Инкассо топшириқномаси – маблағлар олувчининг ҳисоб варағига тўловчининг ҳисоб варағидан сўзсиз тартибда маблағларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги банкка топширигини англатади.
Инкассо топшириқномаси хўжалик юритувчи субектларнинг фақат асосий талаб қилиб олгунича депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин.
Инкассо топшириқномаларини қуйидагилар тақдим қилиши мумкин:
- Солиқ идоралари – солиқлар ва давлат бюджетига бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси бюджетидан ташқари пенсия жамгармасига мажбурий тўловларга оид тўловлар ва боқимандаларни ундириб олишда
- Ўзавтодор консерни органлари – Республика йўл фондига муддати ўтиб кетган тўловлар бўйича маблағлар ундиришда
- Божхона органлари – ўз муддатида тўланмаган божхона тўловлари ва жарималарни ундиришда
- Давлат ижрочилари ва ундирувчилар - ижро хужжатлари бўйича пул маблағларини ундиришда
- Қонунчиликка мувофиқ бошқа органлар
Ижро хужжатлари деб қуйидагилар тан олинади.
а) Судлар тамонидан берилган ижро варақалари
б) Суд буйруқлари
в) Алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувлар.
г) Натариусларнинг ижро устхатлари.
д) Меҳнат низолари бўйича комиссия қарорлари асосида бериладиган гувохномалар
е) Маъмурий буйруқбозлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органлар. (мансабдор шахслар) чиқарган қарорлар
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари етказиб берилган энергия ресурслари учун қарздорликни истеъмолчилар-юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисобварағидан ундиришга ҳақли.
ж) Давлат ижрочиларининг қарорлари
з) Қонунчиликда кўзда тутилган холларда бошқа органларнинг хужжатлари
Банк томонидан ижро хужжатлари асосан қуйилган ҳисоб варақларидан пул маблағларини ундириш учун инкассо топшириқномаларини фақат ижро хужжатининг асл нусхаси ёки уни дубликати илова қилинган ҳолда қабул қилинади. Хужжатларнинг нусхалари бўйича тўловчиларнинг ҳисоб варақларидан маблағларни ҳисобдан чиқариш тақиқланади.
Инкассо топшириқномаси банка қуйидаги тартибда тақдим этилади:
1. Агар тўловчи ва маблағлар олувчига битта банк хизмат кўрсатса – турт нусхада. Бунда топшириқноманинг дастлабки уч нусхалари банкда ижро учун колдирилади, туртинчи нусха хужжатларни қабул қилиш санаси курсатилган холда бухгалтер томонидан имзоланиб ва банкни унга бириктирилган штампи билан тасдиқланиб маблағларни олувчига қайтарилади.
2. Бир худуд ичида ҳисоб – китоблар юритишда инкассо топшириқномаси бевосита тўловчининг банкига уч нусхада тақдим қилинади.
3. Бир худуд ичида, худудлараро ҳисоб – китобларда тўланган ҳамда электрон тизими орқали олинган электрон инкассо топшириқномаси маблағлар олувчининг банкида икки нусхада чиқарилади.
Тўловчининг ҳисоб варағида маблағлар бўлмаганда инкассо топшириқномаси 2 – картотекада жойлаштирилади ва қонунчиликда ўрнатилган тартибда навбатида тўланади.
Инкасса топшириқномаси битта оператсия бўйича такроран тақдим этилиши мумкин эмас, дастлабки инкасса топшириқномаси маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкга келиб тушмаган ҳоллар бундан мустасно.
Банк айби билан инкассо топшириқномалари ижро қилинмаган ёки нотўғри ижро қилинган холларда амалдаги қонунчилик асосида ва ҳажмда банк жавобгар ҳисобланади.