206
Айниқса, ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда миллий ўзлигимиз,
азалий қадриятлармизга ёт ва бегона бўлган турли хил ҳуружлар,
ёшларимизнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган ғаразли интилишлар
тобора кучайиб бораётгани барчамизни ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи
тамойилларини янада мустаҳкам қарор топтириш, уларни гиёҳвандлик,
ахлоқсизлик, четдан кириб келаётган ҳар хил зарарли таъсирлардан,
“оммавий маданият” ниқоби остидаги таҳдид ва ҳатарлардан асраш
масалалари бир зум ҳам эътиборимиздан четда қолмаслиги юртбошимиз
томонидан алоҳида қайд этиб ўтилган эди.
1
Тарихий анъаналаримиз ва қадриятларимизни
миллий спорт турлари
орқали ёшларимиз онгига сингдиришимиз ҳамда уларнинг дунёқарашига
салбий таъсир қиладиган иллатлардан огоҳ этиб, аҳоли ўртасида спортни
оммалаштириш усулларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Бу вазифалар
бизнинг назаримизда, аҳоли истиқомат қиладиган жойларда жисмоний
тарбия ва спортни жонлантириш ишлари маҳалла кенгашлари, спортни
ривожлантиришга
мутасадди ташкилотлар, мутахассис ҳодимлар ва спорт
фаоллари билан ҳамкорликда олиб борилса ўзнинг ижобий натижасини
беради.
Спорт инсонда юксак маънавийлик ва ахлоқийликни шакллантиради.
Шунинг учун ҳам президентимиз И.А.Каримов “Спортни ривожлантириш
жамиятимизда
меҳр-мурувват
туйғусини
юксалтириш
борасидаги
мақсадимизга, керак бўлса, сиёсатимизга ҳам жуда катта ҳисса қўшади.
Ўзини ҳақиқий спортчи деб биладиган, спорт билан чин кўнгилдан
шуғулланадиган одам ҳеч қачон бировнинг ризқига ҳиёнат қилмайди,
қўполлик, бахиллик, ҳасад каби иллатлардан йироқ бўлади. Бундай болалар
ҳеч қачон кўчада одобсизликка бориб, кучини намойиш қилмайди, нега
деганда, унинг ички дунёсига спорт орқали янгича қараш, янгича инсоний
ҳиссиётлар киради”
2
, - деган эдилар.
Шундай экан, спортни
оммалаштиришимизда аввало, маънавий-
ахлоқий муҳитни назардан қочирмаслик керак. Зеро, жамиятнинг маънавий –
ахлоқий муҳити давр эҳтиёжлари ва талабларига кўра такомиллашиб боради.
Бугунги Ўзбекистоннинг ижтимоий тараққиёти ҳам жамият маънавий-
ахлоқий муҳитининг янги тушунчалар, ахлоқий қадриятлар, тамойиллар ва
меъёрлар билан ривожланиб боришини тақозо этмоқда. Шахсни маънавий-
ахлоқий тарбиялашда идеал даражадаги қадриятларга асосланиш кутилган
самарани беради. Бу борада, бизнингча, мутлоқ тушунчаларга янгича нуқтаи-
назардан қараш ва асосланишнинг вақти келди. Масалан,
шахснинг
ахлоқийлик даражасини белгилашда унинг ирода эркинлигига, бурчга ва
масъулиятга эгалигини назарда тутиш мақсадга мувофиқдир. Албатта, булар
мутлоқ ахлоқийлик элементлари ҳисобланади. Негаки, шахснинг ирода
қувватини, бурч туйғусини ва масъулият ҳиссининг кўламини аниқ
1
Каримов И.А. Ўзбекистон Конституцияси – биз учун тараққиёт йўлида ва фуқаролик жамиятини барпо этишда мустаҳкам
пойдевордир. –Тошкент: Ўзбекистон,2009. – 16 б.
2
Каримов И.А. Жисмоний ва маънавий етук авлодни тарбиялаш – бош мақсадимиз .//Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч –
қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. Т.12. –Тошкент: Ўзбекистон, 2004. Б. 149-150.
207
белгилашнинг имкони йўқ. Айни пайтда, бу сифатларсиз шахс ахлоқини
шакллантириш масаласига ёндошиб бўлмайди.
Халқимиз нафақат бошқа соҳаларда, балки спорт соҳасида ҳам
ўзларини кўрсатишлари учун ўз халқининг ўтмиши, азалий одатлари ва
қадриятларини қанчалик билишида катта маъно бор. Барча аҳоли орасида
стол тенниси,
шахмат ва шашка, миллий ўйинлар, енгил атлетика
тўгараклари,
гурухлар
ва
жамоаларни
оммалаштириш
уларда
соғломлаштириш тадбирларининг турли шаклларидан, шу жумладан,
эрталабки гимнастика, юриш, саёхат ва бошқа турлардан кенг
фойдаланишни йўлга қўйиш керак. Аҳоли турар-жойларида оммавий спорт
мусобақаларини ўтказишда спорт иншоотлари катта аҳамият касб этади. Бу
иншоотлар белгиланган қурилиш меъёрлари талабларига мос, болалар ҳамда
катталарнинг эҳтиёжларини қондирадиган, шу турар-жой қурилишига
муносиб, ҳамоханг бўлиши керак.
Мустақиллик шарофати билан шаклланган миллий ва умумхалқ
байрамлари каби спорт байрамларига ҳам катта эътибор қаратилаётганлиги
қувонарли холдир. Бу эса баркамол авлодни жисмонан соғлом қилиб
тарбиялаш ишларини самарали ташкил этишда ўзининг ижобий натижасини
беради. Зеро, спортни оммалаштириш орқали соғлом турмуш тарзини
шакллантиришга эришиш мумкин.
Истиқлол сабаб таълим соҳасида энг мақбул дастурларнинг ўз вақтида
узоқни кўзлаб ишлаб чиқилиши, таълим – тарбия жараёнини тубдан ислоҳ
этиш,
такомиллаштириш, келажак пойдевори бўлган ёшларнинг ақли ва
салоҳиятини замонавий билимлар билан чархлаш, таълим масканларининг
моддий – техник базасини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама баркамол, чуқур
билим, мустаҳкам эътиқод ва мустақил фикрлаш қобилиятига эга бўлган
авлодни вояга етказишда ғамҳўрлик қилиш, ёшларнинг жисмоний тарбия ва
спорт билан фаол шуғулланишига доимий эътибор қаратиш давлат сиёсати
даражасига молик бўлди. Юрт фарзандларининг мамлакат ва дунё спорт
майдонларида юқори поғоналарни эгаллаётгани юртбошимиз ташаббуси ва
саъй – ҳаракати билан ўтказилаётган уч босқичдан иборат узлуксиз тизим –
Do'stlaringiz bilan baham: