Ўзбекистон республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги фуқаро муҳофазаси институти


Экологик фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофазалаш бўйича тадбирлар



Download 301,29 Kb.
bet14/27
Sana30.03.2022
Hajmi301,29 Kb.
#518493
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
Абдиев С. 28.06.2021 й

2.2. Экологик фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофазалаш бўйича тадбирлар
Экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш борасидаги бир қанча тадбирларни амалга оширишни талаб қилади. Бундай тадбирларга қуйидагилар киради:
1. Ҳуқуқий тадбирлар. Бундай тадбирлар атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид қонун ва қарорлар қабул қилишни кўзда тутади. Ушбу тадбирларга, шунингдек, халқаро тажрибани ўрганиш ва халқаро келишувлар ҳам киради.
2. Иқтисодий тадбирлар. Ушбу тадбирлар атроф муҳитга техноген таъсирни камайтириш ва бартараф этишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш учун молиявий сарф харажатларни амалга оширишни кўзда тутади. 3. Технологик тадбирлар. Бундай тадбирлар қишлоқ хўжалиги, қазилма бойликларни ўзлаштириш, металлургия, транспорт соҳасида атроф муҳитнинг энг кам даражада ифлосланишига хизмат қиладиган инновацион ютуқларни амалга тадбиқ этиш, экологик тоза энергия манбаларини жорий этишларни кўзда тутади.
4. Ташкилий тадбирлар. Атроф муҳит муҳит ифлосланишининг олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.
5. Кўкалазорлаштириш. Катта ва кичик аҳоли пункларини, майдонларни кўкаламзорлаштириш. Чўлланиш, шўрланишларга қарши тура оладиган кўкаламларни барпо этиш.
Ҳуқуқий тадбирлар. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қулай экологик муҳитда яшаш, табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга атроф-муҳитга оқилона муносабатда бўлиниши, атроф-муҳитни сақлаб қолиш, наботот ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш борасида тўхтовсиз ишлар олиб борилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50, 54, 55, 100-моддаларида фуқароларнинг атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш мажбурияти белгилаб қўйилган [1].
Ушбу конституциявий меъёрлар асосида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича 30 дан зиёд қонунлар ва 200 яқин қонун ости ҳужжатлари қабул қилинган. Ушбу ҳужжатларда табиатни муҳофаза қилишга, булар жумласига, Ўзбекистон Республикасининг 754-XII-сон 09.12.1992 йилдаги “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, сув ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг 837-сон XII-сон 06.05.1993 йилдаги “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг 353-I-сон 27.12.1996 йилдаги “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, экологик назоратни олиб бориш ва экологик ҳолатни экспертиза қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг 73-сон II-сон 25.05.2000 йилдаги “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 363-сон 27.12.2013 йилдаги “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни, чиқиндилардан фойдаланиш ва қайта ишлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг 362-сон II-сон 05.04.2002 йилдаги “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни, аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг 393-сон 26.08.2015 йилдаги “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг 408-сонли 19.09.2016 йилдаги “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 543-сон
I-сон 26.12.1997 йилдаги “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни, ўрмонларни муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг 475-сонли 16.04.2018 йил “Ўрмон тўғрисида”ги Қонуни, қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил қилиш масалаларига алоҳида эътибор берилган бўлим бу бўйича Ўзбекистон Республикасининг 539-сонли 21.05.2019 йилдаги “Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонунлар қабул қилиниши атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги муҳофаза қилишни ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этди [2-12].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси тасдиқлаш бўйича қарори тасдиқланди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
17 апрелдаги ПҚ-4291-сонли “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, “Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4204-сонли, 22.02.2019 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3823-онли 02.07.2018 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 347-сонли 22.04.2019 йилдаги қарори, “Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда «яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 132-сонли 15.02.2019 йилдаги Вазирлар Маҳкамаси қарори, “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 93-сонли 18.02.22020 йилдаги Вазирлар Маҳкамаси қарори, “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли 11.10.2018 йилдаги Вазирлар Маҳкамаси қарорлари шулар жумласидандир [14,15,16,18,19,20,21].
Бундан ташқари бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги 13 та халқаро конвенция, битимлар ва улар доирасидаги 7 та кўп томонлама халқаро шартномага қўшилди. Биохилма-хилликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича 4 та конвенция, трансчегаравий сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги 2 та конвенция, БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси ва Киото протоколи ҳамда Париж битими, Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция ва Монреаль протоколи, Чиқиндиларни трансчегаравий ташишни тартибга солувчи Базель конвенцияси, Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси шулар жумласидандир.
Экологияга тааллуқли кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилаётганига қарамасдан келажакда янги ишлаб чиқилаётган қонунлар ҳамда уларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларда Ўзбекистоннинг барқарор тараққиётини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий, шу жумладан, биологик ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган иқтисодий ва экологик сиёсатни рўёбга чиқариш учун қўшимча ҳуқуқий асослар яратиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш масалаларини қонунчилик жиҳатидан самарали тартибга солишга, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини оширишга, қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф қилишга, жамоатчилик назорати тизимининг самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилиши лозим.
Экологик муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш нафақат Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши, балки экология ва аҳоли саломатлигини сақлаш билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳам ҳал этишга ҳамда келажак авлодларнинг мусаффо муҳитда яшаш ҳуқуқини кафолатлашга хизмат қилади.

Download 301,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish