Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

Давлат фискал сиёсати – бу давлат бюджети даромад-
лари ва харажатлари таркибий қисмини ўзгартириш орқали 
миллий иқтисодиётга таъсир қилишни англатади.
«Фискал» лотинча «фискус» сўзидан олинган бўлиб, ха-
зина деган маънони билдиради. Бу ўз навбатида «хазина сиё-
сати» деган тушунчани ҳам юзага келтиради. Фискал, яъни 
хазина сиёсатига инсоният тарихида ўтган йирик давлат ар-
бобларидан бири, ўрта асрларда буюк салтанат барпо қилган 
Амир Темур катта эътибор қилган. У давлатни идора қилиш 
тизимини юзага келтиришда асосан хазинани тўлдирувчи 
солиқларга таянган.
Бу давр молияси иқтисодий тизимнинг энг муҳим унсур-
ларидан бири бўлиб, у давлат бошқарувида марказий ўринни 
эгаллаган. Аммо молиявий муносабатлар бу даврда ўз риво-
жида юқори даражага етмаган бўлиб, у аҳоли солиқ тўловига 
нисбатан фақат ўз моҳиятини хазинада топган. Хазина ҳар 
қандай тизимда ҳам давлатни бошқариш воситаси бўлиб хиз-
мат қилган. Шу боис «Темур тузуклари»да «давлату салта-
нат уч нарса билан: мулк, хазина ва лашкар билан тирикдир. 
Доно вазир буларнинг учаласини яхши аҳволда саранжом ту-
тади», деган фикр илгари сурилади.
Фискал сиёсатдан иқтисодиётни тартибга солиш ва унинг 
мувозанатлигини таъминлаш дастаги сифатида фойдаланиш 
ҳақидаги фикр инглиз иқтисодчиси Д.М.Кейнсга мансубдир.
21
21
Кейнс Д.М. «Общая теория занятости, процента и денег». – M.: «Прогресс». 1978. 
Стр. 449.


284
У жамият тараққиёт даражасига таъсир кўрсатувчи омиллар-
нинг уч гуруҳини ажратиб кўрсатиб, биринчи гуруҳга: ишчи 
кучининг миқдори ва малака даражаси, мавжуд ускуналар 
сони ва сифати, татбиқ этиладиган технология, рақобатнинг 
этуклик даражаси, истеъмолчининг диди ва одатлари, тур-
ли жадалликдаги меҳнатнинг оғирлиги, назорат ва ишлаб 
чиқаришни ташкил этишнинг аҳамияти, шунингдек, жами-
ятнинг таркибий тузилишини киритади. Д.Кейнс иккинчи 
гуруҳга мустақил ўзгарувчан омилларни: истеъмолга мойил-
лик, капиталнинг самарадорлиги ва фоиз нормасини; учинчи 
гуруҳга бандлик ва миллий даромад ҳажмини киритган. 
Д.Кейнс иқтисодиётга давлатнинг аралашувни мустақил 
ўзгарувчан омилларга ажратиб, у бандлик ва миллий даро-
мад ҳажмига таъсир кўрсатади деб ҳисобланган. Бунда ҳал 
қилувчи шарт сифатида давлат фискал ва пул кредит сиёсати 
инвестицияларни рағбатлантиришда намоён бўлади, деб кўр-
сатади.
Cолиқлар фискал сиёсатнинг бир қисми сифатида на-
моён бўлишини К.Макконелл ва С.Брю кўрсатиб, уни 
рағбатлантирувчи ва тўсқинлик қилувчи сиёсатлар сифатида 
ифодалашга алоҳида эътибор қаратади.
«Фискал сиёсатнинг асосий мақсади, – деб ёзишади 
улар, – ишсизлик ва инфляцияни тугатишдан иборатдир. Та-
наззул даврида кун тартибида рағбатлантирувчи фискал сиё-
сат тўғрисидаги масала пайдо бўлади. У қуйидагиларни ўз 
ичига олади: (1) давлат харажатларининг кўпайиши ёки (2) 
солиқларнинг пасайиши ёхуд (1) ва (2)ни бирга қўшиб олиб 
бориш.
Агар иқтисодиётда ортиқча талаб туфайли пайдо бўлган 
инфляция содир бўлса, бунга тўсқинлик қилувчи фискал 
сиёсат мос келади. Бундай фискал сиёсат қуйидагиларни ўз 
ичига олади: (1) ҳукумат харажатларининг камайиши, ёхуд 
(2) солиқларнинг кўпайиши, ёхуд (1) ва (2)нинг бирга қўшиб 
олиб борилиши. Мабодо фискал сиёсат олдида иқтисодиёт 
олдида инфляция устидан назорат қилиш муаммоси туради-
ган бўлса, ҳукумат бюджетининг ижобий қолдиғига таяни-
ши лозим»
22
.
22
Макконелл Б., Стенла Брю С.Л. Экономикс: принципы, проблемы и политика. Перевод 
с англ. 2 том. Изд. «Республика», 1992.


285
ХХ асрнинг 20-йилларига келиб, давлат молия сиёсати 
неоклассик оқим вакилларининг концепциясига асослан-
ган, унинг асосий йўналиши қуйидагилардан иборат бўлган: 
давлатнинг иқтисодиётга аралашмаслиги; эркин рақобатга 
асосланган хўжалик фаолиятини тартиблашда бозор меха-
низмидан самарали фойдаланиш.
Давлат монополистик капитализмининг ривожланиши 
оқибатида, 30-60 йилларга келиб молиявий сиёсат негизида 
асосан кейнсчилик ва неокейнсчилик оқим мактабларининг 
иқтисодий концепциялари жой олди.
Кейинчалик йўналишининг молиявий концепциясида 
қуйидаги асосий йўналишлар устуворликни эгаллаган;
- кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнининг 
барча муҳим муаммоларини ресурслар таклифини ўрганиш 
билан эмас, балки ресурсларнинг сотилишини таъминловчи 
талаб нуқтаи назаридан қараб чиқиш зарур;
- капиталистик иқтисодиёт ҳар доим ҳам ўзини-ўзи тар-
тибга солишга лаёқатли эмас. Шундай экан, меҳнат ва ка-
питал юқори даражада умумлашган шароитда давлатнинг 
иқтисодий жараёнларга аралашуви муқаррардир. Бунда дав-
лат томонидан тартибга солиш иқтисодиётни нарх ёрдамида 
тартиблаш механизми орқали тўлдириб борилиши зарур;
- такрор ишлаб чиқариш жараёнида юзага келади-
ган ортиқча ишлаб чиқариш, иқтисодий беқарорлик 
ҳолатларининг сабаби талабнинг этишмаслигидандир, шун-
дай экан, иқтисодиётдаги мувозанатни таъминлаш муаммо-
сини талаб нуқтаи назаридан ҳал қилиш зарур. Бунинг учун 
Кейнс «самарали талаб» тушунчасини киритадики, у даромад 
ва бандлик, истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги мувоза-
натни ўзида мужассамлаштиради;
- давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишдаги муҳим да-
стаги бу бюджет сиёсатидир. Давлат бюджети ва молиявий сиё-
сатнинг асосий мақсади ишчи кучи ва ишлаб чиқариш ускуна-
ларининг бандлигини таъминлашдан иборатдир
23
.
Иқтисодиётнинг циклик ривожланиши ва кризисларни 
бартараф этишнинг асосий дастаги бу – давлат харажатлари-
23
Кейнс Д.М. «Общая теория занятости, процента и денег». – M.: «Прогресс». 1978. 
стр. 142


286
дир. Кейнснинг фикрича, унинг шаклланиши, тузилиши ва 
ўсиши «самарали талаб»га эришишдаги муҳим омилдир.
Шундай қилиб, Кейнс давлат монополистик капита-
лислик иқтисодиётни тартибга солишда янги молия на-
зариясининг устувор йўналишини ишлаб чиқди. Мазкур 
молиявий сиёсат Кейнс издошлари томонидан (Амери-
када – Р.Ҳаррод, А.Оукен, У.Хеллер, Буюк Британияда 
– Ж.Вайсман, Францияда – Ф.Перру, Японияда – К.Эми, 
Х.Итолар) амалиётга жорий этилди. Бу 40-60 йилларда 
иқтисодиётни тартибга солишда ижобий натижаларни бер-
ди. 70-йилларгача кўпчилик етакчи Ғарб давлатларнинг 
молия назарияси ва амалиёти асосида Кейнс назарияси 
қоидалари ётади.
Неоконсерваторлар Кейнс таълимотининг айрим камчи-
ликларини топиб, унга муқобил ўз концепцияларини илгари 
суради. Булар асосан қуйидагилардан иборат:
Кейнс концепциясидаги инфляцияни жиловлаш, ишлаб 
чиқариш ва бандликни кенгайтиришда молиявий дастаклар-
дан фойдаланиш тўғрисидаги фикрига қарши муомаладаги 
пул миқдорини камайтириш ҳақидаги ғоялари; 
1. Солиқларнинг тез ўсиши ишлаб чиқарувчи ва тадбиркор-
ларнинг моддий манфаатдорлигини пасайтириб юбориши са-
бабли таклифни кенгайтириш орқали истеъмолчилик талабини 
мувозанатлаштириш, солиқларни рационал даражада пасай-
тириб, эркин хусусий тадбиркорлик ва бозор рақобатини ри-
вожлантириш тўғрисидаги фикрлари.
2. Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви фақатгина айрим 
хизматлар, хўжалик фаолиятини ҳимоя қилиш билан чекла-
ниши кераклиги тўғрисидаги фикрлари.
Фискал сиёсат олдига қўйилган мақсад ва вазифалардан 
келиб чиқиб, унинг учта йўналиши, яъни иқтисодий ўсишни 
рағбатлантириш, барқарорлаштириш ва иқтисодий фаолият-
ни чегаралаш сиёсатларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мум-
кин.
Иқтисодий ўсиш мақсадларидан келиб чиқиб, фискал сиё-
сат бандлик даражасини ва шу орқали ЯИМ реал ҳажмини 
оширишга йўналтирилади. Бунда рағбатлантирувчи фискал 
сиёсатнинг дастаклари давлат харажатларининг ўсиши ва 
солиқ ставкаларининг пасайиши ҳисобланади.


287
Бошқача айтганда, ҳозирги даврда давлатнинг бюджет 
барқарорлигини таъминлашга қаратилган молиявий сиё-
сати иқтисодий инқироз ёки турғунлик даврида бюджет 
тақчиллигини бартараф этиш мақсадларига қаратилиши за-
рур.
Агар давлат ўзининг фискал ва харажатлар сиёсатидан 
фойдаланиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини бир меъёрда 
ушлаб туришга ва нархларнинг барқарорлигини таъминла-
шга интилса, бунда унинг иқтисодиётни барқарорлаштириш 
орқали иқтисодий жараёнларини рағбатлантириш ёки ушлаб 
туришга қаратилган молиявий сиёсат турлича мақсадни кўз-
лаб, бир-биридан фарқланади.
Давлатнинг иқтисодий фаолликни чеклаш сиёсати реал 
ЯММ ҳажмининг потенциал даражасидан кескин фарқ 
қилишини камайтиришга йўналтирилиб, бу айни вақтда 
иқтисодий ўсиш ва унинг таназзули даврларида инфляция 
ва ишлаб чиқаришдаги инқирозли жараёнлардан қочишга 
қаратилади.
Иқтисодиётнинг циклли ривожланишини тартибга со-
лиш орқали макроиқтисодий мувозанатни таъминлаб бо-
ришга қаратилган фискал сиёсат бир қатор молиявий во-
сита ва иқтисодий дастаклар ёрдамида амалга оширилади. 
Қўлланиладиган бу барча молиявий восита ва дастаклар 
биргаликда тартибга солишнинг молиявий механизмини 
ташкил қилади.
Маълумки, иқтисодиёт назарияси ва амалий ҳаётда фис-
кал сиёсатнинг иккита тури ажратилади:
1. Дискрецион фискал сиёсат ёки бевосита давлат томо-
нидан амалга ошириладиган сиёсат.
2. Недискрецион фискал сиёсат ёки автоматик равишда 
барқарорлашувчи сиёсат.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish