалги шакли ўзгармайди) ва шпунтли хилларга бўлинади.
Балони дарахти келажакда Ўзбекистонни ёғоч ашёларига бўлган етишмовчиликга бархам бериш мақсадида Булунғир ва Ургут тумани ишбилармонлари Хитойдан қурилиш учун сифатли ёғоч ашёлари ишлабчиқариш учун “Балони” дарахтини найча кўчатларини экиб ўстирмоқдалар.
Балони дарахт ёғочлари енгил(хажм оғирлиги 450-650 кг/м3), мусахкамлиги қарағай ёғочникидан кам эмас, осон арраланади шунингдек, 400 градусли хароратгача ёнмайди, Энг мухими тез ўсади. Кислородга бой, хаво хароратини 5-10 градусга пасайтиради. Дарахтни қурилишбоп фойдали қисми “заболон” 55-60 % ни ташкил этади. “Балони” дарахти ўрмонларини кенг кўламда яратилса республикамизни ёғоч ашёларига бўлган танқислик муаммосини бир мунча хал қилса бўлади.
Шпунтли тахталар пол учун, деворларни қоплаш ва пардеворлар қуриш учун ишлатилади. Бундай тахталар рандаланган бўлиб, уларнинг бир четида шпунт (ариқча), иккинчи четида чизиғи бўлади. Шу туфайли, уларни бир-бирига зич қилиб бирлаштириш мумкин.
Часпаклар девор сувоғи билан эшик кесакисининг бир-бирига туташган жойини беркитиб туриш учун, шунингдек, ёғоч уйларда дераза ҳамда эшик ўринларига шакл бериш учун ишлатилади.
Плинтус полнинг девор билан туташган жойини беркитиб туради. Зина панжаранинг юқориги томонига ҳар хил кесимли тутқичлар маҳкамланади.
Ёғоч ашёлар жуда сероб бўлган жойларда ёғоч тахталардан иморат томларини ёпишда ҳам фойдаланилади. Бунинг учун буйи 50-70 см, эни 8-15 см ва қалинлиги 0,3 см келадиган пластинкалар ҳамда гонт тайёрланади. Улар учун қаттиқлиги ўртача бўлган ёғоч ишлатилади.
Ҳозирги кунда қурилишда паркет поллар кўп ишлатилмоқда. Уларнинг кўриниши 9.2...9.4-расмларда келтирилган. Паркет пол асосга (муҳофазаловчи қатлам - мастика ва ДСП) елим билан ёпиштирилади ва юза қисми лок билан қопланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |