Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 26,09 Mb.
bet158/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Қоришмани сув ушлашлигини ва пластиклигини таъминлашда анорганик ва органик қўшилмалар ишлатилади.
Сув ва намни ўзида ушлаб турадиган қўшилмалар - оҳак, кул, тупроқ, диатомит, туйилган тошқол ва ҳ.к. қоришманинг пластиклигини оширади.
Совуқ кунлари тайёрланаётган қоришманинг музлаб қолмаслиги ва қотиш тезлигини нормал бўлиши учун кимёвий қўшилмалар (хлорли кальций - 3-7%; поташ - 3-5%; хлорли натрий – 3-5% ва ҳ.к.) қўшилади.
14.3. Ранги қоришмалар
Рангли қоришмаларни тайёрлаш технологияси оддийлардан фарқ қилади. Бунинг учун пардозланадиган юзанинг ҳолатига (текислиги, ашёнинг хили ва х.к.) кўра ранг берувчи пигментлар, юзага жило ва безакли рельеф берувчи турли рангдаги майда, йирик тўлдиргичларни танлаш ва уларни майда йириклиги бўйича фракцияларга (гранулометрияси) бўлиш ва бундан кейин таркибини ҳисоблаб пардозбоп қоришма тайёрлаш керак бўлади.
Пардозбоп қоришма учун ишлатиладиган рангли боғловчи модда турли сувоқ қилинадиган юзанинг қандай ашёдан эканлигига ҳам боғлиқ. Қуйидаги 14.3-жадвалда деворни хилига кўра боғловчи моддани танлаш ёритилган.
Рангли безак сувоқ қоришма таркибига кўра охак-қумли, терразитли, тошсимон хилларда бўлади. Террозит қоришма боғловчи мода, қуруқ пигмент, тўлдиргич ва майдаланган юпқа слюда парчалари билан аралашган ҳолда тайёрланади. Тошсимон безакли сувоқ қилишда ҳар ҳил рангдаги табиий тошга ўхшаган юзани ишлаш учун қоришмага майда ва йирик (ўлчами 5 мм гача) донадаги рангли тоғ жинслари қўшиб тайёрланади.


Қоришмани ишлатилишига кўра боғловчи моддани танлаш
14.3-жадвал

Безакли сувоқ қилинадиган юза

Қоришма учун боғловчи модда

Оғир ва енгил бетон, силикат бетон ёки ғишт

Портландцемент, полимер цемент, охак, рангли цемент, цемент-коллоид елим

Иншоотни фасад юзаси оддий ғишт

Охак, рангли портландцемент, оқ цемент

Деворни ички юзаси панел ёки блок

Гипсполимерцемент, қуйдирилмай олин-ган цемент, цемент-коллоид елим, цемент-перхлорвинил, рангли портландцемент

Деворни ички юзаси оддий ғишт

Охак, гипс гипсполимер цемент, цемент-перхлорвинил, рангли цемент

Боғловчи модда сифатида оқ ёки пигментлар қўшилган портландцемент ишлатилади. Айрим ҳолларда 5 % гача оҳак қўшилади.


Бундай безакли сувоқ учун ишлатиладиган рангли қоришмани ёйилувчанлиги безакли қатлам учун стандарт конусни чўқиши 7-10 см бўлиши керак. Қўл меҳнати билан ишланганда, тегишли равишда 8-12 см ва 9-12 см дан ошмаслиги керак.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish