Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси



Download 6,32 Mb.
bet25/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

Пул муомиласи қонуни – муомала учун зарур бўлган пул миқдорини белгилайдиган, товар – пул муносабатларини ўзида акс эттирадиган қонундир.
Бу қонунга кўра муомила даврида муомилага зарур бўлган пул миқдори барча товарлар суммасига тўғри пропорсионал, пул айланиши тезлигига тескари пропорсионал ўзгаради.
Ҳозирги шароитда муомала учун зарур бўлган пул миқдорига таъсир этадиган асосий омилларга қуйидагилар киради:
1. Сотиладиган товарлар миқдори (кўп бўлса кўп ва аксинча)
2. Товарларни баҳо даражаси (юқори бўлса кўп ва аксинча)
3. Кредитни ривожланиш даражаси (ривожланган бўлса нақд пул кам талаб этилади).
4. Нақд пулсиз ҳисоб – китобларни ривожланиш даражаси
5. Пулни айланиш тезлиги.
Муомала учун зарур бўлган пул миқдорини юқоридаги омилларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги формулада ифодалаш мумкин.



Бунда:
МУПМ = муомала учун пул миқдори


СТХМ - сотиладиган товар ва хизматлар миқдори
ШКНПХКБ- шундан кредитга ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича
МБТМ- мажбуриятлар бўйича тўловлар миқдори
ШББКҚМ- шундан бир-бирини қоплайдиган тўловлар миқдори
ПМТВСУАТ-пулнинг муомала ва тўлов воситаси сифатида ўртача айланиши тезлиги.
Муомаладаги пул миқдорини янада аниқроқ аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 20 августда 18/1 – сонли “Ўзбекистон Республикаси банкларида пул муомиласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома”да қайд этилган Республика банкларининг касса айланмаси хомчути, Республиканинг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ҳамда Республика бюджетининг хомчут қилинаётган ҳисоб-китоб кўрсаткичлари, аҳолининг даромадлари ва харажатлари балансидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.


5.2.Пул муомаласини тартибга солиш ва барқарорлаштиришда Марказий банкнинг ўрни
Марказий банк тўғрисидаги қонунинг 3-моддасида “Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборат” дейилган.
Бу бўйича қонуннинг шу моддасида Марказий банк олдига қуйидаги вазифалар қўйилган.
1. Монетар сиёсатни ҳамда валютани тартибга солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш қабул қилиш ва амалга ошириш
2. Ўзбекистон Республикасида ҳисоб – китобларни самарали тизимини ташкил этиш ва таъминлаш
3. Банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини литсензиялаш ҳамда тартибга солиш, банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарни назорат қилиш, қимматли қоғозлар ишлаб чиқаришни литсензиялаш
4. Ўзбекистон Республикаси расман олтин валюта резервларини, келишувга биноан ҳукумат резервларини қўшган ҳолда сақлаш ва тасаруф қилиш
5. Давлат бюджетининг касса ижросини Молия вазирлиги билан биргаликда ташкил этиш.
Пул муомиласини Марказий банк томонидан ташкил этишда Марказий банк тўғрисидаги қонунинг “Пул тизими ҳамда пул муомиласини ташкил этиш” ҳақидаги махсус бўлим бағишланган бўлиб унга Марказий банк томонидан пул белгиларини тайёрлаш ва чиқариш, тўловларни амалга ошириш, нақд пулларни муомилага чиқариш ва зарур ҳолларда муомаладан олиш каби ҳолатлар қайд этилган.
Жумладан, қонунинг 32-моддасида-“Ўзбекистон Республикасининг пул тизими Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги, пул муомиласи ташкил этилишини ва уни тартибга солишни ўз ичига олади” дейилган.
Қонунда шу каби Марказий банкнинг ваколатларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисоблашувлар нақд пул билан ёки нақд пулсиз кўринишида амалга оширилишини таъминлаш киради.
Маълумки, пул муомиласи Марказий банкнинг пул – кредит сиёсатини таркибий қисми бўлган Монетар сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди, уни амалга оширилишини назорат қилади.
Бундан ташқари мамлакатдаги пул муомиласи Республикамиз Президенти ва ҳукумати томонидан чиқарилган фармон, қарор ва фармойишлар билан ҳам бошқарилади. Улар жумласига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентининг 2002 йил 30 мартдаги “Пул муомиласи ўсишини чеклаш ва молиявий интизомга риоя этиш маъсилиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги “Пул муомиласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ҳисоб – китобларни ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарори. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича дастлабки навбатдаги чора тадбирлар тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 декабрдаги “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва бошқалар пул муомиласини янада такомиллаштиришга олиб келади.



Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish