Ўзбекистон республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги фуқаро муҳофазаси институти


Табиатни муҳофаза қилиш тармоғини ривожлантиришга инвестициялар киритиш имкониятлари



Download 301,29 Kb.
bet18/27
Sana30.03.2022
Hajmi301,29 Kb.
#518493
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27
Bog'liq
Абдиев С. 28.06.2021 й

Табиатни муҳофаза қилиш тармоғини ривожлантиришга инвестициялар киритиш имкониятлари:
- табиатдан тежамли фойдаланганлик учун тўловлардан озод қилиш, маҳаллий имтиёзли солиқларни жорий этиш;
- донорлар грантларини жалб этиш;
- тижорат банклари ва халқаро лойиҳа муассасаларининг кредитларини жалб қилиш;
- шахсий акцияли капиталдан фойдаланиш;
- молиялаштиришнинг махсус механизмлари ёрдамида имтиёзли молиялаштириш.
II БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСА

Орол денгизининг қуриши натижасида Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида биохилма-хилликнинг бузилиши, тупроқнинг шўрланиши, ҳаво ва тупроқнниг ифлосланиши каби салбий омиллар ривожланмоқда. Бу ўз навбатида Орол денгизи билан боғлиқ бир қатор экологик фавқулодда вазиятлар содир бўлишига олиб келиши мумкин. Булар қаторига тупроқ ва ер ости сувларининг токсикантлар, оғир металлар, қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган пестицидлар ва бошқа заҳарли химикатлар билан ифлосланиши, сизот сувларнинг кўтарилиши, сув манбалари ва сув олиш жойларининг зарарли моддалар билан ифлосланиши оқибатида ичимлик сувнинг кескин етишмаслиги ва ҳакозо.


Бугунги кунда Орол денгизи билан боғлиқ экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш борасидаги бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда. Бундай тадбирларга қуйидагилар киради: ҳуқуқий, иқтисодий, технологик, ташкилий, кўкаламзорлаштириш ва бошқа йўллар билан чўлланишга қарши кураш.
Олиб борилаётган бундай тадбирларга қарамасдан Орол денгизи билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлиш хавфи долзарблигича қолмоқда. Бу эса Орол денгизи билан боғлиқ фавқулодда вазият оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишини тақозо этади.
III БОБ. ОРОЛ ДЕНГИЗИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОЛОГИК ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТ ОҚИБАТЛАРИНИ КАМАЙТИРИШ
3.1. Орол денгизи ва унинг ҳавзасида экологик вазиятни юмшатиш борасида олиб борилаётган халқаро ҳамкорлик
Ўзбекистон Республикасида кўп йиллардан буён Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш борасида бир қанча давлатлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу борада бир қанча ташаббусларда иштирок этмоқда. Бундай ташаббуслар натижасида 1993 йилда Қозоғистоннинг Қизил ўрда шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари йиғилишиб Орол муаммоларини ҳал этиш, Орол минтақасини экологик соғломлаштириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир биргаликдаги саъй-ҳаракатлар тўғрисидаги битим имзоланди. Шу йили январь ойида Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳамкорлигида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ташкил этилди ҳамда барқарор ривожланиш ва сув хўжалигини бошқариш давлатлараро комиссияси ташкил этилди. Ушбу ташкилотларнинг фаолияти табиий заҳираларни бошқаришга, атроф-муҳит муҳофазаси ва барқарор ривожланиш бўйича муаммоларни ҳал этишга, бу борадаги фаолиятни мувофиқлаштиришга йўналтирилди. БМТ бош ассамблеяси ва сессиялари кузатувчиси ҳисобланган ушбу жамғарма кейинги йилларда Орол денгизи ҳавзасидаги мамлакатларга ёрдам беришга доир иккита асосий дастурни амалга оширди. Ушбу ишларни амалга ошириш учун 2 млрд доллардан ортиқ маблағ йўналтирилди [44].
1993 йил 28 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТ бош ассамблеясида Орол денгизи муаммосини кўтариб чиққан ва жаҳон ҳамжамияти эътиборини Орол муаммоси нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё, балки бутун дунё миқёсидаги глобал – муаммо эканлигига қаратди. Шу йилнинг ўзида Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари томонидан «Орол денгизи ва Оролбўйидаги муаммоларни ҳал этиш, Орол минтақасидаги экологик вазиятни соғломлаштириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича келишув» ҳамда «Орол денгизи ҳавзасидаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича аниқ ҳаракатлар Дастури» қабул қилинди.
1995 йил 24 октябрда Давлатимиз раҳбари БМТ ташкил топганлигининг 50 йиллиги муносабати билан Бош Ассамблеянинг махсус йиғилишида сўзлаган нутқида ҳам Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ ҳолат экологияга, биосферага, ўн миллионлаб кишиларнинг ҳаёт шароити, саломатлиги ва наслига ҳалокатли таъсир кўрсатувчи муаммо эканлигига алоҳида тўхталиб, уни халқаро ҳамжамият, жумладан, БМТнинг ташкилотчилик фаолиятисиз ҳал этиш мумкин эмаслигини таъкидлаган эди.
1995 йилда Марказий Осиё мамлакатлари томонидан уларнинг ҳамкорлигини кенгайтиришга хизмат қиладиган «Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантириш муаммолари бўйича Марказий Осиё давлатлари ва халқаро ҳамжамиятнинг Нукус декларацияси», кейинчалик «Олмаота декларацияси», «Ашхабод декларацияси» каби муҳим ҳужжатлар ҳамда Орол ҳавзасига тегишли дастурлар имзоланди. Уларда минтақадаги давлатларнинг экологик сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалаларида ўзаро бир хил ёндашувга эришиш, халқаро ташкилотлар, донор давлатлар ва бошқа манфаатдор томонларнинг Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ва глобал экологик муаммоларини ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб қувватлашга жалб этиш алоҳида эътиборга олинган. Ушбу келишув ва дастурларнинг мавжудлиги туфайли табиатни муҳофаза қилиш бўйича халқаро муносабатлар ривожланиб бормоқда [45].
Ўзбекистон 12 та атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган халқаро шартномаларга, шу жумладан, «Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўллардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича» (Хелсинки, 1992 йил) ва «Халқаро сув оқимларидан кемалар қатнамайдиган ҳолатларда фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги (1997 йил, Нью-Йорк. БМТ) Конвенцияларига қўшилди.
2000 йилнинг сентябрида Ўзбекистон БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ҳузурида Орол ва Оролбўйи муаммолари Кенгашини тузиш ташаббуси билан чиқди.
Ўзбекистон томонидан 2003 йил 6 майда МДҲ давлатлари орасида биринчилардан бўлиб “Сув ва сувдан тўғри фойдаланиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Шунингдек мамлакат ҳудудидан оқиб ўтувчи 8 та дарё – Қашқадарё, Чирчиқ, Сурхондарё, Зарафшон, Қорадарё, Норин, Амударё ва Сирдарёлар ҳамда давлат аҳамиятига эга бўлган 11 та ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган ҳудудларни ифлосланишдан муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 11 та қарори қабул қилинди. Мамлакатда сувни тежашнинг бир қанча турлари ёрдамида босқичма-босқич зарур бўлган тадбирлар амалга оширила бошланди. Жумладан, ҳар йили 5 минг км. дан ортиқ суғориш, 12 минг км коллектор-дренаж, 50 минг км ариқ тармоқлари тозаланиб, 200 км.дан ортиқ каналлар, 30 км лоток ва 500 км коллектор тармоқлари, 400дан ортиқ гидротехник иншоотлар ва бошқа кўпгина объектларни реконструкция қилиш ишлари олиб борилди. Мазкур муаммони ҳал этиш учун халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ишлари кенг миқёсда олиб борилди. Хусусан, Ўзбекситон томони ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг 2007 йил августида Бишкекда бўлиб ўтган мажлисида минтақа трансчегара сув оқимларидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистоннинг нуқтаи назарини аниқ баён қилди.
Халқаро ҳамжамият томонидан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасида 1995 — 2012 йиллар давомида Оролбўйи минтақасига 1,1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдорда халқаро донорлик кўмаги берилди. Жамғармага аъзо давлатлар томонидан 2003 — 2010 йилларда лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун 2 миллиард доллардан зиёд маблағ ажратилди [46].
2008 йил 12 мартда Тошкентда «Орол муаммоси: унинг аҳоли, ўсимлик ва ҳайвонот олами генофондига таъсири, унинг оқибатларини юмшатиш бўйича халқаро ҳамкорликдаги чоралар» бўйича халқаро конференция ташкил қилинди [47].
Конференцияда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатидан, жумладан, Германия, Греция, Исроил, Ҳиндистон, Хитой, Нидерландия, Россия, Япония, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа давлатлардан, халқаро ва минтақавий ташкилотлардан, молия институтларидан вакиллар ва мутахассислар иштирок этди. Конференцияда Декларация қабул қилиниб, халқаро ташкилотларга, молия институтларига, хорижий ва бошқа донор давлатларга Оролбўйи минтақасида юзага келган вазиятни яхшилашга қаратилган бир қатор лойиҳалар тақдим этилди. БМТ кўмаги билан ўтказилган ушбу анжуманда Орол денгизи ҳавзасидаги мамлакатларга кўмак бериш бўйича 2011-2015 йилларга мўлжалланган Дастур ишлаб чиқилиб, унда 300 дан ортиқ, лойиҳаларга 8,5 млрд. АҚШ долларидан ортик маблағ йўналтириш белгилаб олинди [84].
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан Орол денгизи ҳавзасидаги экологик вазиятни ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш бўйича аниқ ҳаракатлар Дастури ишлаб чиқилди. Қўшимча равишда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қабул қилган қарорлар ижросини таъминлаш учун Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси Ижроия (ОҚХЖ) қўмитасининг Нукус филиали томонидан ҳам бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқилди [66].
Республикамиз Орол муаммоларини ҳал этиш борасида Германия, Франция ва бошқа давлатлар, шунингдек, Глобал экологик фонд, БМТнинг Тараққиёт Дастури, Жаҳон банки каби қатор халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ушбу ҳамкорлик натижасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг аксарияти Орол денгизининг қуриб қолган тубида янги яшил ҳимоя — тўқайзорлар барпо этишга, муҳофаза этиладиган ҳудудлар яратишга, коллектор-дренаж тармоқлари тизимини яхшилашга, Оролбўйи аҳолисининг турмуш даражасини кўтаришга қаратилгандир. Ана шу йўналишда олиб борилаётган ишлар натижасида Орол денгизининг қуриб қолган қисмида саксовул ва бошқа маҳаллий шароитларга мос буталардан
200 минг гектардан зиёд ҳимоя ўрмонзорлари вужудга келтирилди. Орол денгизи ҳавзасидаги сув ресурслари ва атроф-муҳитни бошқариш халқаро лойиҳаси бўйича Сирдарё ва Амударёнинг трансчегаравий оқимларидаги
25 та станция республикалараро коллекторлар сув сарфи ва сифатини аниқловчи замонавий ускуналар, алоқа воситалари, компьютерлар ва бошқа техник ускуналар билан таъминланди. Ўзбекистон Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси Ижроия қўмитаси қошида Минтақавий гидрология маркази ташкил этилишида фаол иштирок этди[85].
2009 йилда халқаро жамғармада иштирок этаётган давлатлар раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Оролни қутқариш Халқаро жамғармасида иштирок этаётган давлатларнинг 2001-2015 йиллар учун фаолият Дастури ва Орол ҳавзаси муаммоларини ҳал этишга жаҳон ҳамжамиятини янада кенгроқ жалб этиш концепцияси илгари сурилди.
2010 йилдан бошлаб «Қорақалпоғистон Республикаси Амударё ҳавзасида ўрмонзорларни сақлаб қолиш ва муҳофаза қилинадиган ҳудудлар тизимини мустаҳкамлаш» деб номланган лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди. Жумладан, Тўрткўл, Беруний, Амударё, Нукус, Чимбой, Кегейли, Қўнғирот ва Тахтакўпир ўрмон хўжаликларининг 47,398 гектарлик ўрмонзорларни ривожлантириш, парваришлаш ишлари бажарилди [86].
Натижада барпо этилган «яшил қалқон»лар чўлланишга қарши самарали тизим эканлигини кўрсатди. 2011 йилда умумий майдони 68,7 минг гектарга тенг Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ташкил этилди. Амударё дельтасида локал ҳавзалар яратишга оид лойиҳа амалга оширилди. Натижада 5 та сув чиқариш иншооти, 45 километрлик дамба қурилди. Сув юзаси 70 минг гектарга тенг муҳандислик асосида бошқариладиган ҳавза яратилди [87].
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон томонидан Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш бўйича хайрия жамоат фонди, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмита, Молия вазирлиги ҳузурида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси тузилиб, улар томонидан кўплаб дастурлар амалга оширилди. Натижада амалга оширилган дастурларнинг самарадорлиги айниқса кейинги йилларда ҳар қачонгидан ҳам ортди.
Оролбўйи минтақасидаги экологик вазиятни яхшилашда қишлоқ хўжалиги экинлари учун сарфланадиган сув миқдорини камайтириш йўли билан Орол денгизига етиб борадиган сув миқдорини ошириш муҳим ўрин тутади. Шунинг учун сув тежамкор технологияларни жорий қилиш мақсадида чет эл тажрибаси ўрганилиб 2010 йилда чет давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Чет мамлакатлардан, хусусан, Украина ва Польшадан интенсив технологиялар асосида парваришланадиган кам сув талаб қиладиган пакана ва ярим пакана олма, нок, олхўри, гилос ва шафтоли кўчатлари олиб келинди. Кўчатлар Тошкент ҳамда Самарқанд вилоятларида экилди. Ушбу боғлар мамлакатнинг тупроқ-иқлим шароитига тез мослашиб, қисқа муддат — орадан бир йил ўтиб, яъни 2011 йилдан бошлаб, мевали боғларнинг ҳар бир гектаридан 50-70 центнергача ҳосил олишга эришилди. Шу билан бирга интенсив боғларни яратиш тадбирлари йилдан-йилга кўпайиб борди. Хусусан, 2014 йилда бундай интенсив боғларнинг майдони 5,6 минг гектарга етказилди. Бундан ташқари, 4,1 минг гектардаги яроқсиз боғлар, 6,1 минг гектарлик токзорлар реконструкция қилинди. Шу ва бошқа омиллар Оролга бориб қуйиладиган сув ҳажмининг нисбатан барқарорлашувини таъминлади.
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга сўнгги икки йилда давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилди ва ушбу ишлар қўллаб қувватланди.
Олиб борилаётган, юқорида келтирилган тадбирларга қарамасдан тобора кучайиб бораётган сув тақчиллиги шароитида қишлоқ хўжалиги экинлари учун сарфланаётган сувдан самарали фойдаланиш, сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни рағбатлантириш, суғориладиган майдонларни сув билан барқарор таъминланишига эришиш мақсадида қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи технологияларга оид қарор имзоланди[17].
Бунинг натижасида 2020 йилнинг ўзида қўшимча 133 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилди [49].
Ҳозирги кунда қарорда белгиланганидек Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини ҳамда ерни лазерли ускуна ёрдамида текислаган ҳолда дискретли суғориш усулини жорий қилиш суръатини беш баробарга ошириш устида, яъни 2021 йилда 230 минг гектар майдонда мазкур технологияларни жорий қилиш ҳамда суғориладиган 200 минг гектар майдонларни лазерли ускуна ёрдамида текислаш орқали сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш устида ишлар олиб борилмоқда ва бу мақсадлар учун 2021 йилда 1,5 триллион сўм маблағ ўзлаштириш кўзда тутилмоқда [50].
Умуман олганда Ўзбекистон 2004-2014 йиллар давомида Оролбўйидаги 36 лойиҳаларга 1 миллиард 200 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ ажратди. Натижада сув манбаларини бошқариш ва улардан тежамкорлик билан фойдаланишга қаратилган юқорида келтирилган туб ислоҳотлар амалга оширилди. Бунинг натижасида мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги аҳоли сони 20 млн дан 31 млнга кўпайишига қарамасдан мамлакат бўйича сув чиқариш ҳажми йилига 80- йиллардаги 64 миллард куб метрдан 51 миллиард куб метрга тушди. Аҳоли жон бошига сувдан фойдаланиш 3 минг куб метрдан 1,7 минг куб метрга камайди. Бу эса Оролбўйига дарё суви оқимини кўпайтириш имконини берди.
Шу билан бирга охирги йилларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалаларига ҳам катта эътибор берилди. Техноген омиллар таъсири натижасида илгари аниқланган чучук эр ости сув заҳираларидан 35-38% ичиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолди. Қорақолпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятлари ичимлик суви маҳаллий манбаларидан деярли маҳрум бўлдилар. Шу сабабдан ушбу ҳудудларга Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидан тоза ичимлик суви этказиб берадиган йирик қувурлар тортилди. Натижада минтақа аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси кескин ортди.
2004-2014 йиллар давомида Орол инқирози таъсир кўрсатган худудларда 740 минг гектар, денгизнинг қуриган тубида 310 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этилди.
2014 йил 5 августда Республикамиз Президенти томонидан қабул қилинган фармойишга (“Орол денгизи ҳавзасида минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича Халқаро конференцияни Урганч шаҳрида ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф – 4330 – сонли Фармойиш) биноан Урганч шаҳрида шу йилнинг 28-29 октябрь кунлари "Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
2015 йилда ОҚХЖ билан Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) ўртасида Орол денгизи ҳавзасини иқлим ўзгаришига мослаштириш ва орол денгизи қуришининг оқибатларини юмшатиш дастурини молиялаштириш учун грант маблағлари ажратиш ҳақида келишув имзоланди.
Лойиҳа Германия билан ҳамкорликда амалга оширилиб, бунинг учун
15 млн. доллар маблағ сарфланди. Бундан ташқари, “Марказий Осиёда сув ресурсларини бошқариш” лойиҳаси учун 34 млн. доллар маблағ сарфланди [51].
2018 йил 27 ноябрь куни эса БМТ Бош қароргоҳида Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди тақдимотига бағишланган юқори даражадаги анжуман бўлиб ўтди.
2018 йилнинг 7-8 июнь кунлари Тошкент шаҳрида “Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар: янгича ёндашувлар, инновацион ечимлар ва инвестициялар” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференция 2018 йил 5-8 июнь кунлари бўлиб ўтган Марказий Осиёнинг иккинчи экологик форуми кунлари доирасида ўтказилди.
Халқаро конференция республикамизнинг соҳага алоқадор вазирлик ва идоралари, ОҚХЖ, Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (МОМЭМ), БМТ Тараққиёт дастури, ЮНЕСКО, Жаҳон банки ва Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ), Ўзбекистондаги ваколатхоналари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори (ЕХҲТ), “Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” АЖ (“Ўзиккиламчиранглиметалл”), Ислом ҳамкорлик ташкилоти фан ва технология соҳасидаги доимий қўмитаси (КОМСТЕК ОИС), Давлатлараро координацион сув хўжалиги комиссияси илмий-ахборот маркази ва бошқа қатор халқаро ва маҳаллий ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ўтказилган анжуманларда ОКХЖ фаолияти доирасида минтақа давлатларининг Оролбўйи муаммоларини ҳал этишга қаратилган амалий ҳаракатларини мувофиқлаштиришга, Орол фожиасининг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича амалга оширилаётган дастурларни ўзига хос инвентаризациядан ўтказишга, Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий иқтисодий вазиятни яхшилашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилишга ва уларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилишга келишиб олинди.
Конференцияларда, шунингдек, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси фаолияти ва Орол денгизи хавзаси муаммолари бўйича янги харакатлар дастури - ПБАМ-4, Марказий Осиёнинг трансчегаравий дарёлари сув ресурсларидан ҳамкорликда фойдаланиш бўйича минтақа давлатлари ҳамкорлигини янада яхшилаш, Оролбўйи ҳудудларини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ва БМТ шафелиги остида Оролбўйи ҳудуди учун инсонлар хавфсизлиги бўйича кўпҳамкорли Траст фондини ташкил этиш, Орлбўйида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар барпо этиш ва уларни ривожлантириш, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмон мелиорация ишларини фаоллаштириш, шунингдек, Орол денгизи экологик муаммолари муҳокамасига ёш мутахассисларни жалб қилиш ва минтақа сув ресурсларидан фойдаланишнинг янгича ёндашувлари ва инновацион ечимларини ишлаб чиқиш каби масалалар кўриб чиқилди. Экологик тоза технологияларга ихтисослашган «Green & Ecological Technologies Central Asia – GETCA 2018», Марказий Осиё халқаро кўргазмаси ташкил этилди. Хорижий ва маҳаллий бизнес вакилларининг жалб қилинган инвестицияларини амалга ошириш учун, Оробўйи минтақасининг экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятини яхшилашга йўналтирилган лойиҳалар тўплами маъқулланди.
Форум доирасида БМТТД Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Оролни қўтқариш халқаро жамғармаси ГЭФ агентлиги ва ОҚХЖ Қозоғистондаги ижроия дирекцияси ўртасида денгизнинг қуриган тубида ўрмон барпо этишни мувофиқлаштириш бўйича ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти фан ва технология соҳасидаги доимий қўмитаси (КОМСТЕК ОИС) ўртасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик Меморандумлари имзоланди
[88].
Ушбу марказ фаолияти доирасида Мўйноқ тумани ҳудудидан
20,3 гектар ер майдони ажратилиб, тажриба синов майдончаси, Орол денгизи иқлимига мос чўл ва шўрга чидамли ўсимликлар учун питомник ташкил этилди. 2019 йилда участкада 14,7 га майдонда шўрга ва чўлга чидамли, кенг баргли, бута ҳамда мойли ўсимликлардан иборат жами 13 турдаги ҳар хил ўсимликларнинг уруғлари, кўчатлари ва қаламчалари экилиб, яхши натижаларга эришилди. 2020 йилда 65 турдаги ноёб қовун навлари, 2 турдаги доривор ўсимликлар, 1100 та мевали дарахт кўчатлари ва 41000 та манзарали дарахт кўчатлари синов тариқасида экилди. Шунингдек яқинда участкада офис ва лаборатория биноси қуриш, хўжалик ичидаги йўлни капитал таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
2019 йил 13 октябрда Республикасида Орол денгизи ва унинг атрофидаги экологик муаммолар юзасидан Хитой ва Ўзбекистон мамлакатлари ҳамкорлигида “Урумчи декларацияси” имзоланди.
Ушбу декларация доирасида ЎзМУ Биология факультети Орол денгизи бўйида иккита ўқув амалий полигонини ташкил этган, Иккинчи ўқув-амалий полигонига эса айнан Хитой фанлар академияси Шинжон Экология
ва география институти билан ҳамкорликда асос солинган. У ерда оролни кўкаламзорлаштириш учун кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда ва кўчатлар ўтказилмоқда. Декларация доираси симпозиумлар ўтказиб бориш кўзда тутилган [89].
2020 йилда яна бир муҳим қарор изоланди (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 февраль куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4597-сон қарори). Ушбу қарорга мувофиқ, Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган “My garden in the Aral Sea” (“Менинг Орол денгизидаги боғим”) агро ва экотуризм лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа доирасида Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа менеджерлари билан ҳамкорликда “My garden in the Aral Sea” лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун 30,4 миллион cўм, «Муйноқ» тажриба-ишлаб чиқариш участкасида 1.8 га майдон ажратилди ва бугунги кунга қадар 11 турдаги жами 1100 та дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди. Ажратилган маблағлар Орол денгизининг қуриши оқибатларини бартараф этишдан ташқари сайёҳлар сонини кўпайтиришга ҳам сарфланади.
Лойиҳани қўллаб-қувватлашга халқаро ва маҳаллий сармоядорлар жалб этилмоқда. Унинг доирасида шу пайтгача Орол денгизи ҳудудида 900 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахтлар экилди. Қўшимча равишда GIZнинг молиявий кўмагида Оролбўйида 3 мингдан ортиқ чўл шароитига мослашган кўчатлар экилади[90].
Шу йилнинг ноябрида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан Хитой фанлар академиясининг Шинжон Экология ва география институти ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида “International Syumposium on Ecological Restoration and Manegement of Aral Sea” (Орол денгизини экологик тиклаш ва бошқариш) мавзуида халқаро симпозиум ўтказилди.
Орол фожеасининг кўлами шунчалик кенг ва мураккабки, уни бутун бир яхлит ҳолатда ва албатта, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамламай туриб, жаҳон ҳамжамиятининг кўмагисиз бартараф этиш ниҳоятда мушкул. Шунингдек, Марказий Осиёда юзага келаётган кўпгина экологик муаммолар глобал миқёсда бўлиб, уларни фақат бир давлат кучи билан бартараф этишнинг иложи йўқ. Бу ўринда Орол денгизи ҳавзасида юзага келган экологик фожиа муносабати билан Марказий Осиё давлатлари томонидан биргаликда кўрилаётган чоралар ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатларнинг самараси ниҳоятда катта эканини исботлаб берди. Шу муносабат билан Ўзбекистон ўз фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган ва барча йўналишдаги ижтимоий-иқтисодий сиёсатни босқичма-босқич экологиялаштириш бўйича собитқадамлик йўлини танлагани ибратга моликдир. Атроф-муҳит муҳофазаси бўйича миллий ҳаракат дастури: атроф-муҳит муҳофазасини ва табиатдан фойдаланишни мувофиқлаштирувчи қонунчилик тизимини яратиш ва уни янада ривожлантириш; ресурс тежовчи, экологик жиҳатдан тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, амалдаги ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш ва такомиллаштириш; атроф-муҳитнинг ҳолати, табиий муҳит сифатини баҳолашни, экологик районлаштиришни мониторинг қилишнинг ягона тизимини жорий этиш; экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш; атроф-муҳит муҳофазаси ва табиатдан фойдаланишда илмий асосланган иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларни яратиш ва жорий этиш; атроф муҳит муҳофазаси, табиатдан фойдаланиш ва табиий офатлардан ҳимояланиш муаммолари бўйича халқаро ҳамкорлик дастурини яратиш, шунингдек, атроф-муҳитга трансчегаравий таъсир бўйича давлатлараро муносабатлар механизмини ишлаб чиқиш ва бу борада ўзаро келишувга эришиш; хўжалик фаолиятини амалга оширишда мақбул экологик таваккалчилик омилларини ҳисобга олиш; инновацион фаолиятнинг экологик-иқтисодий механизмини яратиш сингари стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган.
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ислом тараққиёт банки, Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA), БМТ озиқ-овқат ташкилоти, Қурғоқчилик масалаларини тадқиқ этиш ва таълими бўйича халқаро платформа (IPDRE), АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ECFS ташкилоти ҳамда БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда манфаатдор томонлар иштирокида Кўп тармоқли форум ташкил қилинди.
Орол муаммоси юзасидан бутунжаҳон илғор технологиялар бўйича 2021 йил танлови ўтказилди. Унда инновацион режалар эълон қилинди.


Download 301,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish