Т а ф а к к у р . Идрок ва тасаввурларимизда акс этадиган нарса тафаккурда таққосланади, таҳлил қилинади ва умумийлаштирилади. Тафаккур - воқеъликнинг умумийлаштирилган бевосита ва энг тўлиқ ҳамда энг аниқ интиқосидир. Тафаккур жараёнларидаги фикрлар – муҳокама ва тушунчалар тушунилади ва вужудга келади. Одам фикрлаш фаолияти туфайли воқеъликнинг идрок ва тасаввурларидагига қараганда аниқроқ, тўлароқ ва чуқурроқ билиб олади.
Н у т қ. Тафаккур нутққа чамбарчас боғлиқ. Фикрларимиз – нутқ ёрдами билан шаклланади ва ифодаланади. Кишилар нутқ воситасида алоқа қилар эканлар, фикрларини бир-бирлари билан ўртоқлашадилар; одамнинг ҳиссиёти ва интилишлари ҳам нутқда ўз ифодасини топади. Нутқ – кишиларнинг тил воситаси билан алоқа қилиш усулидир.
Д и қ қ а т. Юқорида кўрсатилган психик жараёнларнинг ҳаммаси одамда диққат мавжуд бўлгандагина юзага чиқади. Диққат – онгимизнинг ўзимиз идрок этаётган, тасаввур қилаётган, фикр юритилаётган ва айтаётган нарсамизга қаратиш, бир нуқтага тўплаш демакдир. Диққат ўзига алоҳида билиш жараёни эмас, балки билиш жараёнларнинг актив бориши ва сифатли бўлиши учун зарур шартдир, холос.
Баъзи психологлар (масалан Г.А.Фортунатов) диққатни психик ҳолатларга қўшадилар. Аммо, диққат онг фаоллигининг ўзига алоҳида бир кўриниши эканлигини кейинроқ яққол англашилади. Шу сабабли диққатни ирода соҳасига ҳам қўшиш мумкин.
Одамнинг идрок қилаётган, тасаввур этаётган, фикр юритаётган нарсасига ва қилаётган ишига нисбатан кўнглидан кечаётган ҳар хил ёқимли ва ёқимсиз, хуш ёки нохуш туйғулар эмоционал соҳага (ёки ҳиссиёт соҳасига) киради.
Биз дилимизда хуш ёки нохуш туйғу хис қиламиз, дўстлик, ватанга муҳаббат ҳис қиламиз, уруш оловини ёқувчиларга қарши ғазаб хис қиламиз. Одамнинг эмоционал туйғулари доимо унинг эҳтиёж ва манфаатлари билан боғлиқ бўлади. Одамнинг идрок қилаётган, тасаввур этаётган ва фикр юритаётган нарсасига ва қилаётган ишига ижобий ёки салбий муносабати ҳиссиётда ўз ифодасини топади.
Эмоциялар ҳам жараён, ҳам ҳолат бўлади.
Психик фаолиятнинг юксак кўриниши, яъни ниятимизга (олдиндан ўйлаган мақсадимизга) етмоқ учун шу мақсадга эришиш йўллари ва воситаларини қамраб олиб, шунингдек, учрайдиган қийинчиликларни бартараф қилишда ғайрат кўрсатиб қилинадиган фаолият ирода соҳасига киради.
Ихтиёрий (ирода билан бўладиган) фаолиятни ихтиёрсиз (иродадан ташқари бўладиган) фаолиятдан ажратиш керак. Ихтиёрсиз фаолият ҳаётимиздан ташқари ва англаб, билиб ғайрат кўрсатмасдан туриб юзага чиқади. Ихтиёрий ва ихтиёрсиз фаолият диққат эътиборда ва иш-ҳаракатда кўринади. Шу сабабли ихтиёрсиз диққат билан ихтиёрий диққат, ихтиёрсиз ҳаракатлар билан ихтиёрий (ирода билан бўладиган) ҳаракатлар фарқ қилинади.
Психологик ҳодисалар субъектив кечинмалар акс этиладиган нарса ва ҳодисаларнинг миямиздаги образлари шаклида рўй беради. Аммо, барча субъектив психик ҳодисалар сиртда, организмизнинг хилма-хил ўзгариш ва ҳаракатида: мимика, имо-ишора, нутқ пантомимикада ўз ифодасини топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |