Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда ҳам ўхшаш нормалар мустаҳкамланган.
Юридик шахснинг жойлашган жойини(почта манзили) ўзгариши ҳақида тўхталганда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 46-моддасига мувофиқ юридик шахснинг жойлашган ери, агар қонунга мувофиқ юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, у давлат рўйхатидан ўтказилган жой билан белгиланади.
Кодекснинг ушбу моддасига боғлиқ юридик шахс почта манзилига эга бўлиши лозим, юридик шахс ўзи билан бўладиган алоқа амалга оширила- диган почта манзилига эга бўлиши лозим ҳамда ўзининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида ваколатли давлат органларини хабардор этиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ–357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 36-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари ўз почта манзили ўзгарган тақдирда ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. Бунда давлат божи олинмайди. Рўйхатдан ўтказувчи органлар хабарномани олгандан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларини хабардор қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда ўхшаш нормалар мустаҳкамланган.
Жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгариши
Жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгаришини Қонуннинг 24-моддаси рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлашти- ришнинг асоси сифатида белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 19-моддасига мувофиқ фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 227-моддасига мувофиқ фамилия, исм ва ота исми ўзгартирилганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарлари ёзувларига тегишли ўзгартишлар киритади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ–357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Вазир- лар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ якка тартибдаги тадбирокорга берилган уни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада фаолият амалга ошириладиган жой кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ–357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом- нинг 37-бандига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркор унга берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилган фаолият жойи ўзгарган тақдирда, ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Рўйхатдан ўтказувчи органлар хабарно- мани олган пайтдан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказувчи ва давлат солиқ хизмати органлари кўрсатиб ўтилган ахборотни олганларидан кейин уч кун муддатда якка тартибдаги тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида ёзма равишда хабар беришлари шарт.
Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида
Do'stlaringiz bilan baham: |