Ҳисоб – китоб чеки – бу мижознинг хизмат курсатувчи банкка чек берувчининг ҳисоб варағидан чек қабул қилувчининг ҳисоб варағига маълум миқдордаги маблағларни утказиб бериш учун банкнинг махсус бланкасида банкка берган топшириғидир.
Чек бланкалари тижорат банклари буюртмасига кўра уларнинг фаолияти учун етарли бўлган миқдорда Марказий банк қошидаги «Давлат белгиси» (Госзнак) корхонасида белгиланган шаклда тайёрланади. Бунда чек рақами ва серияси, банк – эмитентнинг номи ва фирма белгиси типография усулида ёзилади.
Ҳисоб – китоб чеклари факат товарлар, иш ва хизматлар учун хўжалик субектлари ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасидаги нақд пулсиз ҳисоб – китобларда қулланилади.
Ҳисоб-китоб чекининг максимал сўммасини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўрнатади, минимал сўммани эса тижорат банклари тамонидан мустақил равишда белгиланади.
Банк чек берганда жисмоний шахснинг аризасига асосан чек сўммасига 20206 - «Жисмоний шахсларнинг талаб килиб олингунча сакланадиган депозитлар» баланс ҳисобварагига алохида иккиламчи ҳисобвараги очади ва тўловларни шу ҳисоб варақдан амалга оширади.
Чек омонат қуювчи жисмоний шахснинг депозит ҳисоб варақларида сакланаётган маблаглар ҳисобига ёки топширилган нақд пул ҳисобига берилади.
Чек икки қисмдан: ҳисоб-китоб чеки ва милк (корешок) дан иборат. Милк ҳисоб – китоб чекида курсатилган сўммаларни тасдиқлаш учун белгиланган назорат рақамларини ўз ичига олади. Чекнинг амал қилиш муддати тижорат банклари томонидан мустақил равишда белгиланади.
Агар чек амал қилиш муддатида банкка тақдим қилинмаган бўлса, чек сўммаси 29842 – «Харакатсиз депозит мажбуриятлари» баланс ҳисоб варағида ҳисобга олинади. Чек эгаси амал қилиш муддати тугаган чек билан банкка мурожоат қилган тақдирда банк қаршиликсиз чек эгасининг паспорти ёки унга тенглаштирилган хужжат асосида чекни қабул қилади ва тўлаб беради.
Чекни беришда тегишли реквизитлар тўлдирилгач банкни масъул ходими ҳисоб-китоб чекига имзо қуяди ва ҳисоб-китоб чеки милкини назорат рақамлари жойлашган қисми бўйича қирқиб ажратади ва мухр билан тасдиқлайди.
Ҳисоб-китоб чекини олганлиги ҳақида милкга имзо қуйилади. Алоҳида дафтарга ҳисоб-китоб чекининг серияси ва рақамини, чек номига ёзилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ва чек сўммаси ёзиб қўйилади.
Кассир банкнинг масъул бажарувчисидан барча зурурий хужжатларни олгач уларни текширади ва имзолайди, ҳисоб-китоб чекини олувчидан чек бериладиган сўммада нақд пулларни ва чек омонат дафтарчасини топширади, чек милкини амалиёт куни охирида банк кассири чек милкининг маъсул бажарувчига топширади.
Агар ҳисоб-китоб чеки варағини тўлдиришда хатога йўл қўйилса унда ушбу варақ бўзилган деб ҳисобланади ва унинг ўрнига янги чек варағи тўлдирилади.
Ҳисоб-китоб чекини қабул қилиш ваколотига эга бўлган ташкилот ходими маҳсулот тўлови учун ҳисоб-китоб чекини қабул қиланиётган ҳисоб-китоб чеки белгиланган намунадаги баланкада тулдирилганлиги, учириб тўзатишлари йўқлиги, назорат рақамлари чекда ёзилган сўммага мувофиқлиги, чек муддати ўтмаганлиги, унда банк бўлими мухрининг аниқ изи ва имзолар мавжудлигини текширади. Шундан сўнг шахсиятини тасдиқловчи паспортини курсатади.
Текширувдан сунг чек маҳсулот учун тўловга қабул қилинади ва ташкилот ходими ҳисоб – китоб чекининг тескари томонига ташкилотнинг штампини ва мансабдор шахснинг имзосини куяди.
Агар сотилаётган товар, иш ёки кўрсатилган хизматнинг қиймати ҳисоб – китоб чеки сўммасидан паст бўлса, у холда чекни қабул қилувчи ташкилот ушбу чек сўммасининг 25 фоизидан ошмаган миқдорда қиймат қайтимини нақд пулда беради.
Товар, иш ва хизматлар тўлови учун қабул қилинган чеклар, чекларни қабул қилувчи ташкилотлар томонидан уларга хизмат курсатувчи банк муассасаларига пул тушуми билан бирга инкассатор орқали белгиланган тартибда топширилади.
Банк томонидан қабул қилинган чеклар қуйидаги тартибда туланади:
а) чек берувчи ва чек қабул қилувчига битта банкда хизмат курсатилганда чек сўммаси чекни қабул қилувчи ташкилотнинг ҳисоб вараги кредитига ва «инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар» ҳисобвараги орқали чек берувчининг ҳисоб вараги дебетига утказилади. Чекни асл нусхаси банкнинг кунлик хужжатларига тикилади.
б) чек берувчи ва чек қабул қилувчига турли банклар хизмат курсатса:
- чек қабул қилувчининг банки чекда курсатилган сўмма миқдоридаги маблағларни қабул қилган ва чекга асосан чек қабул қилувчини ҳисоб варагига киритади.
- тижорат банкларнинг электрон ҳисоб – китоб чеклари электрон тизими орқали чек берувчининг банкига жунатилади. Чекнинг асл нусхаси банкнинг кунлик хужжатларига тикилади.
- чек берувчининг банкида чек сўммаси олинган электрон ҳисоб варақ чек асосида дастурий йўл билан автоматлаштирилган тарзда чек берувчининг иккиламчи ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.
Фойдаланилмаган чек банкка тақдим қилинганда банк ходими:
- тақдим этилаётган чекнинг хақиқийлигини ва унинг эгасини чекни олишда асос бўлган хужжат бўйича текшириб ишонч хосил қилади.
- чекни юз томонида қуйидаги мазмунда устхат ёзилади.
«…..» сонли ҳисобварақга …. сўммани утказинг.
- чекни банкнинг бош бухгалтерига беради, тасдиқловчи хужжат эса эгасига қайтарилади.
Чек йўқотилган тақдирда банк йўқотилган чек бўйича маблағларни ҳисобдан чиқаришга жавоб бермайди.
Чек шаклидан фойдаланишни устунликлари қуйидагилар:
Чек шаклнинг камчиликлари қуйидагилар:
- чекларни йирик ҳисоб – китобларга расмийлаштирилмаслиги;
- уларни расмийлаштиришдаги мураккабликлар;
- чек орқали товарларни номинал қийматида сотиб олиб бўлмаслиги.
Ҳисоб – китобларнинг мемориал- ордер шакли банклар томонидан қуйидаги ҳолларда ишлатилади.