Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни тадқиқ этишга
бағишланган мақолалар ранг-баранг ва турли нуқтаи назардан ёндашиб ёзилган. Улардан
айримларини тахлил қилсак, америкалик тадбиркор Стивен Бланк [2], Эрик Рис [3], Пол Грем [4],
Cao R., Koning R., Nanda R. [5] стартаплар ва уларнинг ривожланишига диққат қаратишган бўлса,
H. Wang, P. Liang, H. Li, R.Yang ўз илмий-тадқиқотларида технологик ишланмаларга йўналтирилган
инвестицион лойиҳалар ва уларнинг молиялаштириш манбалари, инвестиция риски ўртасидаги ўзаро
боғлиқликни ўрганишган. [6].
Россиялик тадқиқотчи Колмаков А.Е., Бочарова О. Н.,
Большанина Ю. С.
ва бошқалар
хорижий мамлакатларда кичик ва ўрта бизнес аҳолининг бандлигини таъминлашда асосий роль
ўйнаши билан бирга инновацион ривожланишга катта ҳисса қўшиши, янги фаолият, маҳсулот ишлаб
чиқариш турлари, шунингдек, янги молиялаштириш манбалари, сотиш йўлларини излаш, топишда
муҳим роль ўйнаши, шунинг учун Россия кичик бизнесни ташкил этиш ва бошқаришда жаҳон
тажрибасидан кенг фойдаланиши зарурлигини асослаб беришади [7-8]. Баранчугова И.Г.,
Байбородин Б.А., Беликова И.П., Гелета И.В., Данько Т.П. ва бошқаларнинг илмий мақолалари
Россияда кичик инновацион тадбиркорликнинг турли муаммоларига бағишланган [9-13].
Ўзбекистонлик тадқиқотчилар
Каримов К.Х., Рўзиева Д. И., Арипов О.А., Султонова Н.И. ва
бошқалар республикада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини
ўрганишган [14-17]
Тадқиқот методлари.
Тадқиқотда кузатиш, назарий талқин, статистик гуруҳлаш, таққослаш,
таҳлил қилиш, синтезлаш, индукция, дедукция, илмий абстракция методларидан фойдаланилди.
Тадқиқот натижалари ва таҳлили.
Маълумки, инновацион ривожланиш бўйича илғор мамлакатлардан анчагина орқадамиз.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганмай муваффақиятга эришишимиз қийинлиги табиий.
Жаҳон амалиётида инновацион ғояларни амалга оширишда, иш билан бандликни
таъминлашда, ҳозирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ниҳоятда муҳим ўрин тутади.
Халқимизда ажойиб нақл бор: “Қўлдан берганга қуш тўймас” деган. Айнан, кичик бизнес ва
тадбиркорлик аҳолини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлашда уларнинг иқтисодий
мустақилликка эришишлари ва ҳаётда ўз ўринларини топишларида энг муҳим асос ва манба бўлиб
хизмат қилади. Чунки, ҳаёт тажрибасида тасдиқланган аксиома шуки, ихтиролар ва янгиликлар
асосан 30 ёшгача бўлганлар томонидан яратилган. Буни ҳозирги кунда жаҳонга танилган стартаплар
ва уларнинг асосчилари ҳам тасдиқлайди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётимизда нақадар катта аҳамиятга эга
эканлигини қуйидаги 1-жадвал маълумотлари ҳам кўрсатиб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |