Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугагач, унинг амал қилиш муддатини узайтириш
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугаши тегишли ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган юридик шахс ёки якка тартибдаги тад-
биркорнинг ҳуқуқини тугашини билдиради. Шу билан боғлиқ ҳолда Қонунннг 15-моддасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугагач, у тадбиркорлик субъектининг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Ушбу норма “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасида назарда тутилган фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тартиби билан аналогия бўйича қўйилган.
Рухсатномани амал қилиш муддатини узайтиришга аниқ мисол тариқасида юқорида келтирилган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг 41-бандини келтириш мумкин, унга кўра ер қаъридан фойдаланиш муддати ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини берган органга йўлланган аризаси бўйича ер қаъридан фойдаланувчи томонидан лицензияда белгиланган шартлар бажарилганда ва ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини тугаллаш, шунингдек фойдали қазилмалар конларини ишга тушириш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ёхуд фойдали қазилмаларни кавлаб олиш корхона- ларини ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ёки консервация қилиш ишларини амалга ошириш зарур бўлганда ер қаъридан фойдаланиш муддати тамом бўлишидан олти ойдан кечикмай узайтирилиши мумкин.
Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат- нинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ариза ваколатли органга мазкур ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар топширилиши керак. Шунга кўра, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтиришнинг мавжуд тартиби тадбиркорлик субъекти ўз вақтида тегишли аризани зарур барча ҳужжатларни илова қилганда ҳолда топшириши ҳисобланади. Ўз вақтида дейилганда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар бўлган муддат тушунилади. Акс ҳолда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш имконсиз бўлиб қолади, чунки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат мавжуд бўлмайди ва тадбиркорлик субъекти рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш лозим бўлади (узайтириш эмас).
Шуни таъкидлаш лозимки, амалдаги айрим рухсат бериш тартиб-таомилла- ридан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда “ариза рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар топширилиши керак” деган қоида белгилаш билан чекланмасдан, балки тадбиркорлик субъекти тегишли рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни узайтириш ҳақидаги аризани топшириши керак бўлган конкрет муддат белгиланган. Ўзбекистон Респуб- ликаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарори билан тасдиқланган Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узай-
тириш тўғрисидаги ариза ишчи органга рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддати тамом бўлишидан камида 15 кун олдин берилиши керак.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади, яъни тадбиркорлик субъекти ваколатли органга Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган барча зарур ҳужжатларни топшириши керак. Масалан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси, шунингдек рух- сат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар сифатида фақат тадбиркорлик субъектининг ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини тасдиқлаш билан бевосита боғлиқ бўлган, шунингдек мавжуд бўлмаслиги ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш чоғида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зиён ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳужжатлар белгиланиши мумкин.
Тадбиркорлик субъектининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризасини ваколатли орган томонидан кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддатлари рухсат бериш тартиб-тао- милларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда белгилаб қўйилади ва тадбиркорлик субъектининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан қабул қилиб олинган санадан эътиборан, шу жумладан рухсат этиш хусусиятига эга зарур ҳужжатлар “бир дарча” орқали бериладиган ҳолларда ўттиз иш кунидан ошмаслиги керак.
Қонуннинг 15-моддасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади деган норманинг мавжуд- лиги, ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни узайтирини рад этиш ваколатига ҳам эга эканлигини билдиради. Бунда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад қилишнинг асослари бўлиб, фақат Қонуннинг 20-моддасида белгиланган ҳолатлар бўлиши мумкин. Масалан, тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги аниқланган ҳолатларда ваколатли орган тадбиркорлик субъектига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиши шарт.
Қонуннинг 15-моддасида мустаҳкамланган нормалардан келиб чиқиб, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ариза ваколатли органга мазкур ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар топширилиши керак, тадбиркорлар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани топшириш муддатни ўтказиб юбориш ушбу аризани қаноатланти- ришни рад қилишга асос бўлади.