Тўлов талабнома – бу маблаг олувчининг бегиланган сўммани тўловчи томонидан банк орқали тўлаши тўғрисидаги талабини ўз ичига олган ҳисоб – китоб хужжатидир. Тўлов талабномаси хўжалик юритувчи субектларнинг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи тақдим эътилиши мумкин.
Талабномалар юклаб жунатилган товарлар, бажарилган ишлар, курсатилган хизматлар, шунингдек томонлар шартномасида кўзда тутилган бошқа тўловлар учун қуйилиши мумкин.
Талабномалар томонлар ўртасида тўзилган шартномага асосан аксептли ва аксептсиз бўлиши мумкин.
Банк томонидан тўловчиларга талабномаларни қуйидаги аксептлаш тартиби ва муддати белгиланган:
- Бир худуд ичида жойлашган мижозлар учун – талабномаларни банка келиб тушган кунидан ташқари 3 иш кунида
- Бошқа худудларда жойлашган мижозлар учун талабномалар банкка келиб тушган кунидан ташқари 5 иш кунида
- Тўловчининг асосли илтимосига кўра 10 иш кунигача
Белгиланган муддатда корхона ёзма равишда аксептлашни рад этмаса талабнома аксептланган ҳисобланади.
Тўловчининг ҳисобварағида маблағлар етарли бўлмаганда талабнома тўловини банк қисман амалга оширади. Қолган сўммадаги талабнома 2 – картотекага жойлаштирилади, бунда талабноманинг орқа томонида тўланган сўмма ёзиб кўрсатилади.
Талабнома аксептлашдан қисман бош тортганда тўловчи томонидан аксептланган сўмма бўйича тўловлар амалга ошрилади, маблаглар бўлмаганда эса 2–картотекага жойлаштирилади. Талабноманинг дастлабки сўммаси айланага олинади ва ёнига тўловчи аксептлаган талабнома сўммаси қуйилади. Бунда банк тўловчи томонидан аксептлашни қисман рад қилганлиги тўғрисида маблағлар олувчининг банкига ёзма равишда хабар бериши шарт.
Аксептсиз туланадиган тўлов талабномалари тўловчиларнинг ҳисоб варақларидан маблагларни аксептсиз ҳисобдан чиқаришда қуйидаги холларда амалга оширилади.
а) электр ва иссиклик энергияси учун ҳисоб – китобларда. Бу холда талабнома ажратилган электр ва иссиқлик энергияси учун маҳсулот етказиб берувчи томонидан бевосита истеъмолчига хизмат кўрсатувчи банкка қўйилади.
б) Қарздор томонидан талабнома даъво сўммаси тан олинганлиги хақида жавоб хатининг асл нусхаси илова қилинганда
в) Қонунчиликда тўғридан – тўғри кўзда тутилган бошқа холларда
Ўлчов асбоблари курсаткичлари ва амалдаги тарифлар асосида ёзилган электр ва иссиқлик энергияси учун ҳисоб – китобларда «Тўлов мақсади» графасида «Улчов асбоблари кўрсаткичлари» ёки «тариф асосида» деган ёзув кўрсатилади.
Талабноманинг юқори бурчагига «Аксептсиз» деган сўз ёзилади ёки ёзув ёзилган муҳр қўйилади. Банк илова қилинган хужжатларнинг талабномада кўрсатилган реквизитларига мослигини текширади.
Тўловчининг банкида амалиёт (операсион) куни давомида келиб тушган аксептсиз тўланадиган талабномалар шу куннинг ўзидаёқ тўланади. Юқорида таъкидланганидек, агар тўловчининг ҳисоб варағида маблағлар мавжуд ёки етарли бўлмаса талабноманинг тўланмаган сўммаси иккинчи картотекадаги ҳисобварақларга жойлаштирилади.
Аккредитив – мижознинг топширигига кўра шартнома бўйича унинг контрагенти фойдасига берилаётган банкнинг шартли пул мажбуриятидир.
Унга кўра аккредитив очган банк (банк эмитент) унинг контрагенти - маблагларни олувчи фойдасига тўловни амалга ошириш ёки бошқа банкка бу турдаги тўловни бажариш учун ваколат бериш мажбуриятини маблағлар олувчи томонидан хужжатларни тақдим этган ва аккредитивда назарда тутилган бошқа шартларни бажарган тақдирда олади.
Аккредитивларнинг қуйидаги турлари очилиши мумкин:
- қопланган (депонентланган);
- қопланмаган (кафолатланган).
Аккредитивлар банк томонидан кўзда тутилмаган холатларнинг алоҳида ҳисоб варақларида ва 22602 – «Мижозларнинг аккредтивлар бўйича депозитлар» ҳисоб варағида ҳисобга олинади. Хар бир маблағларни олувчи учун унга хизмат курсатувчи банкда аккредитивлар бўйича алоҳида депозит ҳисоб варақлари очилади.
Қопланган (депонентланган) аккредитив очилган тақдирда, банк эмитент уни очиш вақтида мижознинг ўз маблағларини ёки унга берилган кредитни банк – эмитентнинг мажбуриятлари амал қилиб турадиган бутун муддатга ижрочи банк ихтиёрига ўтказиши шарт.
Қопланмаган аккредитив очилган тақдирда банк – эмитент ижрочи банкка аккредитивнинг бутун сўммасини банк – эмитентнинг ижрочи банкида юритилаётган ҳисоб варагидан кучириш хуқуқини беради.
Қопланган ва қопланмаган аккредитивлар чақириб олинадиган ва чақириб олинмайдиган бўлиши мумкин.
Чақириб олинувчи аккредитив банк – эмитент томонидан маблағларни олувчи билан олдиндан хабардор қилмаган ҳолда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Аккредитивларни чақириб олиш банк эмитент зиммасига маблағларни олувчи олдида бирон – бир мажбурият юкламайди. Тўловчи чақириб олинадиган аккредитивнинг шартларини ўзгартириши ва бекор қилиниши тўғрисидаги барча курсатмаларни маблағлар олувчига фақат банк – эмитент орқали бериши мумкин, ушбу банк маблағларни олувчини банки (ижрочи банк) ни, у эса маблағ олувчини хабардор қилади.
Агар ижрочи банк операсияларни бажариш пайтигача аккретивнинг ўзгартирилганлиги ёки у бекор қилинганлиги ҳақида билдиришнома олмаган бўлса у чақириб олинадиган аккредитив бўйича тўловни ёки бошқа операсияларни амалга ошириши шарт.
Маблағлар олувчининг розилигисиз, уни фойдасига очилган чақириб олинмайдиган аккредитив ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас.
Ижрочи банк – эмитент билан шартнома асосида чақириб олинмайдиган аккредитивни тасдиқлаши мумкин. Бундай ҳолда чақириб олинмайдиган аккретив тасдиқланган аккредитив бўлади.
Тасдиқланган аккредитив бўлганда ижрочи банк банк – эмитентни аккредитив шартларига мувофиқ тўловни амалга ошириш мажбуриятлари бўйича ўз зиммасига қўшимча равишда мажбуриятлар олади.
Тасдиқланган аккредитив ижрочи банкнинг розилигисиз ўзгартирилиш ёки бекор қилиниши мумкин эмас.
Тўловчи аккредитив шаклдаги ҳисоб – китобларда банкка аккредитивга ариза тақдим этади.
Аккредитивга аризада аккредитлар бўйича маблағларни олиш учун маблағларни олувчи тақдим этиши лозим бўлган аккредитив шартлари руйхати тўлиқ бўлмаса тасдиқловчи хужжатларнинг аниқ таснифи ва уларни расмийлаштиришга доир талаблар мавжуд бўлмаса, банклар аккредитив учун аризани тўловчига қайтариб бериш ва аккредитив ҳисоб варақларини очмаслиги керак.
Аккредитивга ариза банк – эмитентга икки нусхада тақдим этилади:
- биринчи нусхаси тўловлар амалга оширилгандан кейин банкнинг кунлик хужжатларига тикилади.
- иккинчи нусхаси маблағлар тўловчининг шахсий ҳисоб варағидан олинган кўчирмага илова қилинади.
Маблағлар олувчининг банкида аккредитив қуйидаги холларда ёпилади:
а) Аккредитив муддати тамом бўлгач
б) Маблағлар олувчининг аккредитивнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунича ундан фойдаланишдан воз кечиши ҳақидаги ёзма аризасига кўра, агарда бу аккредитив шартларида курсатилган бўлса
в) Тўловчининг аккредитивни тўлиқ ёки қисман чақириб олиш ҳақидаги ёзма талабига кўра, агар бу аккредитив шартларида кўзда тутилган бўлса, аккредитив банк – эмитентдан хабар етиб келган куни ёпилади ёки камаяди, лекин 22602 – «Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари» баланс ҳисоб варағидаги қолдиқ сўммадан кўп бўлмаган холда.
Ижрочи банк аккредитив ёпилганлиги тўғрисида банк эмитентга хабар беради. Фойдаланилмаган сўмма тўловчининг банкига маблағлар қайси ҳисоб варақдан депонент қилинган бўлса шу ҳисоб варақга утказилади.
Ҳисоблашувларнинг аккредитив шаклини устунлиги маблаг олувчи учун ишончли, унинг шартлари оддий;
Камчилиги – тўловчининг пули шу даврга муомиладан чиқади, маҳсулот жунатувчи банкида кутади.