Мавзуни мустақил ўзлаштириш бўйича саволлар
Пул тизими ва уни шаклланиш тарихи
Пул тизиминг турлари
Пул тизиминг элементлари
Ривожланган мамлакатлар пул тизими элементлари
Пул ислоҳатларини амалга оширишда жаҳон амалиётида қўлланиладиган усуллар
Пулни тарихий шакллари
Хақиқий пуллар ва уларни ўринбосарлари
Қоғоз пулларнинг қадрсизланишининг сабаблари
7-мавзу. Ўзбекистон Республикаси пул тизими ва унинг элементлари
Режа
1. Ўзбекистон Республикасида пул тизимини шаклланиши
2. Миллий валютанинг муомалага чиқарилиши
7.1.Ўзбекистон Республикасида пул тизимини шаклланиши
Ҳар бир давлат ўзининг пул тизимига эга бўлганидек Озбекистон мустақил пул тизимига эга. Республикамизда мустақил пул тизимини ташкил топишнинг 1-босқичи 1992 йилнинг 15 ноябридан “сум-купон”ларни муомалага чиқарилиши ҳисобланади.Пул тизимининг иккинчи босқичи 1994 йилнинг 1-июлида муомалага миллий валюта “сум”ни чиқарилишидир.
Ўзбекистон Республикасининг пул тизимининг элементлари
1.Пул бирлиги –сум
2.Пул бирлигининг турлари: қоғоз ва метал пуллар
3. Уларни муомалага чиқариш қоидалари
4.Пул, кредит,валюта бошқарувини амалга оширувчи давлат органлари
5.Нақд пулсиз тўлов айланиши ва кредит пуллар муомаласининг олиб боришда давлат томонидан белгиланган шартлар
6.Миллий валютани четга олиб чиқиш ва четдан олиб келиш қоидалари
7.Халқаро ҳисоб –китобларни ташкил қилиш асослари
8.Миллий валютани чет эл валютасига алмаштириш тартиби ва давлат томонидан белгиланган валюта курси
Ўзбекистон миллий пул тизимининг асосий элементи бўлмиш сум жамият манфаатларига хизмат қилади.Шунинг учун пул тизимининг асосий вазифаси миллий пулимизнинг қадрини мустаҳкамлашдан иборат. Бу жуда маъсулиятли ва осон бўлмаган вазифа.Ўзбекистон ўз иқтисодиётини бозор талабларига мос равишда ривожлантиришга қаратиши, бозор иқтисодиётига ўтишида Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятларига эга эканлиги миллий валютанинг барқарор бўлишини тақозо этади. Зеро мустақил пул тизимига эга бўлмасдан иқтисодий жиҳатдан мустақил давлат бўлиши мумкин эмас.Шу боисдан Республикамизнинг Биринчи Президенти И.А.Каримов “бугунги энг муҳим вазифа валютамизни бақувват, дунёда обрўли валютага айлантиришдир у,юксак ва катта кучга эга бўлиши лозим” –деган эди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб Республикамизда 2003-йилнинг 15- октабридан жорий Халқаро оператсиялари бўйича сумнинг эркин алмаштириши жорий этилди.
Республикамизда миллий валютани хорижий валюталарга эркин алмаштиришга эришилганлиги мамлакатимиз иқтисодиёти янги юксалишларга эришаётганлигидан, уни жаҳон иқтисодий ҳамжамиятдаги интегратсия жараёни янада тезлашаётганлигидан далолат беради.
Республикамиз Биринчи Президентининг 2005- йил 5- августдаги ПҚ-147 сонли “Банклардаги депозит ҳисоб варақаларидан нақд пул тўловларини узликсиз таъминлаш тўғрисида”ги қарори асосида банкларга бўлган ишончнинг таъминланиши натижасида 2005-йил январ –июл ойларида банк кассаларига тушган ўртача ойлик нақд пул тушумлари 344 млрд сумни ташкил этган бўлса, мазкур қарор қабул қилингандан сўнг, август –декабр ойларида бу кўрсаткич 515 млрд.сумни ташкил қилди ёки 49,7 % га ошди
Агар 1996-2002 йиллар мобайнида нақд пулларнинг банк кассаларига қайтиши 80-93 фоиз оралиғида бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2005-йилда 96,3фоизини ташкил этади
Хусусан,2005- йилда банк кассаларига келиб тушган нақд пуллар 2004 йилга нисбатан 38.6фоизга, шу жумладан савдо тушумлари 47,2 фоизга ошди.
Банк тизимига аҳолини ишончини ошганлигини уларни тижорат банкларидаги омонатлари миқдорини 2010- йилдаги 2.9 трлн , 2011- йилда 4,4 трлн сўмдан 2012-йилда 6,2 трлн , 2013 йилда 8,1 трлн ,2014 йилда 10 трлн. сумни ташкил этганда ҳам кўринади.
Маълумки, ҳар бир давлат ўзининг пул тизимига эга бўлади. Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида ажралиб чиқиши унинг мустақил пул тизимига эга бўлишини тақозо қилди. Мастақил пул тизимини ташкил топишининг И босқичи 1993 йилдан бошлаб "сўм купон"ларнинг муомалага чиқарилиши ҳисобланади. Ўзбекистон пул тизимини қуришнинг иккинчи босқичи - 1994 йил июлдан бошлаб миллий валюта "сўм"нинг муомалага чиқариш бўлиб, у Ўзбекистон пул тизимини куришнинг иккинчи босқичи - 1994 йил июлдан бошлаб миллий валюта "сўм" нинг муомалага чиқариш бўлиб, у Ўзбекистон тарихида аҳамиятга эга.
Ҳар бир давлатнинг пул тизими маълум элементлардан ташкил топади ва қонун асосида юқори давлат органлари орқали бошқариб борилади.
Ўзбекистон Республикаси пул тизими элементлари бўлиб,
қуйидагилар ҳисобланади:
- пул бирлигининг номи;
- пул бирлигининг турлари - қоғоз ва металл пуллар;
- уларни муомалага чиқариш қоидалари;
- пул, кредит, валюта бошқарувини амалга оширувчи давлат
органлари;
- нақд пулсиз тўлов айланиши ва кредит пуллар (чек, вексел) муомаласини олиб боришда давлат томонидан белгиланган шартлар;
- миллий валютани четга олиб чикиш ва четдан олиб келиш қоидалари;
- халқаро ҳисоб-китобларни ташкил қилиш асослари;
- миллий валютани чет эл валютасига алмаштириш тартиби ва давлат томонидан белгиланган валюта курси.
Алоҳида олинган давлатнинг пул тизими ўз хусусиятларига эга бўлиб, унинг элементлари у ёки бу томонга ўзгариши мумкин.
Пул тизими ижтимоий ҳаётнинг кўзгуси ҳисобланади, десак хато булмаса керак. Шунинг учун ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни пул тизимига объектив талаблар, яъни пул тизимининг ягона бўлиши, пул бирлиги қийматининг доимийлиги ва пул муомаласининг эҳтиёжга қараб ўзгариб туриши кераклигини қўяди.
Ўзбекистон миллий пул тизимининг асосий элементи бўлмиш сўм жамият манфаатларига хизмат қилади. Шунинг учун пул тизимининг асосий вазифаси миллий пулимизнинг қадрини мустаҳкамлашдан иборат. Бу жуда маъсулиятли ва осон бўлмаган вазифа. Ўзбекистоннинг ўз иқтисодини бозор талабларига мос равишда ривожлантиришга қаратиши, бозор иқтисодига ўтишда Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятларига эга эканлиги миллий валютанинг барқарор бўлишини тақозо қилади.
Ҳозирги кунимиз, иқтисодиётимизнинг ривожланишида амалга оширилаётган иқтисодий жараёнлар, катта қурилишлар ва молиялаштиришлар Ўзбекистон иқтисодий мустақилликка эришиш учун тўғри йўл танлаганини кўурсатиб турибди. Зеро, мустакил пул тизимига эга бўлмасдан иқтисодий жиҳатдан мустақил давлат бўлиш мумкин эмас.
Ўзбекистон замини ва халқи олдиндан мукаммал тарихга, соҳалар бўйича ўз мустақил тизимига эга булган. Шунинг учун биз пул тизимииинг тарихи тўғрисида қисқача тўхталмоқчимиз.
Баъзи манбаларда келтирилишига қапаганда Ўрта Осиё биринчи пуллар Исқандар Зулқарнайн даврида милоддан аввал 250261 йилларда чиқарила бошланган.
Ҳозирги Марказий Осиёнинг кўпгина майдони Бухоро давлатига мансуб бўлган ва шу кунги МДҲ давлатлари ичида Ўзбекистон Республикаси заминида яъни, Буҳаро давлатида биринчи металл пуллар зарб қилинган. Металл пуллар зарб қилингунга қадар Бухоро давлатида савдо-сотиқ, пул бирлиги сифатида бйғдой ва қоғоз материал ишлатилган.
Биринчи металл пуллар Бухоро давлатида 700-йилларда зарб қилинган. Бу пуллар кумуш тангалар булиб, Бухоро давлати шоҳи Кана Бухор Худдат томонидан чиқарилган. Танга юқори сифатга эга булгн тоза кумушдан зарб қилинган. Бухор-Худдат 40 йил давлатни бошқаргандан кейин, тахтга халифа Абу Бакр Сиддиқ, утирган. Абу Бакр, кейинчалик шох, Хорун ар-Рашид даврида Бухоро давлатида пул тизими барқарор булиб, савдо кўпроқ дирҳамларда олиб борилган.
801 йилнинг кузида тахтга Гидриф утирган ва у пул тизимини барқарорлаштириш мақсадида муомалага 6 турдаги олтин, кумуш, тери, темир ва мис, ҳар хил металл қотишмасидан зарб қилинган пул бирликларини чиқарган. Бу пуллар халқ орасида "гидрифи"лар деган ном олган. .
Рус давлатида муомалада пайдо булган дастлабки металл пуллар дирҳамлар ҳисобланади. Рус давлатида дирҳамлар бир неча булакларга булиниб муомалада ишлатилган. Топилмалар шуни кўрсатадики, рус давлатида ИХ - Х асрда савдода қўлланилган дирҳамлар 40 бўлакка бўлиниб, ҳар бир кумуш бўлакчаси пул бирлиги сифатида ишлатилган. Кейинчалик рус давлатига, Европа давлатларининг металл пуллари кириб келган ва фақат Х асрнинг охиридагина Киев князи Владимир томонидан биринчи рус тангалари "гривни" зарб қилинган.
Х асрнинг ўрталари (943-954 йиллар) да Исмоил Сомоний даврида Буҳаро давлати майдони кенгайиб, ҳозирги Ўрта Осиё давлатларининг қарийб барча майдонини ўз ичига олган ва у уч ва ундан ортиқ Европа майдонига тенг келган.
ХИ асрда самонийлар давлатидан туркларнинг ўрин олиши пул муомаласини ҳам ўзгартирса-да, олтин ва кумуш тангалар пул тизимининг асосий элементи сифатида сақланиб қолди.
ХИИ-ХВИИ асрлардаҚорахонийлар, Хоразмшоҳ даврида, кейинчалик темурийлар даврида муомалада асосан олтин, кумуш, мис тангалар кўплаб зарб қилинган. Шайбонийхон даврида 1507 йилда пул ислоҳати ўтказилиб, чекланган миқдорда муомалага олтин, кумуш, мис, мис ва кумуш қотишмасидан танга пуллар чиқарилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |