Збекистон миллий университети



Download 1,98 Mb.
bet5/56
Sana23.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#694633
TuriПрограмма
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
inf va dast-oquv-qollanma

ЭҲМларнинг биринчи авлоди (1940-1950 йиллар) қаторига Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг олимлари яратган МЭСМ, БЭСМ-1, БЭСМ-2, МИНСК-1, УРАЛ-1, УРАЛ-2 ва бошқалар киради.
Бу машиналарнинг ҳаммаси электрон лампалар асосида қурилган. Улар ўлчамларининг катталиги, электр кувватини кўп истеъмол қилиши, амалларнинг бажарилиш тезлиги пастлиги, катта миқдорда ахборотларни сақлай олмаслиги ва ишончсизлиги билан ажралиб турарди. Бу тоифа машиналар секундига ўртача 10000 амал бажаради. Хотирасига фақат 2047 тагача сўз сиғади.
ЭҲМларнинг иккинчи авлоди (1950-1965 йиллар) транзисторлар (ярим ўтказгич ва магнитли элементлар) тузилган бўлиб, бу авлодга мансуб машиналарнинг ўзига хос хусусиятларидан бири, улар қўлланиш соҳаси бўйича ихтисослаштирилгандир. Иккинчи авлод ЭҲМларида олдингиларига қараганда маълумотларни кўпроқ, тезроқ ва ишончли қайта ишлаш имконияти яратилди. ЭҲМнинг иккинчи авлодига қуйидаги машиналар киради: Минск-2, Раздан-3, М-220, БЭСМ-6, Мир, Наири, Минск-22, Минск-32, Урал-14 ва бошқалар. Бу машиналарда қўйилган масалаларни тез ечиш имкониятини яратидиган программадан, яъни масалани ечишда ЭҲМ бажариши лозим бўлган амаллар кетма-кетлигидан фойдаланиш мумкин . Бундай ЭҲМларнинг ўртача тезлиги 100000 амал-секунд, хотирасига 10000 тагача сўз сиғади.
Электрон ҳисоблаш машиналарининг кейинги мукаммаллашуви турли вазифаларни бажарувчи мосламаларнинг яратилишига олиб келди, бу эса ўз навбатида, элемент ва схемаларнинг ўлчамларини кичрайтиришни ва уларнинг ишлашдаги ишончлигини оширишни, хотира сиғимини катталаштиришни, ишлаш тезлигини яна ҳам тезлатишни талаб этди. Шунга асосан, микроэлектроникада тез орада 1 куб.см ҳажмли кристаллида энг камида 5 дона электроника элементини бирлаштирган электрон қурилма, яъни митти интеграл схемалар пайдо бўла бошлади. Бундай схемалар иккинчи авлод машиналарида мавжуд бўлган барча камчиликларнинг анча қисмини бартараф этишга ва янги ҳисоблаш машиналарининг пайдо бўлишига замин яратди. Интеграл схема, аввало ясалаётган мосламаларни жуда ҳам кичиклашишига олиб келди.
ЭҲМларнинг учинчи авлоди (1965-1975 йиллар) транзисторлар ва турли хил эҳтиёт қисмлар ўрнига интеграл схемалардан кенг кўламда фойдаланиши билан характерланади.
Интеграл схемалардан фойдаланиш туфайли машиналарнинг техник ва ишлатиш характеристикаларини анча яхшилашга, жумладан, ихчамлашувига ва ишлаш тезлигининг ошишига эришилди. Бундай машиналарнинг ишлаши анча самарали ва ишончли бўлди. Уларнинг хотира сиғими 2048 Кбайтгача кенгайди. Бу авлод машиналарини бир нечта мамлакатлар биргаликда ишлаб чиқарганлиги учун уларни Ягона Система (ЕС-единая система) туридаги машиналар деб номланди, уларнинг номлари «ЕС» қисқартмасидан бошланади: ЕС -1050, ЕС-1022 ва бошқалар.
Бу машиналар турига караб, секундига 2 миллионгача турли арифметик амалларни бажариши мумкин бўлди.
Фан ва техниканинг ривожланиши одам билан ЭҲМ ўртасида мулоқот қилиш мумкин бўлган ҳисоблаш машиналари яратиш заруратини туғдирди. Бу имконият янги пайдо бўлаётган тўртинчи авлод машиналарида амалга оширилди.
ЭҲМларнинг тўртинчи авлоди (1975 йилдан бошлаб). Уларда элемент базаси сифатида катта интеграл схемалар, яъни 1см. куб ҳажмда 100 мингтагача элементни бирлаштирган микросхема қўлланилади.
Ҳозирги кунда бешинчи авлод машиналарини ишлаб чиқиш устида катта ишлар қилиняпти. Айниқса, бу соҳада XX асрнинг 80-йилларида Япония олимлари таклиф этган бешинчи авлоднинг лойиҳаси диққатга сазовордир. Бу лойиҳа кейинги давр машиналарини яратишни кўзда тутган. Япония олимлариниг таъбирича, ушбу авлод машиналари мантиқий масалаларни ҳал қила оладиган, оғзаки гапларни "эшитадиган" ва "тушинадиган", матнларни ўқиётган тезликда таржима қила оладиган ҳамда "кўра" оладиган, "тушунадиган" бўлиши керак.
Бундай компьютерлар катта ва ўта катта интеграл схемалар асосида қурилиши назарда тутилган. Охирги пайтларда ривожланган мамлакатлардаги илмий лабораторияларда оқсил молекулалари билан тажриба ўтказилмоқда. Улар компьютерларнинг арифметик асосини ташкил қилувчи асосий элемент иккилик саноқ системасида хотирловчи катакчалар вазифаларини ўтаяпти. Албатта, ушбу йўналиш бўйича ЭҲМ қуриш ҳақида гап юритишга эрта албатта, лекин тажрибалар яхши натижаларга олиб келса, компьютерларнинг янги даврини бошлайдиган биокомпьютерларга эга бўлишимиз ҳам мумкин. Ҳисоблаш техникаси воситаларининг тузилиши ва уларни ишлаб чиқаришнинг такомиллашуви билан электрон ҳисоблаш машиналарининг янгилари пайдо бўлаверади. Хозирда ЭҲМларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин: микро, шахсий, мини, ўртача тезликда ишлайдиган, катта тезликда ишлайдиган супер ЭҲМлар. Хозирги кунда ЭҲМлардан физика, математика, астрономия, геофизика, техника ва бошқа бир талай фан соҳаларида турли хил мураккаб амалий масалаларни ечишда муваффақиятли фойдаланилмоқда, жумладан, атом энергетикаси, гидротехника иншоотларини қуриш, кемасозлик, космик фазони забт этиш ва бошқа шу каби кўплаб соҳаларнинг беқиёс даражада тез ривожланиб кетиши, шак-шубҳасиз ҳисоблаш техникасининг кенг кўламда самарали қўлланилаётганлиги натижасидир. Ҳозирги кунда ЭҲМлар қўлланилмаётган бирор соҳани топиш қийин, яқин келажакда унинг яна ҳам кенгроқ ривожланиши ва инсон фаолиятига чуқурроқ кириб бориши кутилмоқда.


Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish