Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети “ижтимоий-иқтисодиёт” факультети


Ғоя моҳиятан ижтимоий характерга эга



Download 1 Mb.
bet4/49
Sana21.02.2022
Hajmi1 Mb.
#46333
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
Milliy g'oya maruza

Ғоя моҳиятан ижтимоий характерга эга. Муайян ғоя одатда алоҳида олинган шахс онгида шаклланади, кейинчалик эса жамиятнинг турли қатламларига тарқалади, турли элат ва миллатлар орасида ёйилади. Мустақил ҳаётга қадам қўяётган янги авлод жамиятда мавжуд ғоялар таъсирида тарбияланади, муайян қарашлар ва ғояларни ўз эътиқодига сингдиради, ўз навбатида янги ғояларни яратади ва тарғиб этади.
Ғояларнинг турлари кўп. Оламни вужудга келиш, мавжудлик қонуниятлари, унинг асосини нима ташкил этгани каби масалаларни фалсафий талқин этиш натижасида монизм, дуализм, иморализм, идеализм ва материализм сингари оқимлар вужудга келди.
Мазмуни ва намоён бўлиш шаклига қараб, ғояларни бир қанча турларга ажратиш мумкин.

  • илмий ғоялар;

  • фалсафий ғоялар;

  • диний ғоялар;

  • бадиий ғоялар;

  • ижтимоий-сиёсий ғоялар;

  • миллий ғоялар;

  • умуминсоний ғоялар ва ҳоказо.

Ўз олдига қўйган мақсади, қандай жамият қурмоқчи экани, бунга қандай йўллар ва воситалар билан эришмоқчи бўлаётгани ҳақидаги ғоялар тизими ҳар бир миллат, халқ ва жамиятнинг миллий мафкурасининг асосини ташкил этади
Ғоя ва мафкуранинг тарихий шаклларини, мазмун – моҳиятини азал – азалдан эзгулик ва ёвузлик, бунёдкорлик ва вайронкорлик ўртасидаги кураш диалектикаси белгилаб келади, яъни босқинчилик, бошқалар ҳисобидан бойиш, тажовузкорлик, ақидапарастлик мафкураларига қарама - қарши ўлароқ, озодлик, мустақиллик ва адолат ғоялари узлуксиз майдонга чиқиб, халқларнинг музаффар байроғига айланган. Бунёдкорлик ғоялар инсонни улуғлайди, унинг руҳига қаноат бағишлайди.
Бузғунчи ғоялар эса халқлар бошига сўнгсиз кулфатлар келтиради. Бунга олис ва яқин тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Инсон ва жамият бор экан, эзгу ғояларнинг зидди бўлган зулм ва зўравонлик, қабоҳат ва жаҳолат янги-янги шакл-ларда намоён бўлишга уринади. Лекин улар одамзотнинг адолат, тинчлик ва биродарлик, тараққиёт ва фаровонлик ғояларига таяниб, олий мақсадлар сари интилиш-ларини асло тўхтата олмайди.
Шу билан бирга ғояларнинг мазмун-моҳиятини, мақсад-муддаоларини билиш ниҳоятда муҳим. Бу фуқаролар, айниқса ёшлар учун бузғун ғоялар хавфини англаш, ўзларида мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш учун зарур билимларни эгаллашига ёрдам беради.
Ғоянинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти жуда муҳим фалсафий масаладир. Инсон ўзи ғояларни яратади, улардан куч-қувват олади. Ўзи яратган ғоялар инсоннинг онги ва шуурини, тафаккури ва эътиқодини эгаллаб, унинг соҳибига айланади. Юксак ғоялар одамларни олижаноб мақсадлар сари етаклайди. ғояси етук, эътиқоди бутун, қадриятлари юксак инсонгина мардлик намуналарини кўрсата олади.
Ҳар бир халқнинг тарихи шу халқдан етишиб чиққан буюк сиймолар, мард қаҳрамонлар ва фидойи инсонлар тарихи асосида битилади. Халқимизнинг Широқ ва Тўмарис, Спетамен ва Муқанна, Темур Малик ва Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур ва Бобур Мирзо каби мард фарзандлари – буюк ғоя соҳибларидир.
Минг йиллар ўтса ҳам, улуғ аждодларимизнинг матонати ва қаҳрамонлиги халқнинг хотирасидан ўчмайди. Чунки улар юксак ғоялар – Ватан озодлиги, эл-юрт бахт-саодати, илму урфон ривожи йўлида жон фидо қилганлар. Аҳмад Яссавий бутун умрини ҳақ ишқида ўтказганида ҳам, Нажмиддин Кубро мўғул босқинчиларига қарши жанг қилганда ҳам улуғвор ғоялар уларга сабр-бардош ва матонат ато этган. Жордано Бруно жисму жонини эгаллаган буюк ғоя туфайли гулхан алангасида ҳам ўз эътиқодидан қайтмаган, Насимий, товонидан сўйсалар ҳам, ишқи илоҳий деб жон берган. Жаҳон тарихидан, жумладан халқимизнинг ўтмишидан ҳам, қайси соҳада бўлмасин, мардлик ва жасорат кўрсатиш учун инсонга албатта улуғвор ғоя керак эканига кўплаб мисоллар топилади.
Муайян бир ғоя дастлаб бирон-бир шахснинг онгида пайдо бўлади. Айни пайтда у юксак ижтимоий мазмунга эга бўлгани, жамиятнинг тараққиёт йўлидаги эзгу интилишларини акс эттиргани боис умуминсоний ҳақиқатга айланади. Жаҳон тажрибасига назар ташласак, бутун дунё тараққиётига улкан таъсир кўрсатган назарий таълимот ва мафкураларни яратиш учун инсоният тарихининг турли даврларида улкан ақл-заковат, истеъдод ва теран тафаккур соҳиблари мислсиз заҳмат чекканини кўрамиз. Суқрот ва Платон, Конфуций ва Зардушт, Алишер Навоий ва Махатма Ганди каби буюк мутафаккирлар фаолияти бунинг яққол тасдиғидир.
Бунёдкорлик ғоялари юртни обод, халқ ҳаётини фаровон қилишдек олижаноб мақсадлар билан ажралиб туради. Улар инсоният цивилизацияга эришган даврлардан буён жамият ҳаётининг энг эзгу ғоялари сифатида яшаб келмоқда. Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбек том маънода бунёдкордир», деган сўзларида ҳам ана шу боқий ғояларнинг маъно-мазмуни ўз ифодасини топган. Бундай бунёдкорлик халқимизга ота-боболаридан меросдир.
Шарқда, жамият ривожи ва бунёдкорлик ғоялари хусусида Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Алишер Навоий қарашлари ўзига хос ўрин тутади. Уларнинг асарларида олижаноб жамият, адолатли тузум ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилиб, ўз даври учун изчил таълимот яратди. У ҳар томонлама етук, барча аҳолини бахт-саодатга, илм-маърифатга олиб борувчи идеал жамоа ҳақидаги ғояларни олға сурди.
Миллий давлатчилик ғояси ва унинг халқлар тараққиётига ижобий таъсирини мустақил Ўзбекистон мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлик, минтақавий тинчлик, миллатлараро тотувлик борасида олиб бораётган сиёсати барқарорлик ҳукм суришига асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish