Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


ўқиш дарслари», «Учинчи синфда ўқиш дарслари», «Тўртинчи синфда ўқиш дарслари»



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

ўқиш дарслари», «Учинчи синфда ўқиш дарслари», «Тўртинчи синфда ўқиш дарслари» 
методик қўлланмаларида мавзуларни режалаштиришда нималар ҳисобга олинганини аниқланг. 
5. Матн устида ишлаш юзасидан 1-4-синф ўқувчиларининг билимига қўйилган дастур 
талабларини таҳлил қилинг. 
5. «Ўқиш дарсларида ўқувчиларни ахлоқий тарбиялаш», «Ўқиш дарсларида ўқувчиларни 
эстетик тарбиялаш» мавзусида қисқача ахборот тайёрланг. 
Адабий тушунчалар устида ишлаш 
Умумий ўрта таълимнинг биринчи босқичи бўлган Х-ХV синфлар дастурида ўқувчиларда 
китобхонлик маданияти ва нутқини ўстиришга алоҳида эътибор берилади, бадиий асар билан 
ишлаш кўникмасини тарбиялаш ва ўстириш назарда тутилади. Дастурда бадиий асарни тўғри, тез 
ва ифодали ўқиш кўникмасини тарбиялаш ва ривожлантириш йўли билан ўқувчиларда асар устида 
мустақил ишлаш ва уни ўқиш малакасини ўстириш асосий вазифа қилиб қўйилади. Бу синфларда 
ўқувчилар бадиий ва илмий-оммабоп асарлар мазмунини тўлиқ тушунишга одатланадилар, яъни 
асарнинг таъсирчанлигини, образлилигини ҳис эта бошлайдилар. Шу асосда уларда ахлоқий, 
эстетик, образли таассурот таркиб топади. 
Бошланғич синфларда ўқувчилар эртак, ҳикоя, масал, шеър, мақол, топишмоқ, илмий-
оммабоп асарлар ва достонлардан парчалар ўқиш орқали уларда ифодаланган воқеа-ҳодисалар, 
образлар ва уларнинг хулқ-атвори билан танишадилар, ўқиган асарларига баҳо беришни 
ўрганадилар; уларда асарнинг тили, услуби, ёзувчи қўллаган тасвир ва ифода воситалари ҳақида 
дастлабки адабий тушунчалар шакллана бошлайди. 
Ўқувчилар асар мазмунини ўзлаштириш билан бирга унда баён этилган асосий фикрни 
аниқлаб олишга, фикрлар ўртасидаги боғланишни белгилашга ўрганадилар. Бадиий асарни ўқиш 
билан болаларда ўзларини ўраб турган муҳит, Ватан ва унинг табиати, кишилар меҳнати ҳақида 
ҳам тасаввур ҳосил бўлади. 
Ўқиш дарслари ўқувчиларда бадиий асарларнинг бир-биридан фарқини ажрата олиш, 
ёзувчининг ҳаётий воқеаларни қандай бадиий воситалар орқали акс эттиргани ва қандай образлар 
яратганини аниқлай олиш, мустақил ўқиш ва асарни таҳлил қилиш малакасини ҳосил қилади. 
Ўқувчилар адабий маълумотларни ўзлаштириш орқали бадиий асарнинг мазмуни, ғояси ва 
аҳамиятини англаб ола бошлайдилар. 
Ўқувчиларнинг нутқини ўстиришда, юқоридагилар билан бирга, адабий тушунчаларни 
шакллантириш ҳам муҳим ўрин тутади. Ўқувчилар адабий тушунчаларни ўрганиш натижасида 
бадиий адабиёт санъатнинг бир тури эканлиги, унинг ҳаёт билан алоқадорлигини билиб оладилар. 
Асар таҳлилида ўқувчиларнинг ҳаётий таассуротлари ва асарни ўрганиш натижасида уларда 
пайдо бўлган эстетик ҳис-туйғулар ҳисобга олинади. Акс ҳолда, ўқувчиларнинг билим олишга 
бўлган қизиқиши сусая боради. 


Мактабда болалар адабиётини ўқитишда аниқ маълумотларга, бадиий асарни ўрганиш 
натижасида ўқувчиларда туғиладиган ҳис-туйғуларга суяниб иш кўрилади. Бу эса ўқувчиларда 
асар муаллифи, образ, ғоя, адабий тур, сюжет каби адабий тушунчаларни элементар тарзда 
шакллантиришга ёрдам беради. 
Бошланғич синфларда асар таҳлилида бадиий тил воситалари - сифатлаш, ўхшатиш, 
жонлантириш, муболаға ва адабий жанр турлари - эртак, ҳикоя, масал, шеър, достон, мақол, 
топишмоқ кабилар билан амалий равишда таништирилади. 
Бадиий асарда ғоявий мазмун образлар орқали ифодаланади. Образлар эса сўзлар ёрдамида 
яратилади. Сўз адабиётда бадиий образни яратиш қуролидир. Асарнинг бадиий ифодалилиги 
ёзувчининг ундан қай даражада фойдаланганлигига боғлиқ. 
Асарда тасвирланган ҳаётий воқеа-ҳодисаларни образли акс эттиришда бадиий тил асосий 
воситадир. Шунинг учун ҳам бадиий асар юзасидан олиб бориладиган кузатиш ишлари ҳар бир 
образни, умуман бадиий асар мазмунини очишда катта аҳамиятга эга. 
Бошланғич синфларда бадиий асар тилини таҳлил қилиш орқали ўқувчиларда ўз она тилига 
муҳаббат ҳисси, бадиий асарни онгли ўқиш кўникмаси ўстирилади, асар ғоясини чуқур идрок 
этишга замин ҳозирланади, ўқувчилар нутқи ривожлантирилади. 
Халқ оғзаки ижодида эртак жанрининг болалар томонидан яхши қабул қилиниб, қизиқиб 
ўқилишининг сабабларидан бири эртак тилининг таъсирчанлиги, ўткир сюжетлилиги ва халқ 
тилига яқинлигидир. Эртак ўқиб бўлингач, унинг бадиий тили устида ишлашга алоҳида аҳамият 
бериш зарур. 
2-синф «Ўқиш китоби»да келтирилган «Карнайчи шоҳ» эртагида «ёв қора булутдай 
ёпирилиб келаётган экан», «Куйчи терак» эртагида «Теракнинг шохлари худди сурнай чалгандек 
овоз чиқариб, япроқлари эса шилдираб рақсга тушар экан»«Тўрғайлар қўшиқ айтиб, уларга жўр 
бўлар эканлар», «Оҳ, деб нола қилибди терак», «Устун уларнинг нағмаларига жўр бўлиб, шўх-шўх 
куй чалибди» каби бадиий воситалар ёрдамида тасвирланган манзаралар жуда кўп. Улар устида 
ишлаш ўқувчи нутқини ўстириш билан бирга уларни фикр юритишга, мулоҳаза қилишга ўргатади. 
Эртакларда ўхшатишлар, жонлантириш ва муболағалардан фойдаланилган. Ўқувчиларга 
уларни изоҳлаб бериш, кейинчалик матндан топтириш, қайта ҳикоялашда улардан нутқларида 
фойдаланишга ўргатиш зарур. 
Асар ўқиб бўлингач, бадиий тил воситалари устида ишланади. Чунки уларнинг маъноси 
контекстдан, асар мазмунидан англашилади. Айниқса, масалларда аллегорияни очишда кўчма 
маъноли сўзлардан кўп фойдаланилади. Улар болаларга масал мазмунини тушунишга халал 
бергани учун айрим кўчма маънода ишлатилган сўзлар асарни ўқишдан олдин тушунтирилади. 
3-синф «Ўқиш китоби» дан ўрин олган «Аямажиз» (Қудрат Ҳикмат) шеърида «Бўралар 
қор капалак», «Боғлар сокин мизғишар, Мисоли оқ капалак», «Муз ойналар совуқ еб» мисраларида 
ўхшатиш, жонлантириш; «Сахий она табиат», «қучоғида ҳаво соф» мисраларида метафора; 
«Аямажиз изғийди, Кўчаларда тутоқиб, Шох-шаббани тортқилар, Ялмоғиздек ютоқиб» каби 
мисраларда жонлантириш ва ўхшатишлар қўлланган. Булар устида ишлаганда қуйидагича савол-
топшириқлардан фойдаланиш мумкин: 
1. Шоир қорни нимага ўхшатади? (оқ капалакка). 
2. Аямажизни нимага ўхшатади? (Ялмоғизга). 
3. «Муз ойналар совуқ еб» мисрасини қандай тушунасиз? Ойна совуқ қотадими? 
Ушбу дарсликнинг «Кумуш қиш» бўлимида «Қиш» матни берилган. Ушбу матнда ҳам 
кўплаб жонлантиришлар қўлланган. Масалан, «ҳамма ёқда совуқ изғирин кезади», «Инграр оғриқ 
каби қари тол, ойналарни безар қиш - гулкор», «Дарахт куртаклари роҳатланиб ухламоқда», 
«ҳозир уруғлар тинч уйқуда» каби. Матн таҳлилида «Матннинг биринчи қисмини ўқинг. Унда 
қайси сўз ўз маъносидан бошқа маънода қўлланган?» ёки «Матннинг иккинчи қисмида жонсиз 
нарсалар жонлидек тасвирланган ўринларни топиб ўқинг. Бошқа маънода қўлланган сўзларни ўз 
маъносида қўллаб гап тузинг. Бу сўзлар қандай маънода қўлланганда таъсирчан бўлади?» каби 
савол-топшириқлардан фойдаланиш мумкин. 
Мақол жанрида ҳам кўчма маъноли сўзлар кўп қўлланади. Мисол учун «Юрт бошига иш 
тушса, Эр йигит ҳозир» мақолида бошига сўзи метафора йўли билан маъноси кўчган, 
ўқувчиларга унинг маъноси қандай усул билан кўчганлиги айтилмайди, фақат бошқа маънода 
қўлланганлиги ўз маъноси билан таққосланган ҳолда ўкувчиларга ўргатилади. 
Тарихий асарларда ҳам таъсирчан, тасвирий-бўёқдор сўзлар кўп учрайди. Жумладан, «Бобур 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish