Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

АЖОЙИБ ОПЕРАЦИЯ
Тиббиётда жарроҳлик амалиёти алоҳида ўрин тутади. Халқ ораси-
да: «Бемор дори-дармонлар билан тузалмаса, уни операция қилиб ту-
затиш керак», деган гап юради. Терапевтик амалиётларга қараганда, 
жарроҳлик амалиёти аксарият беморлар ва уларнинг яқинлари 
учун катта бир психологик синов ҳамдир. Демак, тиббиётнинг бошқа 
йўналишларидаги каби жарроҳлик амалиётида ҳам психологик ёрдам-
нинг аҳамияти жуда юқори. Буни жарроҳлик касбини танлаётган ҳар 
бир талаба анг лаб етиши зарур.


АСАБ ВА РУҲИЯТ
161
Тиббий психологиядан ўқиётган маърузам тугашига бироз вақт 
қолганда «Саволлар борми?» дея талабаларга мурожаат қилдим. Улар-
дан бири қўл кўтариб: «Устоз, жарроҳ бўлмоқчиман, отам ҳам жарроҳ. 
Операциядан олдин бемор билан суҳ бат лашиш лозим дейишади. Тўғри, 
яхши психологик суҳбат ўтказиш фойдадан холи эмас, бироқ жар роҳлик 
амалиёти салбий натижа билан якунланса, суҳбатнинг нима кераги 
бор? Шундай бўлгач, муваффақиятли операциянинг ўзи ҳар қандай психо-
логик суҳбатдан устун эмасми?» деб сўради. 
Бу савол қайсидир жиҳатдан ўринли эди. Ҳақиқатан, муваффақиятли 
операция жарроҳ ва бемор учун ҳар қандай психологик суҳбатдан 
юқори. Лекин афсуски, кўпчилик шифокорлар психологнинг асосий ва-
зифаси бемор билан суҳбатлашиб, уни тинчлантириш, деб билишади. 
Суҳбат – бу психодиагнос тика ва психотерапиянинг бир услуби ва ал-
батта, психологияда унинг аҳамияти беқиёс. Бироқ психология инсон 
тасаввури даражасига сиғмайдиган беқиёс имкониятларга эга фандир.
Талабанинг саволидан сўнг жарроҳлик амалиёти билан боғлиқ 
қизиқ бир воқеа эсимга тушди. «Невропатолог маслаҳати керак», дея 
мени жарроҳлик бўлимига чақириб қолишди. Бемор ётган палата-
га кирсам, жарроҳлик бўлими профессори бир қанча врачлар, талаба 
ва ўқитувчилар билан мен кўришим керак бўлган беморни текшира-
ётган экан. Мен профессор кўриги тугашини кутиб турдим. Беморни 
операция қилган ёш врач касаллик тарихини ўқиб беряпти. Врач тун-
ги навбатчилиги пайтида беморни «ўткир аппендицит» ташхиси би-
лан операция қилган. Операция муваффақиятли ўтган. Операциядан 
сўнг бемор эрталабгача қотиб ухлаган. Эрталаб соат ўнларда бемор 
«Операция бўлган жойим кучли оғрияпти», деб палата шифокорини 
чақирган. Врач кириб қараса, бемор оёқларини букиб, ёнбошлаб ётиб 
олган. Врач операция қилинган жойни текшириб, у ерда ҳеч қандай 
асоратларни кўрмаган ва ҳамширани чақириб, беморга тинчлантирув-
чи укол қилишни буюрган. Бемор уколдан сўнг ухлаб қолган, бироқ 
уйғонгандан сўнг «Операция қилинган жой яна оғрияпти, у ерда там-
пон ёки бошқа нарса қолган бўлса керак», деб йиғлайверган. Кечга яқин 
оғриқ кучайган, бемор ғужанак бўлиб ётиб олган. Бемор тинчлантирув-
чи уколдан воз кечган. «Операция қилинган жойда врач бирор нарса-
ни унутиб қолдирган, уни олиб ташланглар», деб жарроҳларни қайта 
операция қилишга ундаган. Ўша куни кечаси янада тажрибали жарроҳ 
беморни иккинчи бор операция қилади. Иккинчи операцияни қилган 
ушбу жарроҳ ҳам беморни кўришда иштирок қилаётган эди. У операция 
ҳақида маълумот берди. Операция жойи иккинчи бор очилганда, у ерда 
ҳеч нарса унутиб қолдирилмагани ва биринчи операция ҳақиқатан ҳам 
муваффақиятли ўтганини айтади. Бироқ шундай бўлса-да, операция-
6–Асаб ва руҳият


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
162
нинг тўртинчи куни ҳам оғриқ тўхтамаётгани, аксинча, кучайганини ва 
шунинг учун невропатолог чақиришганини профессорга айтишди. Про-
фессор иккала жарроҳни ҳам тинглаб, беморга юзланди. Бемор ғужанак 
бўлиб ётиб олган ва кўзларида қўрқув ҳам бор эди. Беморнинг ёнида 
ўтирган қизи ҳам суҳбатга қўшилди ва операция жойидаги оғриқ кучли 
эканлиги ва шу боис онаси ухламай қийналиб чиқаётганини айтди. 
Профессор беморга «Нима учун оғриқ қолди рувчи дорилардан воз 
кечяпсиз, ахир оғриқ қолса, ўзингизга яхши-ку», деди кулиб. Шунда у 
«Ахир аппендицитда оғриқ қолдирувчи дори қилиб бўл майди, у ёрилиб, 
йиринг қоринга ўтиб кетади, дейишади-ку», деди. 
Профессор бемор билан баҳслашиб ўтирмасдан, уни текшира бош-
лади. Ғужанак бўлиб ётиб олган бемор қорнини очиб тек ши ришга ва 
ҳаттоки танасига қўл тегизишга қўй масди. Бемор гап билан чалғиганда 
оғриққа эътибор қилмас, операция ҳақида сўз кетганда эса азобдан 
инграрди. Профессор беморга оёқларини секин-аста ёзишни ва шун-
дай қилса оғриқ камайиши ҳақида кўрсатма берди. Бемор қўрқиб, се-
кин оёқларини узатди. «Энди кўйлакни кўтаринг», деган буйруқ бўлди. 
Бемор «Лекин қорнимга тегмайсиз», деб кўйлагини секин кўтарди ва 
қўрқув билан профессорга қаради. Операция қилинган жой бинт би-
лан ёпиб қўйилган ва лейкопластир билан ёпиштирилган эди. Профес-
сор: «Энди бу бинтни оламиз, мен операциялар қандай ўтказилганини 
кўришим керак», деди. Бир оз уринишлардан сўнг бемор кўндирилди. 
Профессор операция бўлган жойни кўриб, иккала операция ҳам 
муваффақиятли ўтганига яна бир бор амин бўлди. Бироқ у ҳамон 
оғриқдан шикоят қилар ва операция бўлган жойда худди бир нарса 
тиқилиб тургандек, деб йиғларди. Вазиятдан қандай чиқиш керак. Про-
фессор беморни кўндириб, операция бўлган жойни текшира бошлади 
ва кесилган жойнинг атрофини атайлаб бирдан босиб юборди. Бемор 
дод-вой солиб бақира бошлади ва яна оёқларини ғужанак қилиб олди. 
Профессор: «Ана, холос!» деб операция қилган жарроҳларга юзланди. 
У «Операциялар яхши ўтган, бироқ бемор ғужанак бўлиб ётавергани-
дан операция қилинган жойдаги нервлар тугилиб қолган, операциядан 
сўнг оёқларни чўзиб ётиш керак эди. Нега шуни беморга айтмадинглар, 
кесилган нервлар битиш ўрнига тугилиб қолибди», деб докторларни 
койи гандек бўлди. 
Баъзи докторлар профессор нима демоқчи эканлигини анг лаб етиш-
ган бўлса, бошқа бирлари нима учун у «нервлар тугилиб қолган», дега-
нидан ҳайрон бўлиб қараб туришарди. Бемор эса бирдан зийрак тор-
тиб: «Нега нервлар тугулади? Энди нима бўлади?», деб хавотир билан 
профессорга юзланди. Профессор биринчи операция қилган доктор-
га қараб: «Беш граммли шприцга новокаин тортиб келинг, энди ўша 
«нервлар тугилиб» қолган жойга новокаин юборамиз ва тугунни ёзиб 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish