Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети “ижтимоий-иқтисодиёт” факультети



Download 1 Mb.
bet1/49
Sana21.02.2022
Hajmi1 Mb.
#46333
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
Milliy g'oya maruza


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


З.М.БОБУР НОМИДАГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЁТ” ФАКУЛЬТЕТИ


МИЛЛИЙ ҒОЯ МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ ҲУҚУҚ ТАЪЛИМ”


КАФЕДРАСИ

МИЛЛИЙ ҒОЯ: АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА ТАМОЙИЛЛАР” ФАНИДАН


МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
Тузувчи: Ш.Қ.АМИРХЎЖАЕВ


ТОШКЕНТ – 2018

1- МАВЗУ “МИЛЛИЙ ҒОЯ: АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА ТАМОЙИЛЛАР” ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.

Р Е Ж А:


1. Миллий ғоянинг предмети, мақсад ва вазифалари.
2. Бунёдкор ва вайронкор, диний ва дунёвий ғояларнинг ўзига хос хусусиятлари
3. Либерал ва тоталитар мафкуранинг зиддиятлари.
4. Миллий мафкуранингбош ғояси
Биз ўрганаётган фаннинг асосий вазифаси эса ўз тизимидаги билим ва тушунчаларининг барчасини, педагогик тамойиллар асосида, маърифий йўллар билан ўқувчилар онгига сингдириш ҳамда шу тариқа уларда янгича дунёқараш ва мафкуравий иммунитет асосларини, мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, ёш авлод қалбида ғоявий бўшлиқ вужудга келишига йўл қўймасликдан иборатдир. Бир сўз билан айтганда, бу фан соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш борасида жамиятимиз олдида турган олижаноб вазифалар асосида шаклланган бўлиб, ўз юртига эътиқодли, соғлом дунёқарашли, юксак ғоялар руҳида яшайдиган инсонларни тарбиялашга хизмат қиладиган фандир. «Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар» фанининг маъно-мазмуни, мақсад ва вазифаларини аниқ тасаввур этиш учун, аввало, унинг қандай пайдо бўлганини билиш зарур. Унинг пайдо бўлиши эса бевосита мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши ва халқимизнинг янги жамият қуриш, янги давр кишиларини тарбиялаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари билан боғлиқ.
Мустақиллик йилларида тўпланган тажриба ва ижтимоий ҳаёт ривожи аслида инсон, жамият ғоя ва мафкурасиз яшай олмаслигини кўрсатди. Зотан, одамзот ўзининг руҳи ва шууридаги кўпдан-кўп саволларга жавоб бўладиган, доимий фаолиятга ундаб турадиган ҳаётбахш ғояга ҳамиша эҳтиёж сезиб яшайди. Чунки табиатда, жамиятда бўшлиқ бўлмагани каби инсон қалби ва онгида ҳам бўшлиқ бўлмайди. Жамият ҳаётида соғлом ғоя устивор бўлиб турмаса, одамларнинг қалби ва онгини ёт, зарарли ғоялар эгаллаб, халқнинг турмуш тарзини издан чиқаради. Худди дунёнинг бойлиги турли кучлар ўртасида талаш бўлганидек, инсонларнинг қалби ва онгини эгаллаб, уларни ўз қўлидаги қуролга айлантириш мақсади ҳам жаҳонда ҳар хил тажавузкор оқимлар ва таълимотларни ўзаро курашга ундаши, айниқса, бугунги кунда яққол намоён бўлмоқда.
Юртбошимиз бугунги тараққиётнинг мана шундай ўзига хос қонуниятларини теран ҳис этиб, буюк мақсадлар билан яшаётган халқимизнинг интилишларига мос келадиган миллий истиқлол ғояси тўғрисидаги таълимотни яратди. Бу таълимот Президентимиз асарларида тўла-тўкис асослаб берилган. Ана шу асарлар асосида 2000 йилда «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» номли махсус рисола чоп этилди.
Ҳозирги даврда миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини ҳаёт талаблари ва бугунги тараққиётимиз масалаларини эътиборга олган ҳолда ўрганиш, бойитиш, такомиллаштириш ва тушунтириш, тарғиб этиш, ундаги билим-қарашлар асосида янгича эътиқод ва дунёқараш асосларини шакллантириш ниҳоятда муҳим.
Шунинг учун Президентимиз 2001 йил 18 январда «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар»ини янги фан сифатида мамлакатимиз таълим тизимига жорий этиш тўғрисида фармойиш чиқарди. Шу тариқа бугунги кунда таълим муассасаларида кенг ўрганилаётган фан юзага келди.
Миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойиллари деганда, биз мустақиллик йилларида Президентимиз бошчилигида янги мафкурани шакллантириш борасидаги олиб борилган изланишлар натижасида юзага келган асосий ғоялар, қоида ва таърифлар мажмуини, туйғу ва тушунчалар тизимини тушунамиз.
«Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фанининг мақсади, «ғоя» ва «мафкура» тушунчалари, уларнинг турлари, шаклланиш ҳамда тараққиёт тарихи, бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси ва глобаллашув жараёнлари, «ғоявий бўшлиқ» ва «мафкуравий иммунитет» тушунчаларининг маъно-мазмуни, халқимиз барпо этаётган жамиятнинг устувор тамойиллари, тараққиётнинг ўзбек моделининг моҳияти, миллий истиқлол мафкурасининг ўзига хос жиҳатлари, бош ғояси ва асосий ғоялари, уларни одамлар қалби ва онгига сингдиришнинг йўл-йўриқлари ҳақидаги билимларни тушунтиришдир. Шу ўринда қуйидагини ёдда тутиш лозим: Миллий истиқлол ғояси билан «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фанининг мақсадлари бир-биридан муайян даражада фарқ қилади. Чунки уларнинг биринчиси тараққиётимизнинг ғоявий асослари ва мафкуравий таълимотларини ўзида мужассам этган назарияни, иккинчиси эса шу назария ҳақидаги ўқув фанини билдиради.
Президентимиз Ислом Каримов миллий истиқлол ғояси ва мафкурасининг мақсади ҳақида фикр юритиб, уни шундай таърифлаган: «Халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириш, мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаронинг ягона Ватан бахт-саодати учун доимо масъулият сезиб яшашига чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишига эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват қилиш, шу муқаддас замин учун фидойиликни ҳаёт мезонига айлантириш миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир»
Шу билан бирга, миллий истиқлол ғоясининг ижтимоий вазифаси билан «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фанининг вазифаси ҳам бир-биридан фарқ қилади. Бу фарқлар ғоянинг инсон ва жамият ҳаётидаги функцияси билан фаннинг ижтимоий тафаккур ва таълим-тарбия тизимидаги функцияси ўртасидаги ўзига хосликдан келиб чиқади.
Юртбошимиз миллий истиқлол ғоясининг вазифаси ҳақида тўхталиб шундай деган эди: «Мен миллий истиқлол ғояси бугун тез суръатлар билан ўзгараётган дунёда ўзлигимизни англаш, бизнинг кимлигимизни, қандай буюк аждодларнинг меросига, неча минг йиллик тарих, бетакрор маданият ва қадриятларга эга эканимизни ҳис этиб яшашга, бу бойликни асраб-авайлаб, демократик қадриятлар, бутун жаҳон тараққиёти ютуқлари билан озиқлантириб, янги ўсиб келаётган авлодга етказишга хизмат қилмоғи зарур, деб биламан» Бу орзу-умидлар ва интилишларни амалга ошириш ушбу фанни ўқитишда қуйидагиларга алоҳида аҳамият беришни заруратга айлантиради:

  • миллий истиқлол ғоясининг инсонпарварлик моҳиятини кўрсатиш асосида мустақиллик биз учун энг олий қадрият, уни асраб-авайлаш эса ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканини талабаларнинг қалби ва онгига сингдириш;

- умуминсонийликнинг устиворлиги тамойилига оғишмай амал қилиш, миллатчиликнинг турли кўринишларига йўл қўймаслик, бағрикенглик, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлийлик ғояларини муттасил тарғиб ва ташвиқ қилиш.
- ёшларда ғоялар ўз маъно-моҳиятига кўра бунёдкор ёки вайронкор бўлиши ҳақидаги ҳаётий ва ҳаққоний тасаввурларни шакллантириш;

  • машғулотларни олиб боришда талабаларнинг ёши, тафаккури, дунёқараши ва қизиқишларини ҳисобга олиш;

- таълим-тарбиянинг илғор, таъсирчан воситаларидан, замонавий ўқитиш технологияси имкониятларидан кенг фойдаланиш;
- айрим тушунчаларни хаддан зиёд соддалаштириш, таълимнинг эскича услуб ва тамойилларини қўллаш натижасида фаннинг обрўсизланишига ва қадрсизланишига йўл қўймаслик;
- таълим жараёнида тазйиқ ўтказмасдан маърифий асосда иш тутиш, ёшларнинг мустақил ва эркин фикрлаш, баҳс-мунозара юритиш кўникмаларини оширишга эътибор қаратиш;
- ўқитувчи ва тингловчилар ўртасида ўзаро хамфикрлик ва ҳамкорлик муҳитини шакллантириш, мавзунинг тушунча ва тамойилларини шарҳлашда ҳаётий мисоллар, бугунги дунёда рўй бераётган воқеалар таҳлилидан, матбуот материалларидан кенг фойдаланиш;
Мафкура–инсон руҳияти, тафаккур ва дунёқарашини ўзгар-тирадиган кучли восита. Унинг ғоялари халқнинг ишонч-эътиқо-ди, интилиш ва манфаатлари ифодасига айлансагина етарлича самара беради. Шунинг учун ҳам мафкура соҳасидаги тарғибот ва ташвиқот ишларини, фуқароларнинг тушунчаси, ақл-идроки ва тафаккур даражасини инобатга олган ҳолда, сабр-тоқат билан, маърифий йўл ва усуллар орқали амалга ошириш тақазо этилади. Бу борада кампаниябозлик, ким ўзарга мусобақа уюштириш, маъмурий тазйиқ ўтказиш усули кутилган натижани бермайди.
Мазкур тавсияларга амал қилиш ушбу фаннинг моҳияти, мазмуни, асосий қоидалари, тушунчалари, тамойил ва хусусиятларини атрофлича очиб беришга хизмат қилади. Бу фаннинг асосларини ўргатишда фақат ана шулар билан чегараланиб қолмасдан, ушбу жиддий ва эзгу ишга ҳар бир ўқитувчи алоҳида куйинчаклик ва масъулият билан ёндашади деб ўйлаймиз.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish