Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги



Download 0,57 Mb.
bet5/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Қонунийлик принципи - ҳодиса жойини кўздан кечириш ҳаракатини амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Конститутсияси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят ва Жиноят-протсессуал кодексларининг нормалари асосида, амалдаги қонуности меъёрий ҳужжатларнинг талаблари даражасида бажаришни назарда тутади.
Обьективлик принципи - ҳодиса жойида илгари сурилган тусмолнинг қандай эканлигидан қатъи назар, ҳодиса жойидаги излар ва предметлар тадқиқ этилади, қайд этилади ва олинади. Яъни, ҳодиса жойидаги предметлар ва излар терговчи, холислар ва мутахассис томонидан қандай ҳолда топилган бўлса, шундай ҳолда баённома ва унинг иловаларида (фотожадвал, режа-схема) акс эттирилиши кераклигини тақозо этади.
Тўлиқ ва режали ўтказиш принципи - ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида терговчи ва мутахассисдан ҳаракатларнинг кетма-кетлигини тўғри белгилашни талаб қилади. Бу ҳаракатлар кетма-кетлиги оқибатида жиноят излари ёки унга алоқадор далилий манбалар йўқолиб кетмаслиги керак. Ҳаракатларнинг бундай кетма-кетлигига эришиш учун, терговчи ва мутахассис ҳодиса жойидаги предмет ва излар тасодифан келиб қолган, деган фикрдан йироқда бўлиши керак, уларнинг бир-бири ва жиноят ҳодисаси билан ўзаро боғлиқ бўлиши мумкинлигини ҳеч қачон назардан қочирмаслиги зарур. Терговчи жиноятчининг ҳодиса жойидаги ҳаракатини кўз олдига келтиради, ҳодиса жойини кўздан кечириш режасини тузади ва шу режа асосида кўздан кечиришни тўлиқ амалга оширади. Терговчи томонидан ҳодиса жойининг чегаралари аниқланади ва махсус тасмалар ёрдамида ўраб олинади. Шундан сўнг, ҳодиса жойидаги барча предметлар ва излар, жиноятга алоқадор далиллар қидириб топилади, тасвирланади ҳамда ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомасига киритилади.
Ўз вақтида бажариш принципи - терговчи ва ҳодиса жойини кўздан кечириш ҳаракатининг қатнашчиларини ҳодиса жойига зудлик билан етиб келишларини ва кўздан кечиришни кечиктирмасдан бошлашларини назарда тутади. Ушбу шарт бажарилиши билан ҳодиса жойидаги барча предмет ва изларни тўлиқ топиш, тадқиқ қилиш ва қайд этишга эришилади.
Бунда Ҳодиса жойини кўздан кечиришдан олинган маълумотларга қараб суриштирувчи, терговчи тезкор равишда ҳодиса тўғрисида, жиноят содир этган шахслар тўғрисида версияларини илгари суради, жиноят содир этган шахс(лар)ни қидириб, ушлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган тезкор тадбирларни ташкил қилади, гувоҳлантириш ва тергов олиб бориш бўйича амалга ошириладиган ишларни режалаштиради.
Ҳодиса жойини кўздан кечиришни кечиктириш объектив (манфаатдор шахс(лар) томонидан) ва объектив (об-ҳаво, муҳит таъсири) омиллар таъсирида жойнинг ҳолати ўзгаришга, изларни ва бошқа ашёвий далилларнинг тикланмайдиган даражада йўқ бўлиб кетишга олиб келиши мумкин. Бу эса муайян даражада терговни қийинлаштиради. Кўздан кечиришни ташкил қилиш ва амалга оширишда йўл қўйилган камчиликлар ва хатоликларни (бошқа тезкор-қидирув ҳаракатлари каби), одатда, кейинги қилинадиган ишларда тўлдириш ёки тузатиш жуда қийин бўлади. Аммо ҳодиса содир бўлган вақтдан кўздан кечиришгача кўп вақт ўтиб, ҳодиса жойининг асл ҳолати ўзгарган бўлса ҳам, терговчи ҳодиса жойини кўздан кечириши хато ҳисобланади. Чунки ҳатто бундай кечиктириб ўтказилган кўздан кечиришдан ҳам тергов учун аҳамиятли ашёвий далиллар топилиши мумкин.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш тергов ҳаракати билан бир вақтда ёки унинг тугатилиши билан, бошқа тергов ҳаракатлари, тезкор-қидирув тадбирлари ва бошқа ташкилий тадбирлар ўтказилади. Бундай тадбир ва ҳаракатлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: ходимларга кўрсатмалар ва топшириқлар бериш; фуқароларнинг спиртли ичимлик ичганлигини тасдиқлаш учун тиббий кўрикдан ўтказиш; жиноятчиларни «иссиқ изи»дан қидириш; криминалистик ҳисоблардан фойдаланиб жиноятчининг шахсини аниқлаш ёки жиноят ҳодисасига аниқлик киритиш; тинтув ўтказиш; гувоҳларни, жабрланувчи, гумонланувчи ва айбланувчиларни сўроқ қилиш; экс-пертизалар тайинлаш ва ўтказиш; тергов экспериментларини ўтказиш ва бошқалар.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish