Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги


Ўқотар қуроллардан жароҳатланган мурданинг суд-тиббий экспертизасида умумий саволлардан ташқари, эксперт олдига ҳал этиш учун қуйидаги саволларни қўйиш тавсия этилади



Download 0,57 Mb.
bet29/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Ўқотар қуроллардан жароҳатланган мурданинг суд-тиббий экспертизасида умумий саволлардан ташқари, эксперт олдига ҳал этиш учун қуйидаги саволларни қўйиш тавсия этилади:
1) ушбу жароҳат ўқотар қурол билан етказилганми?
2) агар ушбу жароҳат ўқотар қурол билан етказилган бўлса, жароҳат тешиги икки тарафлама очиқми, бир томони ёпиқ ёки уринма кўринишидами?
3) ушбу жароҳат қандай турдаги ўқ-дори – ўқ, снаряд парчаси (осколка), дроб ёки картеч билан олинган?
4) ушбу жароҳат махсус тайёрланган ўқ-дорилар билан олинмаганми?
5) жароҳатнинг кириш ва чиқиш тешиклари қаерларда жойлашган?
6) мурда кийимларидаги жароҳатларда нечта кириш ва чиқиш тешиклари мавжуд, қайси кириш тешиги қайси чиқиш тешигига мос келади?
7) мурда танасида нечта жароҳат мавжуд?
8) мурда танасидаги жароҳатларнинг сони унинг кийимларидаги жароҳатлар сонига мос келадими, агар мос келмаса, нима сабабдан (масалан, ўқотар қурол билан тананинг очилган жойига жароҳат етказилса, кийимлардаги жароҳатлар сони танадаги жароҳатларнинг сонига мос келмайди)?
9) қайси жароҳат биринчи отиш билан етказилган?
Юқорида кўрсатилганлардан 5–9 гача бўлган саволлар ҳамда ўқотар қурол жароҳатларининг кетма-кетлиги тўғрисидаги савол ишқаланиш ҳалқасининг тадқиқоти орқали ҳал этилади. Дастлабки отишларда ишқаланиш ҳалқаси кейинги отишлардагига нисбатан аниқ, жонлироқ акс этган бўлади. Биринчи отишда қуролнинг мойланганлиги туфайли кириш тешикларида мой зарралари акс этишига кўра, биринчи отиш масаласи ҳал этилади. Бундай тадқиқотлар суд-тиббий экспертиза муассасаларининг физика-техник бўлимларида ўтказилади, айрим пайтларда суд-тиббий ва криминалистик экспертизалар турлари бўйича комплекс экспертиза тайинлаш мақсадга мувофиқдир;
9) жароҳатлар қандай етказилган, ўқнинг якка отилишиданми ёки автомат тарзда отилишиданми?
10) жароҳатнинг умумий йўналиши қандай, жароҳат канали қайси тўқима ва аъзолардан ўтган?
11) отишнинг йўналиши қандай?
12) отиш қандай масофадан бажарилган?
Ушбу кўрсатилган барча саволларни ҳал этишда, мурда танасидаги кийимларда яқиндан отиш аломатларини фош этиш учун, унинг тадқиқотини ўтказиш зарурияти мавжуд, шу боис эксперт-криминалист иштирокида комплекс экспертиза тайинлаш мақсадга мувофиқ;
13) жароҳатлар ўқотар қуролларнинг бир турдаги намунасидан отиш натижасида етказилганми ёки бир неча намунадаги ўқотар қуролдан етказилганми?
Айрим ҳолларда ушбу масалани ҳал этиш кийимлардаги ва танадаги жароҳатларни ўрганиш, кириш ва чиқиш тешикларининг характери, диаметри, жароҳат каналининг характери билан аниқланади. Яқиндан отишда, хусусан, ушбу саволни ҳал этишда порох зарралари ва қурумларнинг кириш тешикларидаги характери билан ҳал этилади;
14) жароҳат қандай турдаги ўқотар қурол билан етказилган?
15) жароҳат қандай калибрдаги қурол билан етказилган?
16) жароҳатни тақдим этилган ўқотар қуролдан жабрланувчининг ўзи ўзига етказиши мумкинми?
17) отиш давомида жабрланувчи ва отувчининг ўзаро жойлашуви қандай бўлган?
17 ва 18-саволларни ҳал этиш учун комплекс экспертиза тайинлаш ва имкон қадар тергов экспериментини ўтказиш мақсадга мувофиқдир;
18) жароҳат каналида ўқнинг қандайдир тўсиқни ёриб ўтилганлигини тасдиқловчи микрозарралар мавжудми, агар мавжуд бўлса, уларнинг табиати қандай?
19) експертизага тақдим этилган предмет тўсиқ вазифасини бажармаганми? Дераза ойнасидан ёки бошқа тўсиқлардан ўтган ўқнинг жароҳат канали микроскоп остида кузатилганда, ушбу тўсиқнинг зарралари аниқланиши мумкин;
20) ушбу жароҳатлар портлашдаги тўлқин зарби натижасида олинмаганми?
21) ушбу жароҳатлар патрон, капсюла, детанатор запали ёки экспертизага тақдим этилган шунга ўхшаш обьектларнинг портлаши натижасида олинмаганми?
22) жабрланувчи порох газлари атмосферасида қолиб кетмаганми? Ушбу савол отишмалар ёпиқ жойда амалга оширилганини аниқлаш мақсадида туғилади. Саволни ҳал этиш учун мурдалар ва тирик шахслар бурнидаги, нафас олиш йўлидаги қурумларнинг тадқиқоти амалга оширилади.16

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish