Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) 91-бандида техник регламентлар; стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар (стан- дартлар, стандартлаштириш бўйича қоидалар ва нормалар, техник-иқтисо- дий маълумотлар классификаторлари); санитария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари; шаҳарсозлик, экологик нормалар ва қоидаларга кирмайдиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмайди, деб белги- ланган. Ушбу ҳужжатларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга тегишли, деб топиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун- нинг 9-моддасида тадбиркорлик субъектларининг хавфсизлик, экология, сани- тария, гигиена ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этишлари шарт, деб белгиланган.
Тадбиркорлик субъектларининг экология, санитария, гигиена ва бошқа норма ҳамда қоидаларга риоя қилиш мажбурияти билан бирга рухсат беришга доир талаб ва шартлари қаторида тегишли ваколатли орган томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатларга риоя қилиш мажбурияти ҳам назарда тутилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларининг 121-бандидаги нормани мисол қилиб, келтириш мумкин.
Юқоридаги бандга кўра, хавфли юклар тўлиқ комплектли ва махсус авто- транспорт воситалари учун амалдаги норматив ҳужжатларга (техник топшириқлар, тайёрлаш, синаш ва қабул қилишга техник шартларга) ҳамда автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) га техник ҳужжатларга мувофиқ тайёрланиши керак бўлган фақат махсус ёки махсус мослаштирилган автотранспорт воситалари билан ташилиши керак.
Шуни таъкидлаш керакки, “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғри- сида”ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, амалдаги, ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинган техник регламентлар тўғрисидаги ахборот билан юридик ва жисмоний шахслар эркин фойдалана оладиган бўлиши керак. Шунингдек, мазкур Қонуннинг 13-моддасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фонди Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан ҳамда ўз ваколатлари доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ваколатли давлат органлари томонидан шакллантирилиши белгиланган. Техник жиҳатдан тартибга солиш
соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фонди умумий ва махсус техник регламентлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 май- даги 86-сон қарори билан тасдиқланган Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг давлат фондини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига мувофиқ Давлат фонди: а) юридик ва жисмоний шахсларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тўғрисида тўлиқ, ишончли ва ўз вақтида ахборот бериш; б) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида фан ва техниканинг замонавий ютуқларидан фойдаланишга кўмаклашиш; в) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тўғрисидаги ахборотларнинг ошкоралигини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда қонунчиликка, тегишли ваколатли орган томо- нидан тасдиқланган норматив ҳужжатларга, шунингдек экологик, санитар-ги- гиеник ва бошқа норма ва қоидаларига мажбурий тартибда риоя қилишни таъминлаш учун шароит яратиш мақсадида давлат томонидан тадбиркорлик субъектларига юқоридаги ҳужжатлар учун ошкоралигини таъминлаш учун зарур чора тадбирлар кўрилади.
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун- нинг 30-моддасига мувофиқ давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларига мазкур субъектларнинг ҳуқуқлари ва Қонуний манфаатларига дахлдор қонун ҳужжатлари, ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт. Ахборот- дан фойдаланиш қонун ҳужжатларини ва тегишли материалларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва Қонуний манфаатларига дахлдор ахборот бепул тақдим этилади, бошқа ахборотни тақдим этганлик учун эса белгиланган тартибда ҳақ ундирилиши мумкин.
Бундан ташқари, Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ рухсат бериш тартиб-та- омиллари масалалари юзасидан тадбиркорлик субъектларининг оғзаки ёки ёзма сўровига кўра бепул тўлиқ ахборот ва малакали маслаҳатлар (тушунтиришлар) беради, тадбиркорлик субъектлари рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомлар билан монеликсиз танишиб чиқиши ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар монеликсиз тақдим этилиши учун шарт-шароитлар яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |