Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet182/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

XV БОБ
ҚОБИЛИЯТ ВА ҚИЗИҚИШ, ҲАВАС
Шахснинг барча ндивидуал хусусиятлари фаолият жараёнида намоён бўлади. Қобилият ва қизиқиш-ҳавас шахснинг асосий индивидуал хусусиятларидир.
I.ҚОБИЛИЯТ
1.Қобилият ва унинг турлари тўғрисида умумий тушунча.
Кишилар турли соҳалардаги фаолиятларида – меҳнат, ўйин, ўқиш ва ижодиётда бирор нарсани тез ёки секин бажаришлари билан бир-бирларидан фарқ қиладилар. Баъзи бир одам бир ишни секинлик билан бажарса, бир киши тезлик билан бажаради. Айрим кишиларнинг фаолиятлари самарали, серунум бўлса, бошқаларники эса кам унум бўлади. Баъзи одамлар ўз ишларида ижодий, оргинал усулларни кўпроқ қўлланса, баъзи бир кишиларнинг ишларида эса бундай усуллар камроқ кўринади. Кишилар фаолиятининг мана шу хусусиятига қараб, биз уларнинг қобилиятлари қандайлигини аниқлаб оламиз.
Қобилият – кишининг муайян фаолиятига бўлган лаёқатидир.
Кишилар қобилияти ниҳоятда хилма-хил бўлади. Ҳар бир касб кишидан меҳнатда, ижодиётда ва ўқиш фаолиятларида тегишли қобилият талаб этади. Киши фаолиятининг ҳар хил турларига мувофиқ, назарий ва амалий қобилиятлларни, математика, техника, музика, адабиёт, педагогика, ҳўжалик, ташкилотчилик ва бошқа соҳаларга оид қобилият турлари бўлади.
Инсон қобилиятининг барча турлари ҳамма одамларга хосдир – ҳар қайси одам маълум даражада киши фаолиятини барча турларига лаёқатли бўлади, лекин, шу билан бир қаторда, кўпчилик фаолиятнинг бир неча соҳасидан ёки ҳатто бир соҳасида салоҳият ортиқроқ бўлади.
Бирор соҳада қобилияти сезиларлироқ бўлиб кўринадиган айрим кишиларни қобилиятли киши (умуман) қобилиятли математик, қобилиятли музикачи, конструктир, рассом ва ҳоказо дейдилар.
Фаолиятнинг бирор тури соҳасида қобилиятнинг пайдо бўлиш даражаси муайян кишининг индивидуал хусусияти билан характерланади.
Қобилиятнинг бундай хусусиятлари мактаб болаларида ҳам кўринади. Баъзи бир ўқувчилар ўзларининг зеҳни ўткирликлари билан, бошқалари поэтик асарларни аниқ идрок қилишликлари билан, учинчиси эса, техник ижодкорлиги билан, тўртинчиси эса, ўзининг лаборатория машғулотларига уста бўлиш ва ҳоказолар билан ажралиб туради.
Айрим кишиларнинг қобилияти биргина соҳада эмас, балки бир неча соҳаларда яққол намоён бўлади. Бундай кишилар ҳар томонлама қобилиятли кишилардир.
Одамнинг қобилиятларида туғма хусусиятлар ҳам намоён бўлади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish