Рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги айрим низомларда тегишли йиғимларни тўлаш зарурияти мавжуд эмаслиги
Қонуннинг 17-моддасидан келиб чиқиб, айрим рухсат бериш тартиб-тао- милларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда белгиланган ҳолларда тадбиркорлик субъектининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиққанлик учун, шунингдек рухсат этиш хусуси- ятига эга ҳужжатни берганлик ёки унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун йиғимларни ундириш назарда тутилмаслиги мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар кўрсатилган рўйхатда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар орасида тадбиркорлик субъектининг уларни бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиққанлик учун, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик ёки унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун йиғимлар белгиланмаган. Шундай ҳужжатларга мисол тариқасида қуйидагиларни келтириш мумкин: суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома (Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга қаранг) қонунчиликда белгиланган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капитал) акцияларни(улушларни) олиш учун олдиндан розилигини олиш (Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230- сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларни олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисидаги низомга қаранг)
ва бошқалар.
БОБ. РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА ҲУЖЖАТНИНГ ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ ВА УНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБ- ТАОМИЛИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, уни дубликатинибериш
Қонуннинг 21-моддасида назарда тутилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда тадбиркорлик субъектининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.
Ваколатли орган ариза, шунингдек ҳужжат яроқсиз ҳолга келган тақдирда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг асл нусхаси ҳамда агарда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган ҳолда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг дубликати берилганлиги учун тадбиркорлик субъекти томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг дубликатини бериши (юбориши) шарт.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда тадбиркорлик субъекти унинг дубликатини олиш ҳуқуқига эга. Масалан, ВазирларМаҳкамасининг2013йил6ноябрдаги298-сонқарорибилан тасдиқланган Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандига мувофиқ қайта ташкил этишга рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда суғурталовчининг аризасига кўра унинг дубликати берилади. Мазкур Низомнинг 20-бандида ваколатли орган қайта ташкил этишга рухсатнома дубликатини ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, шунингдек қайта ташкил этишга рухсатноманинг асл нусхасини — у яроқсиз ҳолга келган тақдирда беришга (юборишга) мажбур.
Дубликатни бериш тўғрисидаги нормалар фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонунчиликда ҳам мавжуд. Жумладан, “Фаолиятнинг айримтурларинилицензиялаштўғрисида”гиҚонуннинг18-моддасидалицензия йўқолган тақдирда, лицензиатнинг аризасига биноан унинг дубликати берилади.