Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишига маълум муддат белгилаш
Шу билан биргаликда қоида тариқасида муайян фаолият турларини амалга оширишга бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг айрим турлари ушбу фаолият турининг хусусиятидан келиб чиқиб, маълум муддатга берилиши мумкин. Қонуннинг 15-моддасида рухсат этиш хусусиятига эга
тегишли ҳужжат ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш хусусияти ва шартларини ҳисобга олган ҳолда чекланмаган муддатга берилиши мумкин бўлмаган ҳолларда, рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларга нисбатан амал қилиш муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин- лиги назарда тутилган.
Масалан, ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиянинг (Рўйхатнинг 107-бандида назарда тутилган) амал қилиш муддати қонунчиликда чекланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти- нинг 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғри- сидаги низомнинг 40-бандига мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш муддатлари лицензияда кўрсатилади ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ҳисобланади. “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ ер қаъри участкаларидан муддатли фойдаланишга:
а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун — беш йилгача муддатга;
б) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун — фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосила- ларни ишга солишнинг техник-иқтисодий асосларда белгиланган муддатига; в) нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун — икки йилгача
муддатга берилади.
Рўйхатнинг 43-бандида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит йўли билан алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг олиб ўтилишига рухсатномаси ҳам муддатли характерига эга. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 октябрдаги “Акциз солиғига тортиладиган айрим турдаги товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит йўли билан олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-703-сон қарорининг 2-бандида Ўзбе- кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит йўли билан алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг олиб ўтилишига рухсат бериш тўғрисидаги қарорининг амал қилиш муддати қарор қабул қилинган кундан бошлаб узоғи билан олти ойни ташкил этади деб белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |