Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги


Давлат молияси назоратини ислоҳ қилиш



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/24
Sana24.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#249734
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
byudjetnoma

Давлат молияси назоратини ислоҳ қилиш
 
2018 йилда Давлат молиявий назорат тизимини тубдан ислоҳ этиш кўзда 
тутилмоқда. Бунга асос бўлиб, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидалари, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон “Коррупцияга қарши 
курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини 
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, 2017-2018 йилларга 
мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг
30-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 
21 августдаги 
ПҚ-3231-сон 
“Таълим 
ва 
тиббиёт 
муассасаларини 
молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада 
такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори. 
Бюджет жараёнининг ҳар бир босқичида ташқи ва ички молиявий 
назоратнинг вазифа ва функцияларини аниқ тақсимлаш, шунингдек, устав 
фондида давлат улуши 50 фоиздан зиёд бўлган ташкилотларда давлат молиявий 
назоратни амалга ошириш масалаларини кўзда тутилмоқда. 
Ислоҳотлар 
давлат 
молиявий 
назорат 
тизимини 
янада 
такомиллаштиришга, давлат молиявий назорати объектларининг бухгалтерия, 
молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларини ўрганиш, таҳлил 


30 
қилиш ҳамда таққослаш асосида давлат маблағлари ва активларини бошқариш 
ва сарфлашни самарадорлигини оширишга қаратилган. 
Олиб борилаётган ислоҳотлар мақсади давлат молиявий назорати 
соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, Ўзбекистон Республикасида 
давлат молиявий назоратини амалга оширишнинг ягона ҳуқуқий ва услубий 
асосларини белгилашдан иборат. 
Ҳозирги вақтда қуйидаги мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон 
Республикасининг қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда: 
1) давлат молиявий назорати турлари, усуллари, шакллари, объектлари, 
принциплари ва стандартларини тартибга солувчи қонунчилик базасини 
шакллантириш; 
2) давлат 
маблағлари ва активларини бошқариш ва сарфлаш 
самарадорлигини ошириш, бюджет ва смета-штат интизомини бузилиш 
ҳолатларини профилактика қилиш, олдини олишда муҳим механизмлардан 
бири сифатида ички аудит ва молиявий назорат хизматини жорий этиш, ички 
аудит ва молиявий назорат хизмати ходимларини сертификациялаш тизимини 
яратиш; 
3) масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш, замонавий ахборот 
технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида текшириш объектлари ва 
мақсадларини аниқлаш учун шароит яратиш; 
4) давлат молиявий назоратини амалга ошириш жараёнида аниқланган 
қонун бузилиши ҳолатларини таснифлашда ягона ёндашувни таъминлаш
шунингдек давлат молиявий назорати жараёнини тизимга солиш учун қонун 
бузилишлари таснифини қўллаш ва Давлат молиявий назорати бўйича ягона 
маълумотлар базаси яратиш; 
5) давлат молиявий назоратини даврийлиги, муддатлари ва ўтказиш 
асосларини аниқ белгилаш. 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган 
вазифаларни бажариш мақсадида, мамлакат раҳбари томонидан давлат 
молиявий назорати тизимини янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор 
қарорлар қабул қилинди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги 
ПФ-5116-сон “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар 
ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ҳисоб палатаси тузилмасида Ўзбекистон 
Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш 
инспекцияси ташкил этилди, унга қуйидаги асосий вазифалар юкланди: 
солиқ солиш тизими, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини таҳлил қилиш 
ва баҳолаш асосида бюджет даромадларини кўпайтириш заҳираларини 
аниқлаш ва уларнинг сафарбар этилишини таъминлаш; 
солиқлар турлари ва ҳудудлар кесимида солиқ ва божхона тўловларининг 
йиғилувчанлик даражасини тизимли таҳлил қилиш, унинг тармоқ ва ҳудудлар 
кесимида пасайишига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг оқибатларини 
аниқлаш; 


31 
ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари ва солиқ тўлаш салоҳиятини ҳисобга 
олган ҳолда Давлат бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичларининг 
холислиги ва асослилигини баҳолаш; 
солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган базани тўлиқ қамраб олиш 
устидан қатъий назорат ўрнатиш, манзилли йўналишлар ва назорат 
дастурларини, шу жумладан солиқ ва бошқа молия органларининг ахборот 
тизимлари маълумотларини таҳлил ва мониторинг қилиш асосида 
шакллантириш;
давлат органлари ва ташкилотларининг солиқлар ва бошқа мажбурий 
тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаларининг 
ишончлилигини баҳолаш;
даромадлар прогнозини сифатли шакллантириш ва бажариш, солиқ 
солинадиган базани кенгайтириш, солиқларнинг йиғилувчанлиги ва солиқ 
тўловчилар ҳисобининг тўлиқлигини таъминлашда молия ва солиқ 
органларининг масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳар томонлама 
кўмаклашиш чораларини кўриш. 
Мамлакатни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида 
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг энг муҳим вазифаларини 
белгилаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг 
тўлиқлигини назорат қилишни таъминлаш мақсадида ҳамда унинг фаолиятини 
ислоқ қилишнинг кейинги босқичга олиб чиқиш имконини берувчи Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон 
“Ўзбекистон 
Республикаси 
Ҳисоб 
палатаси 
фаолиятини 
тубдан 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. 
Мазкур фармон билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси илк бор 
молиявий назорат ва ташқи аудитнинг юқори органи этиб белгиланди: 
биринчидан, ўз ваколатларини мустақил ҳамда барча давлат органлари ва 
ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга 
оширади, ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига 
бўйсунади ҳамда унга ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
палаталарига ҳисобдордир; 
иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентига ўз фаолияти, шу 
жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг 
тўлиқлигини таъминлаш бўйича тизимли равишда ахборот бериб боради. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги 
ПҚ-3231-сон 
“Таълим 
ва 
тиббиёт 
муассасаларини 
молиялаштириш 
механизмини 
ҳамда 
давлат 
молиявий 
назорати 
тизимини 
янада 
такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши муносабати билан 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси 
Давлат молиявий назорати бош бошқармаси этиб қайта ташкил қилинди, 
шунингдек унинг ташкилий тузилмаси, ходимларнинг чекланган умумий сони 
тасдиқланди ва асосий вазифалари белгиланди. 
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Молия вазирлигининг назорат-тафтиш Бош 
бошқармаси фаолияти ва ташкилий тузилмасини такомиллаштиришдан 
ташқари бюджет қонунчилиги бузилишини олдини олиш ва огоҳлантириш 


32 
жараёнида замонавий ахборот технологияларини ва халқаро эътироф этилган 
молиявий назорат стандартларини жорий этиш, масофавий назоратни кенг 
кўламда қўллаш, замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси 
воситасида текшириш объектлари ва мақсадларини аниқлаш йўли билан кам 
самарали 
тафтишларни 
қисқартириш 
билан 
бир 
вақтда 
бюджет 
ташкилотларини текшириш самарадорлигини ошириш назарда тутилган. 
Юқоридаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан 
биринчи марта алоҳида вазирлик ва идораларда ички аудит ва молиявий 
назорат хизматлари ташкил қилинди. Уларнинг асосий вазифаси этиб бюджет 
маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши 
ҳолатларини, шунингдек уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва 
шарт-шароитларни профилактика қилиш, огоҳлантириш ва аниқлаш 
белгиланди. 
Бугунги кунда, замонавий бозор иқтисодиёти шароитида давлат молиявий 
назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш муаммолари давлатлар учун 
энг муҳим масалалардан бири бўлмоқда. Молиявий-иқтисодий инқироз барча 
ривожланган мамлакатларга салбий таъсир этди. Бунда молиявий-иқтисодий 
инқирозни келтириб чиқарган сабабларидан бири бўлиб молиявий ресурсларни, 
шу жумладан давлат маблағларини ортиқча ва назоратсиз сарфланиш бўлди. 
Натижада Греция, Испания, Италия сингари давлатлар дефолт ҳолатига йўл 
қўймаслик учун бюджет маблағларини қатъий тежаш бўйича тезкор чораларни 
кўришга мажбур бўлди. 
Шу нуқтаи назардан, ягона қонун ҳужжатини қабул қилиш масаласи 
муҳим аҳамият касб этмоқда. Лойиҳани ишлаб чиқишда Европа Иттифоқи 
мамлакатлари, шу жумладан Франция, Буюк Британия, Голландия, Македония, 
Хорватия, Черногория, шунингдек Канада, Туркия, Россия Федерацияси, 
Грузия, Қозоғистон, Молдова мамлакатларининг қонунчилиги ва тажрибаси 
ўрганиб чиқилди. 
Давлат молиявий назоратининг миллий тизимларини ривожлантириш 
муайян даражада иғлор хориж тажрибаси ва соҳада эришилган ютуқлардан 
фойдаланиш билан боғлиқлиги ҳисобга олинган. Бунда, ҳар бир мамлакатда 
уларнинг тарихий анъаналари ҳамда ижтимоий ва иқтисодий хусусиятларига 
кўра давлат молиявий назорати тизимида фарқлар мавжудлиги маълум бўлди. 
Давлат молиявий назоратининг асосий элементларидан бири ижро этувчи 
ҳокимият тизими ва тузилмасида ташкилий ўзгаришларни амалга оширишдир. 
Европа Иттифоқи мамлакатларининг тажрибаси шуни кўрсатадики, давлат 
молиявий назоратининг самарали тизимини яратиш учун кўп ҳолатларда 
ваколат ва жавобгарликларни аниқ тақсимлаш асосида “мувофиқлаштириш 
бўйича марказлашган орган (одатда, Молия вазирлиги тизимида) - 
марказлашмаган ички аудит хизматлари (барча ижро этувчи органларда)” 
модели қўлланилади. 
Европа Иттифоқига қўшилиш учун даъвогар мамлакатларнинг кўп йиллик 
ривожланиш тажрибасига асосланган Европа Иттифоқи мамлакатларида Давлат 
ички молиявий назоратини ривожлантириш стратегияси кўринишидаги энг 
мақбул европа тажрибаси шаклланган. 


33 
Лима шаҳрида ўтказилган Халқаро молиявий назорат олий органларининг 
IХ қурултойида (ИНТОСАИ) молиявий назоратнинг асосий тамойиллари эълон 
қилинди, бунда молиявий назорат олий органиларининг назорат фаолиятининг 
асосий мақсади сифатида қуйидагилар: молиявий фаолиятнинг қонунийлиги, 
тўғрилиги, мақсадга мувофиқлиги, тежамкорлиги ва самарадорлиги 
белгиланди. 
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, давлат молиясини самарали 
бошқариш ички назорат ва ички аудитни мажбурий қўллашни назарда тутади. 
Ҳисоб палатаси томонидан мунтазам равишда асосан танланма асосда 
ўтказиладиган ташқи давлат молиявий назоратидан фарқли равишда, ички 
назорат муайян “техник” афзалликларга эга. Жумладан, у мобил, текшириш 
объектлари бўйича текширувчилар томонидан энг яхши кўникмаларнидан 
фойдаланиш, узлуксиз ва катта ҳажмдаги махсус амалларни қўллаш имконини 
беради. 


34 

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish