Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


БОҒЛАНИШЛИ НУТҚ, ОҒЗАКИ ҚАЙТА ҲИКОЯЛАШ



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

БОҒЛАНИШЛИ НУТҚ, ОҒЗАКИ ҚАЙТА ҲИКОЯЛАШ 
ВА ЁЗМА БАЁН 
Оғзаки ва ёзма қайта ҳикоялашга қўйилган талаблар.Намунавий матн оғзаки ва ёзма қайта ҳикоя 
қилинади. ´қиш дарсларида асосан оғзаки қайта ҳикоялаш машқ қилинса, она тили дарсларида у кўпроқ ёзма 
тарзда ўтказилади. Б а ё н ўқиб берилган намунавий матн мазмунини маълум тайёргарликдан сўнг ёзма 
қайта ҳикоялашдир. Уқиш дарсларида матн устида ишлаш, ўқилган матн юзасидан саволларга жавоб бериш, 
режа тузиш ва режа асосида оғзаки қайта ҳикоялаш болаларни баён ёзишга тайёрлайди. 
Қайта ҳикоялашнинг тури хилма-хилдир. Ҳар қандай қайта ҳикоя қилинган матн юзасидан баён ёзиш 
мумкин, аммо баён ёзиш оғзаки қайта ҳикоялашга нисбатан қийин, мураккаб фаолиятдир. Бундан ташқари, 
бошланҲич синф ўқувчиларининг ёзиш суръати секин, шунга кўра баён учун кичик ҳажмдаги 
композистияси содда, тил томондан ҳам мос матн танланади. Баён матни аста-секин мураккаблаштира 
борилади: аввал ҳикоя тарзидаги бир эпизодни ифодаловчи матн танланса, унга эпизодлар, тасвир 
элементлари киритила боради, қатнашувчилар сони орттирилади, муҳокама элементлари ҳам қўшилади; 
кейинроқ шахсини ўзгартириб баён ёзишга ўтилади. Шундай қилиб, баён аста-секин ижодий тус ола боради. 
Бошланғич синфлар она тили дастурига кўра, 2-синфда катта бўлмаган (30-40 сўзли) матн юзасидан 
ўқитувчи ёрдамида сўроқлар асосида баён ёзиш, 3 - синфда 40 - 60 сўздан иборат матннинг мазмунини
жамоа бўлиб тузилган 3 - 5 та режа асосида баён ёзиш, 4 - синфда эса мустақил тузилган режа асосида (70-90 
сўзли) баён ёзиш кўзда тутилади. 
Машқ сифатида баённинг аҳамияти катта: баён болаларда адабий нутқни тўғри шакллантиришга 
ёрдам беради, нутқ маданиятини яхшилайди, бадиий услубни сингдиради, тилга сезгирликни оширади. 
Баён учун кишиларнинг фидокорона меҳнати, ҳаётини, она табиат тасвирини, фан, техника, маданият 
борасидаги ютуқларни акс эттирадиган юксак ғояли матн танланиши; баён мавзуси ўқувчиларнинг билиш 
тажрибасини кенгайтириши, уларнинг дунёқарашини шакллантириши зарур. 
Қайта ҳикоялаш ва баёнда боланинг табиий нутқи эшитилиши, яъни берилган намунани кўркўрона 
ёдламаслиги, намуна лексикасидан, нутқ оборотларидан, синтактик қурилишидан фойдалана олиши зарур. 
Тил воситалари матнни ўқиш, суҳбат, матн таҳлили давомида ўзлаштирилади; матндаги сўзлар ва 
нутқ оборотлари болаларнинг «ўзиники» бўлиб қолади, қайта ҳикоялашда намунадаги у ёки бу гапни бола 
эсга туширишга ҳаракат қилади, ўзлаштирган мазмунни тўлиқроқ, аниқроқ бериш учун гаплар тузади. Бу 
билан ўқувчининг мустақиллик даражаси ва билиш фаоллиги ўсади, ижодий элементлар қўшила боради. 
Қайта ҳикоялашда намунадаги изчиллик, боғлиқлик сақланиши, асосий фактлар берилиши, айниқса, 
илмий матнни қайта ҳикоялашда барча муҳим ўринлар тўли± баён қилиниши зарур. 
Вақти-вақти билан илгари эшитилган, ўқитувчи ўқиб берган ёки радио, телевизордан ёзиб олинган 
матнни қайта ҳикоялатиш, ўқувчи бир марта овоз билан ёки ичда ўқигандан сўнг қайта ҳикоялатишдан 
фойдаланишни тажрибада қўллаб туриш ҳам мумкин. Бу ишни хиллаштиради ва жонлантиради. 
Кўпинча қайта ҳикоялашга махсус тайёргарлик кўрилади, бунда қуйидагиларга риоя қилинади: 
1. Қайта ҳикоялаш ва унинг тури ҳақида ўқувчилар огоҳлантирилади: тўлиқ, деталлари билан, 
тилнинг тасвирий воситаларидан фойдаланиб матнга яқин қайта ҳикоялаш; танлаб (масалан, бир 
қатнашувчи шахсга тегишли ўринларинигина) қайта ҳикоялаш, қисқартиб қайта ҳикоялаш; 
2. Суҳбат, матн мазмунини таҳлил ±илиш, матн тили устидаги хилма-хил ишлар, қайта ҳикоялашда 
зарур бўлган сўз, нутқ оборотлари ва гапларни ажратиш - аниқлаш; 
3. Қайта ҳикоялашда ифодалиликни бериш учун ифодали ўқишни пухталаш; 
4. Ҳикояни логик ва композистион қисмларга бўлиш, ҳар бир қисмга сарлавҳа топиш, матнни қайта 
ҳикоялашга мўлжалланган режани тузиш; 
5. Матн қисмларини қайта ҳикоялаш, унинг камчиликларини таҳлил қилиш; 
6. ´қувчиларнинг ҳаётига боғлаш (ўрни билан), яъни ўқилган матн мазмунига боғлиқ ҳолда 
ўқувчиларнинг шахсий тажрибасида учрайдиган ва учраган аналогик ҳолатга эътибор бериш. Бошқача 
қилиб айтганда, ҳар бир дарсда маълум таълим мақсадида қайта ҳикоялашга мунтазам ўргатиб бориш зарур.

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish