Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди


VI. Меҳнат шартномаси шартларининг ҳақиқий эмаслиги



Download 492,76 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/40
Sana21.02.2022
Hajmi492,76 Kb.
#77389
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
2. Ишга кабул килиш

VI. Меҳнат шартномаси шартларининг ҳақиқий эмаслиги
16. Қонун ҳужжатлари, жамоа шартномаси, меҳнатга ҳақ тўлаш 
тўғрисидаги низом ва бошқа маҳаллий норматив ҳужжатларга 
нисбатан 
ходимнинг 
аҳволини 
ѐмонлаштирадиган 
меҳнат 
шартномаси шартлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. 
17. Меҳнат шартномаси тузишда қуйидаги шартлар белгиланиши 
мумкин эмас:
меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча асослари, 
қонун йўл қўядиган ҳоллар бундан мустасно



қонун ҳужжатлари билан назарда тутилмаган интизомий жазолар 
белгилаш; 
синов муддатини Меҳнат Кодекси билан белгиланган энг юқори 
муддатдан ортиқча белгилаш; 
ўриндошлик асосида ишлашга қўшимча чеклашлар жорий 
қилиш; 
қонунда назарда тутилганидан ортиқча иш вақти муддати 
белгилаш; 
ходимлар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган 
ҳолларда моддий жавобгарлик жорий этиш. 
VII. Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши 
18. Меҳнат шартномаси қуйидаги сабабларга кўра бекор 
қилиниши мумкин: 
1) тарафларнинг келишувига кўра. Ушбу асосга биноан меҳнат 
шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши 
мумкин; 
2) тарафлардан бирининг ташаббуси билан
3) муддатнинг тугаши билан; 
4) тарафлар ихтиѐрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра; 
5) меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра; 
6) янги муддатга сайланмаганлиги (танлов бўйича ўтмаганлиги) 
ѐхуд сайланишда (танловда) қатнашишни рад этганлиги муносабати 
билан. 
1 §. Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан
 бекор қилиш 
19. Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини 
ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, 
икки ҳафта олдин иш берувчини ѐзма равишда огоҳлантириб, бекор 
қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим 
ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат 
дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт. 
20. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан 
меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам 
бекор қилиниши мумкин. 
21. Мазкур Услубий тавсияларнииг 19-бандида назарда тутилган 
ѐки тарафлар келишуви бўйича белгиланган огоҳлантириш муддати 
давомида ходим берган аризани қайтариб олишга ҳақлидир. 



22. Агар огоҳлантириш муддати тугагандан кейин ходим билан 
меҳнат шартномаси бекор қилинмаган ва меҳнат муносабатлари 
давом этаѐтган бўлса, ходимнинг ташаббуси билан меҳнат 
шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ариза ўз кучини йўқотади, 
бундай ҳолда меҳнат шартномасини шу аризага мувофиқ бекор 
қилишга эса йўл қўйилмайди. 
23. Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор 
қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони 
йўқлиги (таълим муассасасига қабул қилинганлиги, пенсияга 
чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа 
ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини 
ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак. 
24. Муддатли меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан 
муддатидан 
олдин 
бекор 
қилинганда 
Меҳнат 
кодексининг
104-моддасида назарда тутилган тартибда ходимнинг неустойка 
тўлаши белгилаб қўйилиши мумкин. 

Download 492,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish