5.3.Муомиладаги пул массаси ва уни бошқариш
Пул массаси пул муомиласининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Пул массаси хўжалик айланишидаги нақд пулли ҳисоб-китобларни, яъни аҳоли, корхоналар ташкилот ва муассасаларга тегишли харид тўлов воситаларининг ялпи ҳажмини ташкил этади.
Пул массаси таркиби уни ҳаракатига қараб актив ва пассив қисмларга бўлинади:
1.Пул массасини актив қисми бу пул маблағларининг хўжалик фаолиятидаги турли хил шаклдаги ҳисоб – китобларини олиб бориш билан боғлиқ пуллар.
2.Пул массасининг пассив қисми – жамғармадаги ва банк ҳисобварақларидаги пуллар қолдиғидан иборат.
Демак, пул массаси нафақат нақд пуллардан, балки банк ҳисобварақларидаги жамғармалар, депосит сертификатлари, инвеститсион жамғармаларнинг аксияларини ҳам ўз ичига олади.
Айрим ҳолатларда мамлакатлар Марказий банклари пул муомиласини барқарорлаштириш, уни тартибга солиш мақсадида иқтисодиётни ривожлантириш эҳтиёжларидан келиб чиқиб муомиладаги пул массасини камайтириш ёки кўпайтириш чораларини кўриш мумкин.
Жумладан, мамлакатимизда 2011 йилда пул массасининг ўртача йиллик ўсиши ялпи ички маҳсулотга нисбаттан 1-2 фоизга, 2017 йилга пул массасини ялпи ички маҳсулотга нисбаттан 0,7 фоизга ошиши мўлжалланган.
Адабиётларда пул базаси тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб у Марказий банк томонидан муомилага чиқарган нақд пуллар ва тижорат банкларининг мажбурий захираларини ўз ичига олади. Ушбу кўрсаткич пул ва кредит мултипликаторлари кўрсаткичларини аниқлашда қўлланилади.
Бунда пул массаси билан пул базаси ўртасидаги нисбат пул мултипликаторини ташкил этади.
Нақд пуллар депозит ҳисобварақларида турган нақд пулсиз шаклдаги пул маблағларидан ҳосил бўлади ва тижорат банкининг банк мултипликатори механизмининг амал қилиши натижасида яратган пул массасининг таркибий қисмидан иборат бўлади. Банк кредити мултипликаторига тижорат банки Марказий банкдан кредит олади уни бир қисмини ўз мажбуриятларини қоплашга ва қолган қисмини ўз мижозларига кредитга беради ва унинг натижасида, пул массасини муайян суммагача нақд пулсиз шаклда кўпайиши банк мултипликаторида ўз аксини топади.
Умуман, Республикамизда пул массасини бошқаришда Марказий банк қуйидаги усуллардан фойдаланади:
1. Мажбурий резерв ставкаси меъёрини белгилаш
2. Тижорат банкларини очиқ бозорда қатнашиши
3. Марказлашган кредитлар учун қайта молиялаштириш ставкасини белгилаш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисидаги қонунинг 28 моддасига биноан мажбурий резерв миқдори тижорат банкининг йиғилган ресурсларига нисбаттан фоизда белгиланади. Тижорат банклари ресурсларининг Марказий банкда сақланиши лозим бўлган ушбу қисми жамғарма турига, унинг ҳажмига, банкнинг жойлашган ўрнига бўғлиқ бўлган ҳолда турли мамлакатларда турлича.
Пул массасининг мақсадли параметрлардан келиб чиққан ҳолда 2011 йилга тижорат банклари томонидан узоқ муддатли депозитларни жалб қилиш янада рағбатлантириш мақсадида мажбурий резервлар нормаси, юридик шахсларни муддати бир йилгача бўлган депозитлари учун – 15%, муддати бир йилдан уч йилгача бўлган депозитлари учун – 12%, муддати уч йилдан ортиқ депозитлари учун – 10,5% миқдорида белгиланган.
Ҳозирги кўпгина давлатларда пул муомиласини тартибга солишда очиқ бозорда оператсиялар ўтказиш усулидан фойдаланилмоқда. Бу ҳозирги кунда қўлланиладиган монетар сиёсатни бир усули бўлиб, у тижорат банкларининг ликвидлиги даражасига тез таъсир ўтказадиган эгилувчан (мослашувчан) амалий ва оператив усул ҳисобланади. Бу усулдан фойдаланишни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисидаги қонунинг 25 – моддасига “Марказий банк давлатнинг қимматли қоғозлар, шунингдек банкни ўзи чиқарган қарз мажбуриятларини харид қилиши ва очиқ бозорда сотиши мумкин” - деб кўрсатилган.
Бу усулни бошқалардан фарқи шундаки, уни заруриятга қараб ва хоҳлаган миқдорда ўтказиш мумкин. Бу механизм бозорни ривожланиш тенденсиясига қараб пул муомиласини барқарорлаштира олиши мумкин. Бунда олди сотди обектига қараб давлат қимматли қоғозлар ва марказий банк чиқарган қарз мажбуриятлари бўлиши мумкин. 1996 йилни март ойида чиқарилган қисқа муддатли давлат облигатсиялари (ҚМДО) тижорат банклари ва корхоналарнинг маблағларини хавф – хатардан сақлаш ва даромад олиш имконини беради.
ҚМДО ларнинг бирламчи бозори Марказий банк валюта биржасида тижорат банклари иштирокида амалга оширилади. Зарур бўлса, облигатсия эгаси уни иккиламчи бозорда сотиши мумкин. 2011 йилни 1 январ ҳолатига кўра муомиладаги давлат ўрта муддатли облигатсиялари ҳажми 53 млрд, сўмни ташкил этиб, уни -42 млрд сўм (79,9) банк ҳиссасига, қолган 11 млрд, сўми (ёки 20,1%) корхоналар ҳиссасига тўғри келади. Ушбу облигатсиялар бўйича ўртача даромадлилик 5,8%ни ташкил этади.Марказий банк тижорат банкларга кредитлар бўйича қайта молиялаштириш ставкасини белгилаб беради.
Бу ставка тижорат банкларига бериладиган кредитларнинг баҳосини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бу ставкалар Марказий банкнинг кредит сиёсатидан келиб чиқиб кейинги йилларда қуйидагича бўлган -1,01,94 дан 225%, 1,03,95 дан 300%, 01.07.1996 йидан 60% 2000 йил бошига 32,3%, 2003 йилнинг бошига 27,7% 2005 йилдан 16%, 2008 – йилдан 14 фоизни, 2011 йилдан 12%ни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2014 йилнинг 1-январидан бошлаб қайта молиялаш ставкаси йиллик ҳисобда 10 фоизга, 2015 йилни 1 январдан эса 9 фоизга туширилди. Қайта молиялаш ставкасининг туширилиши банк кредитлари бўйича фоиз ставкаларининг пасайишига асос яратади ва иқтисодиётнинг реал секторидаги инвеститсион фаолиятини оширишга олиб келади. Жумладан, ишлаб чиқаришни модернизатсия қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини молиялаштиришга ажратиладиган тижорат банклари кредитлари бўйича ставкалари ва кредитлар ҳажми ўсади (БА 2013 йил, 52-сон).
Шунинг билан бирга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг пул – кредит сиёсати чора – тадбирларининг иқтисодиётда нархлар барқарорлиги самарадорлигини таъминлашдаги ўрнидан келиб чиқиб 2017 йилнинг 28 июндан қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоизгача кўтариш қарор қилинди. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши 2017 йилнинг ўтган даврида инфлатсия суръатларининг тезлашиши ҳамда инфлатсион хатарларнинг ортишини чеклаш бўйича чораларни кучайтириш заруриятининг юзага келганлиги билан изоҳланади.
Инфлатсия даражасига нархларнинг мавсумий ўзгариши ҳамда таклиф омиллари билан бир қаторда иқтисодиётни кредитлаш ҳамда миллий валюта девалватсиясининг ўтган йилларга нисбаттан юқорироқ суръатларда ошиб бориши ҳам ўз таъсирини ўтказди. Юзага келган шароитда амалдаги фоиз ставкалари кредит ресурсларига спекулятив талабнинг ошишига ҳамда спераллар пайдо бўлиши хавфининг ортишига олиб келмоқда. Ушбу ҳолатда қайта молиялаш ставкасини ошириш тўғрисидаги қарор Марказий банк томонидан инфлатсия ўсишининг олдини олувчи таъсирчан чора сифатида қуйидаги мақсадларни кўзлайди:
− Монетар омилларнинг нархлар даражаси ўсишига таъсирини ва инфлатсион хатарларни чеклаш ва иқтисодиёт реал секторини кредитлашда мувозанатли шартларни яратиш;
− Валюта курси шаклланишининг эркин бозор режимига ўтиш учун зарурий шарт – шароитларни яратиш;
− Нархлар барқарорлиги ва паст инфлатсион кутималарни таъминлаш ҳамда ўрта ва узоқ муддатли инвеститсион қўйилмаларни рағбатлантириш орқали тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш учун қулай иқтисодий шароитларни шакллантириш.
Марказий банк келгусида ҳам инфлатсия даражасининг ўсишига йўл қўймаслик ва иқтисодиётда барқарор паст инфлатсион кутилмаларни шакллантиришга қаратилган мақсадли чора – тадбирларни амалга оширишни давом эттиради.
Истеъмол бозорида нархлар барқарорлиги ва инфлатсион хатарларнинг пасайишига эришилиши билан қайта молиялаш ставкаси қайта кўриб чиқилиб, пасайтириб борилади (БА, 2017 й 26-сон).
Do'stlaringiz bilan baham: |