Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси


Гипс бўтқасининг қуюқланиш даврини аниқлаш



Download 26,09 Mb.
bet146/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Гипс бўтқасининг қуюқланиш даврини аниқлаш. Гипс буюмларини тайёрлашда гипсли қоришмани ишлаш ва уни қолипларга ўз вақтида жойлаш каби ишларни бажариш учун гипснинг қуюқланиш даврини билиш жуда зарур. Акс ҳолда гипсли қоришма маълум вақт ичида ишлатилмаса, у қотиб яроқсиз бўлиб қолиши мумкин.
Гипснинг қуюқланиши ва қотиши уни қайтадан кристалл ҳолатидаги икки молекулали гипсга айланишига асосланган.
CaSO40,5Н2О + 1,5Н2О = CaS042Н2О
Минерал боғловчиларнинг қуюқланиш даврини топишда ишлатиладиган Вика асбоби (13.2-расм) гипс бўтқасининг қуюқланиш даврини аниқлашда ишлатилади. Вика асбоби темир станина l, унда тик йўналишда силжийдиган пўлат стержень 2, эбонит ёки латундан ишланган кесик конус ҳалқа 9 (баландлиги 405мм), 100х100мм ли шиша пластинка l0 лардан иборат. Вика станинасига силжийдиган стержень 2 ни ушлаб турувчи сиқувчи винт 6 ва унга силжиш баландлигини шкала 5 бўйлаб кўрсатиб турувчи стрелка 4 лар ўрнатилган.
Асбоб-ускуналар: Вика асбоби, игна, кесик конусли ҳалқа, шиша пластинка, гипс бўтқаси тайёрлаш учун сопол коса, 250мл ли цилиндр, соат, техник тарози, тарози тошлари, латта, пичоқ ва синаш учун гипс намуна.


1 3.2 - расм. Вика асбоби.
1-темир станина, 2-пўлат стержень, 3-қўшимча юк қўядиган жой, 4-кўрсатгич, 5-1мм дан бўлинган шкала, 6-сиқувчан винт, 7-пўлат игна,8-пестик,9-ҳалқа, 10-шиша пластинка.
Тажриба тартиби. 200г гипс тортиб олинади. Сопол косага нормал қуюқликдаги гипс бўтқаси учун лозим бўлган сув қуйилади вa унга 30сек давомида оз-оздан сепилиб қориштириб турилади. Тайёрланган бўтқа шиша пластинка устига қўйилган кесик конус ҳалқа 9га солинади ва ортиқчаси пичоқ билан сидириб текисланади. Сўнгра гипс бўтқаси солинган ҳалқа силжувчан пўлат стержень маҳкамланган пўлат игна тагига қўйилади. Кейин винт 6 билан силжувчан стержень 2 бўшатилади ва у эркин ҳолатда ўз массаси билан бўтқага ботади. Стерженнинг игна билан массаси 100г.
Агар игна гипс бўтқага ботиб, унинг тагига тегса, бўтқада қуюқланиш бошланмаган деган хулосага келинади.
Ушбу тартибда ҳар 30 сонияда игна эркин ҳолатда гипс бўтқасига ботирилиб турилади. Шуни эътиборга олиш керакки, ҳар сафар игна ботирилгандан кейин у тоза юмшоқ латта билан артиб турилиши шарт. Бундан ташқари игна ҳар сафар гипс бўтқанинг янги жойига ботирилиши керак. Пўлат игнани гипс бўтқага ботиш чуқурлиги кузатиб турилади. Маълум вақт ўтгандан кейин шкалада игнанинг гипс бўтқага тўла ботмаганлигини, яъни тагига 1-2мм етмай қолганлигини кўрамиз. Гипс намунани сув билан қориштирилгандан то шу вақтгача ўтган вақт гипс бўтқаси қуюқланишининг бошланиш даври бўлади.
Шу тартибда гипс бўтқаси қуюқланиш даврининг охири ҳам аниқланилади. Бунда пўлат игна ҳалқадаги гипс бўтқаси сиртига 1мм чуқурликка ботгунгача кетган вақт топилади.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish