Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


III. ПСИХИК ҲОДИСАЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ



Download 1,71 Mb.
bet4/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

III. ПСИХИК ҲОДИСАЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ
Психик ҳаёт турли-туман ҳодисаларда намоён бўлади. Психик ҳаёт ҳодисаларида психик жараёнлар, психик маҳсуллар ва психик ҳолатлар ажратилади.
Психик процесс – психик ҳодисанинг қонуний, кетма-кет ўзгариши, унинг бир стадия ёки фазодан иккинчи стадия ёки фазога ўтишдир.
Психик маҳсуллар – психик жараёнларнинг натижасидир. Буларга сезги ва идрокларнинг образлари, тасаввурлар, муҳокамалар, тушунчалар шаклидаги субъектив психик масуллар киради.
Ёқимли ва ёқимсиз туйғулар, тинчлик-фаросат, ҳаяжонланиш ва маъюсланиш, уйғоқлик ва уйқу ҳолатлари, дадиллик ва тараддудланиб қолиш ҳолатларини бошдан кечириш ҳолатларга киради.
Хилма-хил психик ҳодисаларни: билиш, эмоционал соҳа (ҳиссиёт соҳаси) ва ирода соҳаси деб учга бўлиш қадимдан бор. Одам онги фаолиятида зоҳир бўладиган ана шу турлар психик функциялар деб аталади.
Билиш ҳодисалари бошқача ақлий, интеллектуал жараёнлар деб аталади. Сезгилар, идрок, хотира, хаёл, тафаккур ва нутқ – билиш жараёнларидир.
С е з г и л а р – муайян пайтда сезги органларимизга: кўрув, эшитув, туйиш, ҳид билиш ва бошқа шу каби органларимизга таъсир этиб турган нарсалардаги айрим ҳоссаларнинг акс этишидир. Масалан, қизил, оқни, ширин, аччиқни, оғир, енгилни сезамиз.
И д р о к - Теварак-атрофимиздаги нарсаларнинг яхлит ҳолда акс этишидир. Масалан, уй, гул, нутқ, музика ва бошқа шу кабиларни идрок этамиз. Нарсалар сезгилар асосида идрок этилади. Сезги ва идрок – теварак-атрофимиздаги нарса ва ҳодисалар ҳамда улардаги хилма-хил ҳоссаларнинг миямиздаги образларидир.
Х о т и р а. Нарса ва ҳодисалар ҳамда улардаги ҳоссаларнинг сезги ва идрок орқали ҳосил бўлган образлари ном - нишонсиз йўқолиб кетмайди - улар миямизда ўрнашиб, сақланиб қолади ва қулай шароитда яна эсимизга тушади. Илгари идрок этилган нарсаларнинг эсимизга туширилган образлари тасаввурлар деб аталади. Сезги ва идрок каби, кўнглимиздан кечган фикр, ҳисларимиз ва қилган ишларимиз ҳам мияга ўрнашиб, сақланиб қолади ва яна эсимизга тушади. Идрок этилган ва кўнгилдан кечган нарсаларнинг миямизга ўрнашиб (эсимизда қолиб), сақланиши ва яна эсимизга тушишидан иборат бўлган ана шу психик фаолият хотира деб аталади.
Ҳ а ё л. Нарса ва ҳодисаларнинг идрок орқали миямизда ҳосил бўладиган образлардан ташқари, ўзимиз бевосита идрок этмаган нарсалар ҳақидаги тасаввурлар ҳам миямиздан катта жой олади. Масалан, ибтидоий одамнинг ҳаёт шароити ҳақидаги тасаввурларимиз, Марсдаги ҳаёт ҳақидаги тасаввуримиз ва шунга ўхшашлар ана шундайдир. Бу тасаввурлар хотирамизда бор тасаввурлар асосида хаёлда (фантазияда) ҳосил бўлади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish