Ўзбекистон Республикаси олий


Назорат топшириқлари. Блум таксономияси



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/88
Sana21.02.2022
Hajmi1,98 Mb.
#23023
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   88
Bog'liq
geliofizika

Назорат топшириқлари. Блум таксономияси. 
1. Нима учун қуёш парник ва иссиқхоналари деб юритилади, уларни ёқилғи билан ишлайдиган 
иссиқхоналардан фарқи нимада. 
2. Қуёш иссиқхоналарни иссиқлик режимларини назарий ҳисоблаб кўрсатинг. 
3. Қуёш иссиқхонаси тупроғида жамланадиган энергия миқдорини кўрсатиб беринг. 
4. Қуёш парник ва иссиқхоналарини қайси вақтларда ишлатилади, уларнинг эффективлиги қандай. 
Асосий саволни ўзлаштириш учун мустакил ишлар 
[1] Умаров Г. Исползование НПСУ. Из-во Фан, 1976.
[2] Содиков Т.А. Гелиотецлицалар ва уларнинг иссиклик режимлари. Фан. 1977. 
[3] Содиков Г. Куёш теплицалари ва парниклари. Т. 1969.
4-асосий савол: Қуёш уйлари ва холодильниклари.
Асосий саволнинг мақсади: 


Қуёш уйларини тузилиши ва ишлаш принциплари ҳамда қуёш холодильниклари, уларнинг 
тузилиши ва ишлаш принциплари билан таништириш.
Идентив ўқув мақсади: 
1. Қуёш уйларини тузилиши ва ишлаш принципини билади. 
2. Қуёш уйларини ҳисобига йил давомида олинадиган иссиқлик миқдорини ҳисоблаб кўрсата олади.
3. Қуёш холодильникларини тузилиши ва ишлаш принципини билади. 
4. Қуёш холодильниги ёрдамида ҳосил қилинаётган ҳарорат тўғрисида тушинчага эга. 
4-савол баёни: 
Ўрта Осиё республикалари хусусан Ўзбекистонимизнинг иқлим шароити ёз ойлари анча 
иссиқ бўлиб, кундуз кунлари ҳаво температураси 40-45 
0
С ва баъзан ундан ҳам юқори кўтарилиши 
ҳаммага маълум. Бундай об–ҳаво шароитида озиқ –овқат маҳсулотларини бузилиб қолишдан сақлаш 
анча қийинлашади. Шунинг учун ҳам сунъий равишда совуқ ҳосил қилишга имкон берадиган 
қурилмалардан фойдаланиш зарур. Бундай қурилмалардан иссиқ об –ҳаво шароитида бинолар 
ичидаги ҳаво ҳароратини пасайтиришда фойдаланиш айниқса катта аҳамиятга эга. 
Республикамиз олимлари олиб бораётган назарий ва экспериментал тадқиқотлар қуёш 
энергияси ҳисобига ишлайдиган совитгич қўрилма–қуёш совитгичини қўриш мумкинлигини 
кўрсатмоқда. Қуввати унчалик катта бўлмаган қуёш совитгичлари электрлаштирилмаган жойларда 
(масалан, яйловларда) чорвадорларнинг кундалик ишлари учун гўшт, ёғ, сутларни ҳамда ичимлик 
сувларни сақлашда айниқса фойдали қурилмалар бўла олади. 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Физика-техника институти ва Бухоро 
ДУ олимлари томонидан тайёрланган ва синаб кўрилган, кундалик турмуш учун мўлжалланган қуёш 
совитгичининг тузилиши ва ишлаш принципи билан танишайлик. Қуёш совитгичининг тузилиши 6-
расмда схематик равишда кўрсатилган бўлиб, унинг асосий қисмлари: генератор-адсорбер, 
конденсатор, рессивер, буғлатгичлар ўзоро кетма-кет уланган.
6-расм. Қуёш совитгичининг тузилиш схемаси. 
Қуёш совитгичининг асосий қисми «иссиқ яшик» типидаги қурилма генератор бўлиб, унинг 
ичида ўзоро параллел трубалар (диаметри 50 мм) коллекторга пайванд қилинган. 
Трубани кукун ҳолидаги кальций хлорид билан тўлдирилади. Аммиак кальций хлориднинг 
бутун ҳажми бўйича ютилади. 
Қуёш радиациясининг «иссиқ яшик» типидаги қурилманинг икки қаватли ойнасидан ўтган 
қисми, генераторнинг қора сиртини қиздиради ва натижада трубалар ичидаги кальций хлорид 100-
110
0
С гача исийди, ундаги ютилган аммиак буғлана бошлайди. Ҳосил бўлаётган 18-20 атм босим 
остида аммиак буғлари конденсатордан ўтиб совиши сабабли суюлади. Суюқ аммиак эса махсус 
идиш рессиверга оқиб тушади ва унда кун давомида йиғила боради (генератор юзига қуёш тушаётган 
вақтда). 
Қуёш ботганда совитгич генератори совиганлигидан генераторда аммиакнинг буғланиши 
тўхтайди ва босим камаяди. Шу вақтдан бошлаб рессивердаги суюқ аммиак устидаги босим 
камайганлигидан аммиак совитиш шкафининг устки қисмида жойлашган буғлатгичга ўтиб буғланади 


ва унинг деворини совитади. Аммиак буғлари эса генератордаги кальций хлорид томонидан 
ютилади. Бу жараён рессиверда йиғилган аммиак томом бўлгунга қадар давом этади. Шундан сўнг, 
қуёш радиацияси совитгич генератори юзига тушишида юқорида баён қилинган процесс яна 
такрорланади. 
Юқорида биз тавсифлаган қуёш совитгичида тажриба тарзида ўтказилган синовларда қуёш 
совитгичининг 1 м
2
сиртидан бир кунда 4 кг муз ҳосил қилиш мумкин бўлади. Синаш вақтида 
совитгич шкафи ичидаги минимал температура +2
0
гача етган. Бу қурилма қўзғалувчан қисмларга эга 
эмас, шу билан бирга электр энергиясини истеъмол қилмаслиги каби афзалликларга эга. Бундан 
ташқари конденсаторни ҳаво билан совитилади. 
Шуни айтиб ўтиш керакки, ҳозирги вактда сутка давомида ишлайверадиган қуёш 
совитгичлар ҳам қуриш мумкин. 
Ўзбекистоннинг иқлим шароитида ёз кунлари жуда иссиқ, қиш кунлар совуқ бўлади. 
Шунинг учун ёз фаслида хоналарни салқин қилиш ва қиш вақтида иситиш зарур бўлиб қолади. 
Биноларни иситиш ва совитиш ишларида қуёш энергиясидан фойдаланиш халқ хужалигида муҳим 
аҳамиятга эга. Чукни биноларни иситишга кўплаб қазилма ёнилғилари сарф бўлмоқда. Қуёш 
энергиясидан фойдаланиб, қазилма ёқилғиларини тежаш мумкин.
Қуёш энергиясидан фойдаланиб уйларни иситиш ва совитишда турли хил қурилмалар 
ишлатилади. Бу қурилмалардан қуёш сув иситгичларида фойдаланишни қараб чиқайлик. 
Уй томининг жанубга қараган нишаб томонига горизонтга 50
0
бурчак остида ўрнатилган 
иссиқ яшик типидаги қуёш сув иситгичи қуёш энергиясини иссиқликка айлантиришга хизмат қилади. 
Қуёш нурлари «иссиқ яшик»нинг ойнали томонидан қурилманинг ичига ўтиб, унинг қора рангга 
бўялган қозонида ютилади ва қозоннинг ичига оқиб кираётган температураси 12-14
0
С бўлган сувни 
исита бошлайди. Бу сув уйнинг шипига ва деворларига ўрнатилган трубалардан оқиб ўтишида 
хоналар исийди. Сув иситгичдаги иссиқ сувнинг температураси 60-70
0
С га тенг бўлади (расм-7). Агар 
хонани иситиш лозим бўлмай қолса, исиган сув уйнинг подвалига ўрнатилган бак аккумуляторда 
йиғила боради. Йиғилган иссиқ сувдан ҳаво булут бўлган кунларда ёки кечаси фойдаланиш мумкин. 
Бак аккумулятор 7-расм.
а- иссиқ сув учун 
б- совук сув учун 
Ниҳоят қуёш энергияси сувни иситиш учун етарли бўлмай қолганда ёнилғи билан ишлайдиган 
қурилма ишга туширилади. 


Ёз вақтида қурилма кундуз куни иссиқ сув билан таъминлаш ва бошқа турли эҳтиёжлар учун 
ишлатилади. 
Кечаси қурилманинг ойна билан қопланган сиртидан юпқа қатлам қилиб сув оқизилади. 
Натижада сув буғланаётганда совиб температураси 12-14 
0
С гача пасаяди (атроф температураси 20
0
С 
дан ошиқ бўлсада) ва совуқ сув учун мўлжалланган бак-аккумуляторда тўпланади. Совиган сув насос 
ёрдамида биноларни совитиш системасига юборилади. Совитиш системаси сифатида уйнинг шипи ва 
деворларига ўрнатилган трубалардан фойдаланилади. Шундай қилиб қуёш қурилмасидан кечаси 
совитиш учун фойдаланилади. Аккумуляцияланган совуқ сувни кундузи насос орқали юқорига 
чиқарилиб, қишда хоналарни иситиш, ёзда совитишда фойдаланилади. 
Тажрибалар кўрсатадики, қурилманинг 1 м
2
сиртидан йил давомида 550 х 10
3
ккал иссиқлик 
олиш мумкин. Бу эса 400 кг кўмирни ёққандаги ажралиб чиққан иссиқлик миқдорига тенгдир. 
Ўзбекистонда қуёш энергияси ёрдамида уйларни иситиш ва совитишни амалга ошириш 
соҳасида илмий-тадқиқот ишарини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Физика-
техника илмий тадқиқот институтида Ғ.Умаров, Р. Авезов ва бошқа олимлар мувоффақиятли олиб 
бормоқдалар.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish