Ўқитувчи: Демак, иккинчи шартимиз бўйича ҳам 1-жамоа ғолиб
чиқди. 3-шартимиз инсон аъзолари иштирок этган топишмоқларга мисол
келтириш.
1-жамоа:
Ўзи битта, кўзи мингта (Элак)
Қўлсиз, оёқсиз эшик очар (Шамол)
Тўрт оёқли, темир туёқли (от) ва шу кабилар.
2-жамоа:
577
Бир қўлда бешта ўртоқ, биласизми, биз ..... (бармоқ)
Тег-тег десам тегмайди, тегма десам тегади (лаб)
Икки ака-ука бирга яшайди, бир-бирини кўрмайди (кўзлар)
Кейинги шарт сифатида турли аъзолар ҳақидаги қисқа
шеърларни икки жамоага бўлиб бериш мумкин. Масалан, қуйидаги
шеърлар:
Бош
Бўлсанг ҳам неча ёшда
Дейдилар: Ақл – бошда.
Яхши ишларга бошлар,
Ақлли, доно бошлар,
Ақл кирмаса бошга
Бош урилади тошга,
Амал қил бир нақлга,
Бошинг тўлсин ақлга.
Оғиз
Оғиз, оғиз, кўп ема,
Оғиз, оғиз, кўп дема,
Ишинг сўзга бўлсин мос
Оғиз, оғиз, гапир рост.
Юз
Баъзан сўзлашар қизиқ,
Истарасидир иссиқ,
Очиқ юз бўлсак бизлар
Меҳрга тўлар юзлар
Меҳр уфуриб турар.
Юзлар жилмаяр, кулар.
Бурун
Ҳамма гапга беўрин,
Суқулаверма бурун.
Сен сезасан турли ҳид,
Сенда бордир катта дид.
Қачон акса урган чоғ,
Сенга деймиз: “Бўлинг соғ”
Қулоқ
Қулоққа кирар сўзлар,
Сўзлар эгасин излар.
Бошқа қулоқдан бироқ,
Сўз чиқмаса яхшироқ.
Баъзан уялган чоғинг,
Қизаради қулоғинг.
Кўзлар
Гўё кўзгудек кўзлар,
578
Атроф ҳақида сўзлар,
Улар кўрар оламни,
Яхши, ёмон одамни.
Сени, мени, дунёни,
Қоронғуни, зиёни.
Баъзан хатто сўзлайди,
Яхшиликни кўзлайди.
Бармоқлар
Икки қўлда ўн ўртоқ,
Бешта бештадан бармоқ.
Гоҳ қўлқопга қамалар,
Гоҳ ўнгача санар.
Баъзан кўрсатгич бармоқ,
Тўғри юргин дер ўртоқ
Оёқ
Жаҳон кезса оёқлар,
Бизни дерлар сайёҳлар.
Юрсанг қанча пиёда,
Умринг бўлар зиёда.
Дейдилар: “Юрган – дарё”.
Унга очилар дунё.
Лаб
Лабингни чўччайтирма,
Лабингни буриштирма.
Илтимос, одамларни
Ўзаро уриштирма.
Иш айтишса бесабаб,
Дарровгина бурма лаб.
Жаҳлингдан ва қаҳрингдан
Лабларинг қаримасин.
Табассум ва жилмайиш
Лабингдан аримасин.
Қўллар
Қўллар ҳар ишда,
Уйда, юмушда.
Дўстларни қўллар.
Чўзилган қўллар.
Бошинг силайди,
Омад тилайди.
Тилаб оқ йўллар
Дуода қўллар.
579
Агар гуруҳда талабалар сони кўп бўлса қолган талабалар
қуйидаги тарқатма топшириқни бериш мумкин. Сўзларнинг ҳарфини
ўзгартириб, инсон аъзолари номини ҳосил қилинг.
Бошга бало бўлар,
Бил агар узун бўлса фил.
Қон ҳосил қилар бироқ,
Бизга кўринмас шалоқ.
Писта чақиш тузук иш,
Оғримаса агар миш.
Дўппи бўлар бўлсин мош,
Қалдирғочдек қалам тош.
Эшигингни тезроқ оч,
Меҳмон келди узун қоч.
Тошдан гул ундирар мўл,
Агар моҳир бўлса йўл,
Ари учмоқда виз-виз,
Унда наштар ё ожиз.
Ўқитувчи: - Кейинги шарт сўзлар таркибида инсон аъзоларининг
номлари бўлиши керак. Масалан, қўллар, дошқозон, саккизоёқ....
Ўйин шартлари тугагач, баллар ўқиб эшиттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |