Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги


Ўлчов ускуналари ва кўздан кечиришда улардан



Download 0,57 Mb.
bet46/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Ўлчов ускуналари ва кўздан кечиришда улардан
фойдаланиш
Рулетка. Турли обьектларнинг чизиқли ўлчамлари ва масофаларни ўлчаш учун рулетка қўлланилади. Ҳодиса жойини кўздан кечиришда тасмасининг узунлиги 20 м гача бўлган турли рулеткалар ишлатилади. Рулетка ёрдамида ўлчашларни бажараётганда тасманинг таранг тортилиши ва саноқ бошланиши рулетка тасмасининг нол белгисига мос келаётганига эътибор бериш керак.
Штангенсиркул. Штангенсиркул турли обьектларнинг ташқи ва ички ўлчамларини 0,1 мм аниқликда ўлчаш учун мўлжалланган бўлиб, миллиметрли қўзғалмас чизғич ва қўзғалувчи чизғичлардан ташкил топган. Ҳар бир чизғичда иккитадан оёқча мавжуд: катта ва кичик оёқчалар. Қўзғалмас чизғичда миллиметрли (0 дан 155 гача) бўлинишлар мавжуд. Қўзғалувчан чизғичнинг пастки қисмида ўнта йирикроқ (ҳар бир бўлинишнинг орасидаги масофа 1,9 мм ни ташкил этади) бўлинишлар мавжуд. Ҳар икки чизғичнинг катта оёқчалари бир-бирига жипслаш-тирилганда, ҳар икки чизғичдаги нол шкалалар мос тушиши керак.
Ўлчов лупаси. Ҳодиса жойини кўздан кечиришда криминалистик лупалардан ташқари, кичик ҳажмдаги обьектларнинг ўлчамларини аниқлаш учун ўлчов лупаси ишлатилади. Ўлчов лупаси ўн маротаба катталаштириш имкониятига эга бўлиб, кўриш майдони диаметрда 20 мм ни ташкил этади. Унинг фокус масофаси 25 мм, оптик кучи эса, 40 диоптрияга тенг. Ўлчов лупасига баландлиги 25 мм бўлган штатив бириктирилган, унинг асосида ўлчов шкалали ойна мавжуд. Шкаланинг умумий узунлиги 75 мм га тенг. Ушбу лупа орқали 0,1 мм аниқликда ўлчаш мумкин.
Ўлчов лупаси бошқа лупаларга нисбатан анча устун. Унинг устунлиги шундан иборатки, унинг ёрдамида ашёвий далилларнинг яхши кўринмайдиган, билинмайдиган деталлари тузилишини аниқлаш ҳам да уларнинг аниқ ўлчамлари тўғрисида маълумотларга эга бўлиш мумкин. Масалан, ёзув аломатлари, муҳр ва штамплар, штрихларнинг тузилишини таҳлил этиш мумкин. Ўлчов лупасидан отилган ўқ ва гилзаларни тадқиқ этишда, ўқотар қуролдан қолган жароҳатларни ўрганишда фойдаланиш тавсия этилади. Булардан ташқари, ҳодиса жойида ўлчов лупаси ёрдамида қўл изларидаги папилляр чизиқларнинг сони, папилляр чизиқлар орасидаги масофалар ҳамда турли микрообьектларнинг ўлчамларини аниқлаш яхши самара беради. Бошқа изларни - пойафзал, транспорт воситалари, тиш, толали маҳсулотлар, соч толаларини ўрганишда ҳам ўлчов лупасидан фойдаланиш яхши натижа беради. Ўлчов лупаси ёрдамида обьектларнинг ўлчамлари қуйидагича аниқланади: ўлчов лупасининг ойнаси текширилаётган обьектга шундай жойлаштириладики, бунда ўлчанаётган детаининг бош нуқтаси шкаланинг нолига тўғриланиб, сўнг шкала чизиқлари саналади. Ҳар бир бўлинган шкаланинг қиймати 0,1 мм га тенг (масалан, обьектнинг ўлчами 5-шкалага мос келаётган бўлса, унинг ўлчами 0,5 мм га тенгдир).

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish