Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги



Download 0,57 Mb.
bet48/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Магнитли қидиргич. Ферромагнит (темир, пўлат, никел, чўян ва бошқалар) металлардан тайёрланган буюмларни сув ҳавзалари, ўт-ўланлар, чуқурликларда қидириш ва текширилаётган обьект ёки тупроқ юзасини майда металлардан (масалан, мих, сим бўлакчалари) тозалаш мақсадида магнитли қидиргичлардан фойдаланилади. Ушбу қурилма ферромагнит металлар билан бевосита тўқнашганда, уларни маълум бир масофадан ўзига тортиб олиш хусусиятига эга. Масалан, тўппонча, ўқ, гилза, темир тугмалар, илмоқчалар, пичоқ ва бошқа шунга ўхшаш буюмларни 5—8 см масофадан ўзига тортиб олади. Ушбу қурилманинг ўзаги доимий магнит, якор ва уланиш мосламасидан иборат. Якордан қурилмани тез магнитсизлантириш мақсадида фойдаланилади. Қидирув жараёнида ечиб олинади, қидирув тугаши билан яна ўз жойига жойлаштирилади.
Магнитли қидиргич ёрдамида қидирувни олиб бориш икки вариантда амалга ошиши мумкин:
1. Ер юзасида ёки чуқурлиги бир метргача бўлган сув ҳавзаларида.
2. Кўл, қудуқ, дарё ва бошқа шунга ўхшаш жойлар ҳамда чуқурлиги бир метрдан ортиқ сув ҳавзаларида.
Ер юзасида ёки чуқурлиги бир метргача бўлган сув ҳавзаларида қидирувни олиб бориш учун шарнирнинг (4) учига узайтириш соҳаси (5) ўрнатилади (тегишли узунликда) ва даста (6) билан мустаҳкамланади (8-расм). Кўл, қудуқ, дарё ва бошқа шунга ўхшаш жойлар ҳамда чуқурлиги бир метрдан ортиқ сув ҳавзаларида қидирувни олиб боришни икки усулда амалга ошириш мумкин: биринчисида, шарнирга (4) ҳалқали илмоқ (7) ва арқон (8) уланади (ҳалқали илмоқ ва арқон «Трал» нинг жамламасида ҳам мавжуд). Иккинчисида, шарнир (4) ёғочли ходага ёки юпқа қувурга мустаҳкамланади. Бу усулда қовушқоқ муҳитларда (тоза бўлмаган сув, лойқа, ботқоқжойлар) қидирув оҳб бонш қулайдир.
Магнитли қидиргич билан ишлаш қоидалари. Ўт-ўланлар, дарахтларнинг барглари қалин бўлган жойлар, қалин қор ва лойқа ҳудудларда обьектларни қидириб топишда ер устида қидириш учун мўлжалланган дастали магнитли қидиргичдан фойдаланиш қулайдир. Бунда, магнитли қидиргич дастасидан ушлаб, чап ва ўнгга ҳаракатлантириб, олдингга қараб юрилади, магнитли қидиргичнинг қутблари эса тупроқни гўё «силаганидек» ҳаракатлантирилади. Магнитли қидиргич катта тезлик билан ҳаракатлантирилса, бошқа қаттиқ буюмларга тегиб, зарба олиши билан, магнитнинг кўтариш кучи камаяди, шунинг учун уни ҳаракатлантираётганда эҳтиёткорлик билан ишлаш мақсадга мувофиқдир. Агар текшириладиган ҳудуд катта бўлса, ҳудуд эни икки метрни ташкил этадиган йўл-йўл чизиқларга ажратилади. Бундай тартибдаги ҳаракат ҳудудларни тўла текшириб чиқиш имкониятини яратади.
Майда металл обьектлар билан ифлосланган жойлар текширилаётганда, магнитни тез-тез тозалаб туриш зарурияти туғилади. Ҳар икки қутб металл обьектлар билан тўлган ҳолатда, магнит майдони кучи камаяди, натижада қидирилаётган обьектлар топилмаслиги мумкин.
Чуқур сув ҳавзалари, қудуқ ва бошқа шунга ўхшаш жойларда магнитли қидиргич ёрдамида қидиришни олиб бориш учун арқонга мустаҳкамланган магнитдан фойдаланилади. Бунда магнит сув тубига бир неча бор туширилади. Ҳар гал туширилганда, қидирилаётган обьектнинг минимал ўлчамининг ярмига тенг келадиган ўлчамда силжитган маъқул. Магнитни тушириб кўтараётганда, бир текисда, равон ва кескин ҳаракат қилмасдан ишлаш зарур. Кескин туширилган магнит қаттиқ жисмларга урилиб зарарланиши, кескин кўтариш эса, магнитга илинган обьектларнинг тушиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Сув тубида, катта ва чуқур ҳавзаларда, кўлларда, анҳорларда обьектларни қидириш қайиқ ёрдамида ёки қирғоқда туриб амалга оширилиши мумкин. Бунда магнитли қидиргич узун арқон, ёғоч хода ёки металл қувурга мустаҳкамланади ва қидириш уни судраш орқали амалга оширилади. Қидирувни бошлашдан аввал, тоиа текшириб чиқиш мақсадларида текшириладиган ҳудудни квадратларга бўлиш тавсия этилади.
Ахлат ташланадиган ёки ҳожатхона ўраларида магнитли қидиргич билан ишлаётганда, унга узун ёғоч хода ёки юпқа узун қувур мустаҳкамланади. Магнитни ўрага кескин ҳаракат қилмасдан, секин тушириш керак. Магнитли қидиргич туширилишидан олдин, магнит қутблари елим қопчалар ёрдамида икки қават қилиб ўралади. Ходим тиббий резина қўлқоплари воситасида ишлайди. Магнитли қидиргич туширилаётганда, имкони борича вертикал ҳолатда туширилади. Магнит ўра тубига чўкканидан сўнг, у аста-секин (кескин ҳаракатсиз) турли тарафларга кичик масофаларга силжитилади ва бир текисда аста кўтариб олинади. Ушбу жараён ўра тубининг бир неча ҳудудларида такрорланади. Ҳар сафар магнитли қидиргич кўтариб олинганида, у қутбларига илинган обьектлардан тозаланади. Иш тугагандан сўнг, магнитли қидиргич қутблари оқар сувда тозалаб ювилади ва хлорли сувда, хлорамин ёки бошқа дезинфексияловчи модда ёрдамида ишлов берилади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish