Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 159 Kb.
bet1/14
Sana21.02.2022
Hajmi159 Kb.
#71197
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
10Иситма синдроми




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўқув ишлари бўйича проректор
_________проф. О.Р. ТЕШАЕВ
_____________________2011 й
ИСИТМА С ИНДРОМИ
Даволаш факультетининг
7 курс талабалари учун


маъруза
ЯМС асосида ёзилган

Тошкент – 2011


УАШ ЖАРРОХЛИГИ КАФЕДРАСИ КЕНГАШИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ВА ТАСДИҚЛАНГАН КАФ. МУДИРИ


ПРОФ. ТЕШАЕВ О.Р.
Маъруза матни тузилган МУК да кўриб чиқилган

Баённома № «____» ________ 2011 й.


Раис: проф. М.Т. Рустамова



Коринни уткир касалликларининг бошланишида лихорадка кам пайдо булади. Тана хароратини тугри ичакда махсус кобикка солинган термометр ёрдамида улчаш керак. Огиз бушлигидаги тана харорати хам ахборотли хисобланади, лекин у унчалик ишончли эмас деб хисобланади. Култик ости сохасида улчанган тана харорати кам ахборотли булиб, купинча хисобга олинмайди. Купчилик беморларда тана харорати 37С дан ошмайди. 37,2С дан юкори тана харорати маълум клиник ахамиятга эга булиб шифокор назаридан четда колмаслиги керак. Тана хароратини ошиши организмда яллигланиш жараёнига хамрохлик килади ва нисбатан кеч белги хисобланади. Уткир гангреноз аппендицитда усимта перфорациясигача хам тана харорати кам ошган булади. Тана хароратини ошиши доим хам бактериал инфекция кушилганлигини курсатмайди. Лихорадка билан калтираш бактериемия ривожланганидан дарак беради ва конни экмага олишга курсатма булади. Тана хароратини ошиш даражаси касалликни дифференциал ташхис куйишга ёрдам беради. Масалан, уткир аппендицит бошланишида юкори тана харорати кузатилмайди. Тана хароратини 38,9С дан ошиши бактериал перитонит, сальпингит, пиелонефрит ва пневмонияга хосдир. Куннинг маълум бир вактида кузатиладиган юкори тана харорати корин бушлигида абсцесс шаклланганликдан далолат булади. Кориндаги огрик билан беморларда тана харорати канчалик юкори булса, беморни ахволи шунчалик огир булади. Шу билан бирга кориндаги огрик ва лихорадка доимо хам жаррохлик талаб касалликларга хос эмас (масалан оилавий урта ер денгизи касаллиги). Купинча корин бушлиги аъзоларининг касалликларида тана хароратини ошиши хар хил булиб у ташхис куйишда куп хам ахамиятга эга эмас. Сувсизликда ва кекса беморларда йирингли-яллигланиш касалликларида тана хароратини кам ошади ёки умуман ошмайди. Аксинча, ёш болаларда лихорадка унчалик огир булмаган касалликларда хам куп учрайди. Септик холатларда эса гипотермия лихорадкага нисбатан купрок ахамиятга эга булади. Тана хароратини тушириш учун зарур булмаган холатдан ташкари, лихорадка сабабини аниклангунча антибиотикларни кулламаган маъкул.
Лихорадка – купчилик касалликларнинг белгиси хисобланиб, купинча у инфекцияларда юзага келади. Лихорадка организмни инфекциядан химоя килишда мухим роль уйнайди. Тана хароратини ошиши макрофагларнинг фагоцитар активлигини оширади, интерферон ва антителоларни ишлаб чикаришни кучайтиради.
Тананинг меъёрий харорати

  • огиз бушлигида – 36,0-37,3С (уртача 36,8С);

  • култик остида – 36,4С;

  • тугри ичакда – 37,3С.

Агар харорат огизда 37,3С ёки тугри ичакда 37,7С дан ошса лихорадка деб хисобланади.
Нормада харорат кун мобапйнида 1С га узгариши мумкин. Эрталаб харорат кечкурунга нисбатан 1С паст булади. Тананинг максимал харорати куннинг иккинчи ярмида кузатилади.
Инфекция пайтида харорат 40,5-41Сдан ошмайди. Гипертермия патологик холат булиб, бунда иссиклик хосил килиш уни йукотишдан устунлик килади. Гипертермияда харорат 41Сдан юкори булади ва иссик утказганда, усмаларда, инфекцияда, геморрагик инсультда кузатилвди.

Download 159 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish