ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АБУ РАЙХОН БЕРУНИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ОЛМАЛИК ФИЛИАЛИ
“ЭЛЕКТРТЕХНИКАСИ ВА ЭЛЕКТРМЕХАНИКАСИ” КАФДРАСИ
“ ЭЛЕКТРТЕХНОЛОГИЯ АСОСЛАРИ”
фанидан амалий ишларини бажариш учун
Олий таълим 5310700 – Электртехникаси электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар ва йўналишлар бўйича) таълим йўналиши бакалаврлари учун тўзилган
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
Олмалик 2017
УДК 621. 311.
ББК 31.2
Тузувчилар:т.ф.н.ХакимовТ. Х.,асс. Туйчиев Ф., Мавлонов Ж.М. Тошкент Давлат Техника Университети энергетика факультети “Электр таъминоти ” кафедраси.
ХХ-ХХI асрлар илмий – техниковий тарақиёт асирлари булиб, юқори технологияни таъминловчи, бир томондан янги материаллар ва буюмлар олиниши, ва бошқа томондан – энергия ва захира манбаларининг камайишига, ишлаб чиқаришларда экология кўрсатгичларининг ифлосланиши ортиб бориши билан чамбар-час боғлиқ.
Янги технологиялар қаторини сезиларли қисмини электртехнологик қурилмалар ташкил қилади, бу электрфизикавийликнинг кўп қирралиги ва уларни тупламли (комплексли) юқори даражада аниқлик билан автоматик бошқариш имкониятлари билан боғлиқ.
Фанни урганишдан мақсад талабаларда саноат корхоналарида технологик жараёнла р бўйича билимларини шакиллантириш.
Фанни ўзлаштиршга асосланган услубий қулланмада, мисол ва масалалар орқали корхона электр таъминот тармоқ занжирларидан электр энергия истеъмол қилувчи сувни ,металларни ва бошқа мхсулолтларни қиздириш, эритиш ва такибини ўзгартириш учун қулланиладиган қурилмалардаги қиздиргич элементлар кесими ва бошқа параметрларини аниқлаш ва улар хақида тўшунча берилган. Бўндан ташқари қаршилик ва индуктив печлар, электр ёйли пайвандлаш аппаратлир турлари ва уларни халқ хужалигида қулланланилиши хақида тадбирлар мазъмуни натижалари очиб берилган.
Электртехнологик қурилмалар жараёнлари, ишчи соҳанинг ўзида ўзгартиришга асосланган технологик қурилмалар электр токи энергрияси, ва магнит майдонининг иссиқликка ўзгариши, кимиёвий ёки механик энергия киради, ва улар иштрокида бир қатор топшириқлар жараёнлари амалга оширилади. Бундай технологик жараёнлардаги фойдали иссиқлик қувват ва исроф булаётган исроф қувватларни хиоб китоблари, шу хибоб –китоблар асосида фойдасиз исроф электр энергия ва иссиқлик энергияларни камайтириш усллари куриб чиқилган. Бу электр энергиянинг, энергия узатувчи сифатида афзаллиги ва ўзининг физикавий хоссалари билан юқори ишлаб чиқариш қурилмалар ва янги технологиялар яаратилишида талаблани амалий машғулотлардан олган билим ва кўникмалари ёрдам беришига ишонамиз.
Тақризчилар: Б. Абдуллаев, О. Бурхонходжаев
К и р и ш
Иш унумдорлигини ошириш юқори даражали электрлаштирилган янги технологик жараёнлар ва қурилмаларни ишлаб чиқишни талаб этади. (Технология – материалларни ишлаш воситалари ва усуллари ҳақидаги билимдир). Электротехнология–электрнинг технологик имкониятлари ҳақидаги фан бўлиб, унинг келгуси тараққиётини электр энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш, атроф–муҳитга зарарини камайтириш талаблари ва иситиш жараёнларида ёқилғи улушини камайтиришнинг асоси ҳисобланади.
Бу фаннинг ривожланиш натижасида халқ хўжалигининг металлургия, кимё, машинасозлик, енгил ва озиқ–овқат ва бошқа соҳаларида кўплаб миқдорда электротехнологик қурилмалар ишламоқда ва моддаларни тубдан ўзгартиришда электр энергиянинг самарали иштирокини таъминламоқда.
Паст ҳароратли плазма, электрон–ионли, импульсли ва лазер техниканинг қўлланилиши туфайли юқори унумдорли экологик тоза қурилмалар ва ишлаб чиқаришлар янги авлодини барпо қилади.
Юқори малакали мухандис–электрикларни тайёрлаш ва бу режаларни амалга оширишда катта аҳамият касб этади. Улар замонавий илмий фикрлашга, эрудицияга ва технологик жараёнларни (электр токи ўтадиган майдонларида) бошқаришда еитарлича билимларга эга бўлиши керак.
Электротехнологик қурилмаларнинг ўзига хос электр жиҳозлари технологик жараён билан узвий равишда боғланган ва технология асосларини фақат чуқур тушунган ҳолда уларни барпо қилиш ва ишлатиш мумкин. Ўқув қўлланмамиз шу мақсадда тузилган. У электр таъминоти мутахассислик талабаларни тайёрлаш учун мўлжалланган ва «Электротехнологик қурилмалар» фани дастурига мувофиқлашган.
1 – Машғулот (2 соат)
Қизитгич элементларни ҳисоблаш ва танлаш
Саноат корхоналари ва коммунал-хўжалик эҳтиёжларида қаршилик электр печлари (ҚЭП) асосан металли қиздириш элементлар (ҚЭ) билан жиҳозланади. Шунинг учун булар мисолида электр ҳисоблаш усулида тўхталиш даркор. ҚЭ ни ҳисоблаш ҚЭ материали ва турини танлаш, унинг ўлчамларини (кесим, узунлиги); шунингдек печнинг ичида ҚЭ жойланишини аниқ билиш керак бўлади. Ҳисоблаш печнинг бир фазаси учун бажарилади. Уч фазали печ учун ҳисоб натижасини учга кўпайтирилади.
Дастлабки маълумотлар ҳисоблаш учун қиздириладиган буюмни ҳарорати, печнинг ва минтақанинг қуввати, иссиқлик ҳисоблаш натижасида топилган, таъминот тармоғининг кучланиши, қизитгич ётадиган юзаси, айрим ҳолларда керакли ишлаш муддати берилган бўлади.
Турғун (стационар) ҳолатда берилган ҳароратда қизитгичга электр қувват киритилади
, (4.1)
яъни, буюмга қизитгичнинг юзасидан ўтадиган иссиқлик қувватига тенг:
Р= · F·103 . (4.2)
буерда – қизитгичнинг солиштирма устки қуввати, Вт/см2;
F – қизитгичнинг устки майдони (юзаси), м2;
Қизитгични ҳисоблашда w энг муҳим дастлабки ўлчамдир. Бошқа тенг шароитларда бу ўлчам орқали ҚЭ ҳарорати ва унга боғлиқ ҳолда ишлаш муддати аниқланади. Фақат нурланиш йўли билан металлга қизитгичдан иссиқликни ўтказиши идеал қизитгичнинг солиштирма сиртий қувватига тенг;
, Вт/см2 , (4.3)
буерда – ҚЭ қуввати ва юзаси, Вт ва м2,
Вт/м2 нур тарқатиш келтирилган коэффициенти:
ЕҚ, ЕМ – ҚЭ ва қиздириладиган материалнинг иссиқлик нурланишининг коэффициентлари;
5,7-мутлақ (абсолют) қора жисмнинг нурланиш хусусияти (Вт/м2К4) .
Бироқ реал ҚЭ дан чиқаётган ҳамма иссиқлик буюмга ўтмайди. Унинг бир қисми иссиқлик йўқотишларга сарфланади. Бу қисм нурланиш самарадорлиги коэффициенти c билан ўлчанади, шунинг учун реал ҚЭ да
(Вт/см2) (4.4)
Буердаc=0,1-0,8 – нурланиш самарадорлиги коэффициенти, ҚЭ ўлчамларига, унинг печда жойлашишига, қиздирилаётган буюмнинг материалига, иссиқлик узатиш шароитларига боғлиқ.
4.1 - расмда идеал абсолют қора жисм солиштирма сиртий қувват эгри чизиқ графиги кўрсатилган. Реал печь учун (FнFм, Рист>0).
4.1– расм.Идеал абсолют қора жисм солиштирма сиртий қувват эгри чизиғи
ҚЭ ишлаш муддати, берилган ҳароратда ток ўтказадиган кесими оксидланиш ҳисобига маълум миқдорига камаяди (одатда 20 %га).
Энг қулай, энг мақбул ҳароратларда ишлатилганда иш муддати металли ҚЭ лар 1000 соат, металл керамикалилар ва кароборундлилар – 2000 соатга тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |