Жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг унга давлат рўйха- тидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда; ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни ичида ваколатли органни хабордор қилиш.
Жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми,
отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни ичида ваколатли органни хабордор қилишни рухсат беришга доир талаб ва шартларга киритиш мумкин.
Ушбу қоида Қонуннинг 24-моддасидан келиб чиқади ва тегишли юридик фактлар юз берганда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмий- лаштириш зарурати билан боғлиқ. Демак, Қонуннинг ушбу моддасига мувофиқ:
юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни ичида ваколатли органга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт;
жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг унга давлат рўйха- тидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни ичида ваколатли органга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмий- лаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.
Шундай қилиб, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ваколатли органни хабар қилиши шарт бўлган юридик фактлар билан, якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига хабардор қилиш мажбурияти юклатилган юридик фактлар фарқ қилади. Агар юридик шахс номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги ҳақида хабардор қилиши шарт бўлса, якка тартибдаги тадбиркор эса ваколатли органни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарганлиги ҳақида хабардор қилиш шарт.
Тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган норматив ҳужжат- ларига, шунингдек экологик, санитар-гигиеник ва бошқа норма ва қоидаларига мажбурий тартибда риоя қилиш.
Рухсат беришга доир талаб ва шартларнинг рўйхатида кейингиси тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатларига, шунинг- дек экологик, санитар-гигиеник ва бошқа норма ва қоидаларига мажбурий тартибда риоя қилишдир.
Маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талаб- ларни белгилаш, қўллаш ва бажариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. Ушбу Қонунга мувофиқ техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринария-санитария, фитосанитария
қоидалари ва нормалари, шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари, экологик нормалар ва қоидалар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатлар ҳисобланади. Техник регламент деганда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи норматив ҳужжат тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |