Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги


Ҳодиса содир бўлган жойини кўздан кечиришни такомиллаштиришда хориж тажрибаларидан фойдаланишнинг аҳамияти



Download 0,57 Mb.
bet49/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

3.2 Ҳодиса содир бўлган жойини кўздан кечиришни такомиллаштиришда хориж тажрибаларидан фойдаланишнинг аҳамияти. Ҳодиса содир бўлган жойини кўздан кечириш тергов ҳаракатини ўтказишда хориж тажрибасини мисол қилиб, бир қатор хорижий мамлакатларининг Жиноят–процессуал кодекислари ўрганиб чиқилди, хусусан: Қозоқғистон Республикаси Жиноят - процеесуал кодекиси, Туркманистон Республикаси Жиноят - процессуал кодекиси, Тожикистон Республикаси Жиноят - процессуал кодекиси ва Эстония Республикасининг Жиноят-процессуал кодекиси ҳамда Гурзия Республикасининг Жиноят - процессуал кодекслари.
Қозоқғистон Республикаси Жиноят процессуал кодекисида ҳодиса жойини кўздан кечириш тергов харакатини ўтказишнинг процессуал тартиби: Қозоғистон республикаси ЖПКси 219-моддасида ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, жиноий ва бошқа моддий объектларининг изларини аниқлаш ва ҳодисанинг ҳолатини аниқлаш хамда иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқлаш учун дастлабки тергов ҳаракатини олиб бораётган шахс ҳудудни, биноларни, нарсаларни, ҳужжатларни, тирик шахсларни, мурда ва ҳайвонларни текширишни амалга оширади. Экспертни ўтказаётган шахснинг кўрсатмаси ушбу тергов ҳаракатининг барча иштирокчилари учун мажбурийдир.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда муайян қоидаларга кўра - Қозоғистон Республикаси Жиноят процессуал кодекисида қоида тариқасида дарҳол амалга оширилиши керек. Дастлабки терговни олиб бораётган шахс воқеа содир этилган жиноят тўғрисида хабарни олган ҳолда воқеа жойига дарҳол келиши ва текширув ўтказиши шарт.
Агарда дастлабки терговчи ёки суриштирувчининг ўз вақтида келиши мумкин бўлмаган ҳолларда тергов ёки суриштирув органининг бошқа мансабдор шахси томонидан ариза ёки хабар олган тақдирда кўздан кечириш ўтказилиши талаб қилинади. Ушбу ҳолатда суриштирув ходимлари текширув ўтказишга ва тергов олиб бораётган шахс номидан ҳодиса содир бўлган жойни ҳимоя қилиш ва гувохларни аниқлаш, жиноят содир этган шахсларни аниқлаш ва ушлаш, воқеа жойида жабрланганлар бўлса агар эвакуватсия қилиш, мурдаларни транспартировка қилиш ва бошқа такрорий жиноий хатти–ҳаракатлар ва воқеанинг бошқа оқибатларини олдини олишга мажбурдир.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш илмий техника воситалари қўллаш ва ундан керакли натижалар олиш гувохлар иштирокида ўтказилади. Агар воқеа жойини кўздан кечириш вақтида зарурат туғилганда гумон қилинувчининг, жабрланувчининг, гувохнинг ҳамда мутахассиснинг иштирокида амалга ошириш мумкин бўлади.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш вақтида аниқланган излар, нарсалар ва бошқа моддий объектларни кўздан кечириш воқеа жойининг ўзида амалга оширилади. Бироқ текшириш учун жуда узоқ вақтни талаб этса, зарур бўлган мосламаларни олиб ташлаш, ўраш ва мухрлаш, шунингдек бошқа жойга зарар етказмасдан олиб бориш талаб этилади. Воқеа жойини кўздан кешчириш вақтида топилган ва олинган барча нарсалар гувох ва тергов ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига кўриш учун тақдим қилиши керак бўлади. Фақатгина иш учун аҳамиятли бўлган нарсалар олиб қўйилиши мумкин. Олиб қўйилган нарсалар қадоқланиб, мухрланади ва терговни олиб бораётган шахс томонидан тасдиқланади ва бошқа иштирокчиларга гувохлантирилади.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш вақтида зарур ҳолларда ўлчовлар ўтказилиши, схемалар чизилиши ва фотосуратга тушириши мумкини. Тирик одамни кўздан кечиришда унинг кийган кийимлари ва танасининг очиқ қисмларини визуал, ташқи текшириш шаклида амалга оширилади ва унинг натижалари баённомада акс эттирилади. Турар жойларни кўздан кечириш вақтида эса фақат уйнинг вояга етган шахсининг розилиги билан ёки тергов судиниг санкисяси билан амалга оширилади. Унинг натижаси ва натижалари тергов ҳаракатини баённомасида акс эттирилади. Шунингдек турар жойларни кўздан кечириш фақат яшаётган катталарнинг розилиги билан ёки тергов судининг санксяси билан амалга оширилади. Агар у яшайдиган шахслар вояга етмаганлар ёхуд била туриб ақлий ёки бошқа жиддий касалликларга дучор бўлишса ёки экспертиза ўтказилаётганда дастлабки терговни олиб бораётган шахс терговчининг ваколатига эга бўлиши лозим бўлган мажбурий экспертиза кўрсатмасини беради. Шунингдек зарурат бўлганда дастлабки терговни олиб бораётган шахсни турар жой биноларин мажбурий текширишни ишлаб чиқариш хамда кўздан кечириш тўғрисида қарор қабул қилади ва тергов сдига юборади. Қарорда текшириш зарурлигини тасдиқловчи иш материалларининг тасдиқланган нусхалари қўшилсин қарорнинг нусхаси бир вақтнинг ўзида прокурорга юборилсин. Ариза ва келиб тушган мактериалларни тергов судяси кўздан кечиришгарухсат беради ёки рад этади. Судянинг қарори дастлабки терговни олиб бораётгакн шахсга юборилади. Агар турар жой ходиса содир бўлган жой бўлса ва унинг текшируви кечиктирилишига тоқат қилмаса турар жой дастлабки терговни ўтказган шахс буйруғи билан кўздан кечирилиши мумкин. Бу ҳақида тергов судига бир кун ичда кўздан кечириш ҳақида материаллар юбориши мумкин. Тергов судяси эса кўздан кечиришнинг қонунийлигини текширади ва унинг қонунийлик ва ноқонунийлиги тўғрисида қарор қабул қилади, иш материалларига илова қилинади. Кўздан кечиришнинг ноқонунийлиги тўғрисида қарор чиқарилганлиги тақдирида, унинг натижалари ишда далил сифатида қабул қилинмайди.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда агар у йер турар жойи бўлса, катталарнинг иштирокини таьминланиши керак, агар таьминланиши мумкин бўлмаган тақдирда махаллий ижро этувчи органнинг вакиллари таклиф этилади. Дипломатик ваколатхоналар биноларида, шунингдек дипломатик ваколатхоналар аьзолари ва уларнинг оилалари яшайдиган биноларда кўздан кечириш фақат дипломатия ваколатхонаси бошлиғининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг илтимосига биноан ёки унинг розилиги билан ва унинг иштирокида кўздан кечириш мумкин.
Дипломатик вакилнинг розилиги Қозоғистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги орқали сўралади. Кўздан кечиришт давомида прокурорнинг иштирок этиши шарт. Қозоғистон Республикаси ЖПК нинг ҳодиса жойини кўздан кечириш тергов ҳаракатида биринчи кўздан кечириш давомида бирон бир сабабага кўра кўздан кечирилган обьектнинг тафсилотлари кўриб чиқилмаса улар яна кўздан кечирилади. Ҳодиса жойини кўздан кечиришда ашёвий далилларни текшириш ва сақлаш тинтув ва олиб қўйиш тиергоав қилиш ва бошқа тергов ҳаракатлари пайтида ёки дастлабки терговни олиб бораётган шахснинг ташкилот ва фуқароларнинг илтимосига биноан содир этилган ҳодиса содир бўлган жойни ёки биноларни кўздан кечириш пайтида топилган нарсалар Қозоғистон Республикаси ЖПК нинг 220-моддасига асосан кўздан кечириш лозим. Кўздан кечириш давомида кўрсатилган нарсалар текширувдан ўтказилгандан кейин ушбу кодекснинг 118-моддаси қоидаларига мувофиқ ашёвий далил сифатида эьтироф этилиши мумкин. Дастлабки терговни олиб бораётган шахс бу қарорни қабул қилади худди шу қарорда ишда далилларни қолдириш ёки уни эгасига, бошқа шахсларга ёки ташкилотларга топшириш масаласи ҳал этилиш керак. Агар жиноий иш юзасидан жабрланувчи ёки бошқа сабабларга кўра нарсалдар сақланса, суриштирув ва кўздан кечириш тергов ҳаракати видео тасвир билан мухрланиб, иложи борича мухрланган бўлиши ва дастлабки тергов ўтказган шахс кўрсатган жойда сақланиши шарт. Ишга далилларнинг намуналари илова қилиниши мумкин. Қозоғистон Республикаси ЖПК нинг 221-моддасига мувофиқ ҳодиса содир бўлган жойида топилган инсон мурдасини кўздан кечириш топилган жойнинг ўзида ташқи экспертизаси умумий текшириш қоидаларига ва тиббий мутахасиснинг суд тиббиёт сохасида ишловчи мутахасис иштирокида агар унинг иштирок этиши мумкин бўлмаса бошқа шифокорга мувофиқ амалга оширилади. Бошқа мутахассислар ҳам кўздан кечириш жараёнига жалб қилиниши мумин. Таниқли инсон мурдасини суратга олиш, бармоқ изларини олиш, шунингдек эксперт тадқиқотлари учун намуналар олиш, мажбурий ҳисобланади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish