Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси


Гипс-канопли ЕЕТЕ “ЛИ” листлари -



Download 26,09 Mb.
bet147/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Гипс-канопли ЕЕТЕ “ЛИ” листлари - замонавий, универсал, технологик курилиш - безаш ашёси бўлиб, хоналарда қулай иқлимни сақлаб туради ва мансарддан ертўлагача қурилиш ишларида қўлланилиши мумкин. Анъанавий гипс маҳсулотларидан фарқли равишда нисбатан юқори эгулувчиланлиги ва эластиклиги, зарбга чидамлилигини таъминлайди. Шунинг учун Гипс-канопли ЕЕТЕ “ЛИ” листлари хаммага маълум гипсокартондан устун бўлиб, турли консрукцияларни, осма шкафларни ёки полкаларни ясашда, шуруплардан ва михлардан фойдаланилганда мустаҳкамлигини сақлайди. Лист ўлчамлари: 1200х1250х8...24мм ёки 1200х2500х8...24мм.
13.5. Иннавацион минерал боғловчи моддаларнинг турлари
Куйдирмасдан олинадиган арзон цемент ёки геоцемент
Киев муҳандислик курилиш инстутининг тупроқли силикатлар тажрибахонасида 1958-йили домна тошқоли билан ишқор аралашмасидан боғловчи олиш мумкинлигини илмий асосда исботланди. Бундай гидравлик фаол тошқолни ишқор билан тегирмонда туйиб биз билган оддий портландцементга нисбатан самарадорлиги юқори бўлган боғловчи модда олишга эришилди. Кейинчалик 1985-йилдан бошлаб Ўзбекистон шароитидаги саноат чиқиндилари асосида арзон куйдирмай олинадиган тошқол-ишқорли цементни ишлаб чиқариш борасида илмий-амалий тадқиқот ишлари бошлаб юборилди.
Тошкент архитектура-қурилиш институтида проф. Қосимов Э.У.
ва проф. Тўлаганов А.А. бошчилигида шогирдлари билан электротермофосфор ва пўлат эритишда чикадиган тошқоллар, республикамиз кимё саноати ишқор чиқиндиларидан 300 дан 1200 маркали куйдирмай олинадиган тошқол-ишқорли цемент ишлаб чиқаришга эришилди. Бундай илмий-амалий ва тадқиқот ишлари асосида
Тўлаганов А.А. докторлик диссертациясини ёклади. Унинг илмий-амалий ишларининг асосий қисми Германиянинг Ваймар шаҳридаги “Баухаус” университети тажрибахонасида бажарилди. Европонинг таниқли ашёшунос олимлари томонидан бажарилган илмий ишларни мукаммал эканлиги ва олинган хулосалар республика иқтисодиёти учун катта ахамиятга эга эканлигини эътироф этишди. Германия, Россия, Украина ва бошқа давлатлардаги саноат чиқиндилари асосида олинган тошкол-ишқорли цементларни ҳам сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги, унинг ишқорий боғловчиларга боғлиқ бўлган ҳолда 150 МПа гача (Ст3 пўлатнинг мустаҳкамлиги 210 МПа) бўлиши исботланди. Музлашга чидамлилиги – 1000 цикл (цементнинг яхши турлари эса 300 цикл). Уни метал колипларга ҳаво ҳарорати -40°С да ҳам мустаҳкамлигини йўқотмаган ҳолда қолиплаш мумкин. Бошқа барча хоссалари ушбу цементнинг Давлат стандартларига мос келади. Хўш бу тошқол ишкорли боғловчи нимадан килинади? Уни ишлаб чиқариш учун асосан металлургия ва кимё саноати чиқиндилари ишлатилади. Ишқорий боғловчиларга кальцийли сода, поташ, натрий фтор, эрийдиган ишкорли силикатлар (суюқ шиша, дисиликат натрий, метасиликат натрий), шунингдек, бирикмаларнинг суюқ чиқиндилари, ишқор эритмалари ва ҳоказолар киради.
Тошкол-ишқорли боғловчиларнинг олиш технологияси куйдагича: грануланган металлургия тошколи цементнинг майдалик даражасигача туюлади ва кейинчалик ишлатиш учун силосларга юкланади. Паралел равишда керакли зичликда ишқорли метал бирикмаси қоришмаси тайёрланади. Бу кальций соддаси ёки юкорида келтирилган бирикмалардан бири бўлиши мумкин. Боғловчининг ўзи – бу майдаланган ва тошколни ишқорли боғловчи билан аралашмасидир. Улар керакли бетон тайёрлашда қоргичларда аралаштирилади. Ишлаб чиқариш жараёнинг қолган қисми худди оддий цементли бетон технологиясидан фарқ қилмайди. Бундай боғловчидан барча турдаги оғир, енгил, ғовакли, кўпикбетонлар тайёрланиши мумкин. Бундай куйдирилмай олинадиган боғловчини ишлаб чиқариш учун керакли ҳомашё - саноат чикиндилари етарли. Хомашё сифатида вулкондан отилиб чиққан тоғ жинсларини ҳам ишлатиш мумкин.
Ишқорли боғловчилар асосидаги кўпик бетондан ташкари оғир, енгил, ғовакли, кўпик бетон конструкциялардан “сендвич” панеллар ҳам тайёрлаш мумкин. Улар ҳозирда полеуретан асосидадагилардан ҳам енгил ва ўтга чидамлидир. Тошқол-ишкорли бетонларнинг портландцементли бетонга нисбатан баъзи афзалликлари қуйидагилардир:
-мустаҳкамлик бўйича бетон маркаси М300 дан М1500 кўтарилиши,
- бетон қоришмаси учун сув талабчанлигини 25-30% камайиши;
- сульфатга чидамлилигини, бошқа цементларга нисбатан юқорилиги;
-қотиш жараёнида кам иссиқлик ажралиб чикиши;
-портландцемент асосидаги бетонларга нисбатан совуққа чидамлилиги бетон тузилишининг майда ғоваклиги ҳисобига 2-3 марта юқорилигидир.
Бундай бетонни сув буғи воситасида тез қотишини ҳисобга олганда иссиқлик билан ишлов беришдан воз кечишга ва 12-14 соатда етарли мустаҳкамликка етгани учун қолипдан чиқаришга имкон беради.
Липецк шаҳрида қурилган дунёдаги биринчи тошқол-ишқорли боғловчилар асосидаги 20 қаватли қуйма бетонли турар-жойда мана ўн йиллар кузатишда бирон бир нуқсон йўқлиги, бундай арзон цементни амалиётда қўллаш мумкинлигига ишонч ҳосил қилса бўлади.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish